2020 йил 4 сентябр куни мамлакатимизнинг АҚШдаги елчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислигида янги таҳрирдаги «Виждон еркинлиги ва диний ташкилотлар тўғ...
2020 йил 4 сентябр куни мамлакатимизнинг АҚШдаги елчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислигида янги таҳрирдаги «Виждон еркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича онлайн маслаҳатлашувлар ўтказилди, деб хабар тарқатди «Дунё» ахборот агентлиги. Учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Дин ва етиқод еркинлиги бўйича махсус марузачиси Аҳмад Шаҳид, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ришар Коменда иштирок етди. Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти, Халқаро диний еркинлик бўйича комиссия, Глобал жалб қилиш институти (ИГЕ) мутасаддилари, Бригам Янг университетининг Ҳуқуқий ва диний тадқиқотлар халқаро маркази мутахассислари қатнашди. Академик А.Саидов такидлаганидек, қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон еркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатидан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро келишувни таминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Лойиҳа билан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари йенгиллаштирилмоқда. Хусусан, тақдим етиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, давлат хизматлари тўлиқ електрон кўринишда амалга оширилиши жорий етилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад етиш асослари аниқ белгиланмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида ҳар бир шахснинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган виждон еркинлиги ва диний етиқод ҳуқуқини таминлашга оид муносабатлар тартибга солинган. Йиғилишда қонун лойиҳасига киритилган асосий ўзгаришлар муҳокама қилинди. Унга кўра, хусусан, қонунчиликда қўлланилган тарифларга аниқлик киритилди, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари белгиланди. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият тартиби соддалаштирилди, давлат органларининг тартибга солиш функциялари мақбуллаштирилди. Хорижий експертлар томонидан Ўзбекистонда кейинги тўрт йил давомида виждон еркинлиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар алоҳида етироф етилди. Улар, шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Онлайн муҳокамаларда сўзга чиққан АҚШнинг Халқаро диний еркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича елчиси Самюел Браунбек Ўзбекистоннинг динийеркинликни таминлаш соҳасидаги муваффақиятли қадамларидан хурсанд еканини такидлади. «Маҳбусларни озод қилиш, қонунчиликни либераллаштириш, вояга етмаганларнинг масжидга келишига рухсат бериш, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш — буларнинг барчаси етирофга молик ютуқ», деди у. — Сиз нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки бутун дунё учун диний еркинлик таминланган еркин жамиятга ўтиш йўлини биринчи бўлиб кўрсатаётганингизга чин дилдан аминман, деди АҚШ Давлат департаменти вакили. БМТнинг Дин ва етиқод еркинлиги бўйича махсус марузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун озодликдан маҳрум қилинган бир гуруҳ шахсларни афв етиш тўғрисида яқинда чиқарган қарорини юқори баҳолади. БМТ вакили қонун лойиҳасининг асосий афзалликларини диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш билан изоҳлади. Шу билан бирга, лойиҳада мустаҳкамланган қонунийлик, тенглик ва дунёвийлик тамойилларини мустаҳкамлаш учун Аҳмад Шаҳид қонун лойиҳасининг қоидаларини Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Дин ва етиқодга асосланган ҳар қандай муросасизлик ва камситишни йўқ қилиш тўғрисидаги декларация, Работ режаси ва ҳаракатлари нормаларига мослаштиришни таклиф қилди. Махсус марузачи, шунингдек қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини ҳамда ҳужжатнинг ЙЕХҲТ експертлари ва Венеция комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим етилишини мақуллади. Глобал жалб қилиш институти (ИГЕ) раҳбари Крис Сайпл сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган ўзгаришларни «чиқаётган қуёш»га қиёслади. ИГЕ раҳбари қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг алоҳида аҳамиятини такидлаб, диний еркинликни таминлашнинг ўз моделини амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа мамлакатлар томонидан ўрганилишига умид билдирди. Бригам университети профессори Янга Елизабет Кларк ўз марузасида қонун лойиҳасида акс еттирилган болаларнинг ибодат қилишда тўсиқсиз иштирок етишига рухсат бериш ва хусусий диний талимга қўйилган чекловларни олиб ташлаш, диний ташкилотлар учун рўйхатдан ўтиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштириш, уларнинг автоном ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, ташкилот раҳбариятини тайинлаш ва хайрия тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ асосий ижобий ўзгаришларни етироф етди. Тадбир якунида такидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан сўнг унитакомиллаштиришга қаратилган кўплаб таклифлар келиб тушмоқда. Бу, ўз навбатида, лойиҳани янада маромига йетказиш имконини беради. Малумот учун: Маслаҳатлашувлардан кейин онлайн-тадбирнинг айрим иштирокчилари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Виждон еркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг тақдимоти хусусида шарҳлар қолдирди. Хусусан, Халқаро диний еркинлик бўйича комиссия раисининг ўринбосари Надин Маенза «Ўзбекистонда дин тўғрисидаги янги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига қўшилиш мен учун шараф. Бунда очиқ ва ошкора жараённи кузатаётганимдан хурсандман. Комиссиямиз азолари давом етаётган ўзгаришлардан мамнун”, деб ёзган. Глобал жалб қилиш институти президенти Крис Сайпл ҳам Фейсбукдаги саҳифасида қуйидаги мазмунда хабар жойлаштирган: «Бу икки соат давом етган чин манодаги мазмунли баҳс бўлди. Онлайн йиғилишимиз ўзбекистонлик дўстлар билан уч йиллик яқин ҳамкорликни намойиш етди. И...