22-23 ноябр кунлари Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича ? Осиё форуми бўлиб ўтди. Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов форум ананавий тарзда 2 йилда бир маротаба Самарқанд шаҳрида ташкил етилишини билдирди. Анжуманда иштирок е...
22-23 ноябр кунлари Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича ? Осиё форуми бўлиб ўтди. Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов форум ананавий тарзда 2 йилда бир маротаба Самарқанд шаҳрида ташкил етилишини билдирди. Анжуманда иштирок етган Кун.уз мухбири форумда қатнашган халқаро ташкилотлар вакилларидан қисқа интервюлар олди. Хусусан, қуйида ЙЕХҲТ ДИИҲБ (Йевропа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Демократик институтлар ва Инсон ҳуқуқлари бюроси) директори Ингибёрг Солрун Гисладоттир билан бўлган суҳбат мазмуни билан танишишингиз мумкин. Толиб Раҳматов: – Ўзбекистонга хуш келибсиз! Бир неча кун аввал Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Шу муносабат билан, айнан инсон ҳуқуқлари борасида бир неча саволимиз бор еди. Халқаро експертлар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсати илиқлашувини қайд етишмоқда. Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг бу борада фикри қандай? Ингибёрг Солрун Гисладоттир: – Авваламбор, мени суҳбатга чорлаганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Айтиб ўтишим керакки, бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим. Шунинг учун, унинг қисқача тафсилотлари билан ўртоқлашсам. Менга форумда иштирок етиш имконияти тақдим етилганидан хурсандман. Гувоҳи бўлиб турибмизки, Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда ўзгаришлар, ривожланишлар бор. Бу, фикримча, Президентингиз томонидан қабул қилинган 2017-2021 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган Ҳаракатлар стратегияси билан ҳам боғлиқ. Ушбу Стратегиянинг муваффақиятларидан бири сифатида мана шу форумнинг ташкил етилишини ҳам келтириб ўтишимиз мумкин. Чунки, у нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун улкан аҳамиятга ега. Асосий масала еса, Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкил етилган конференцияни БМТнинг Барқарор ривожланиш дастури билан боғлашдан иборат. Бунга сабаб, токи инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги таминланмас екан, барқарор ривожланишга еришиб бўлмайди. Т.Р.: – Сиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотга раҳбарсиз. Ўзбекистонда демократия ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни қандай баҳолайсиз? И.С.Г.: – Инсон ҳуқуқлари таминланишига масул ташкилот вакили сифатида айтишим мумкинки, биз юқорида келтириб ўтганим уч тамойил – инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги таминланишида бизга азо 57та давлатга, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам кўмаклашамиз. Ушбу давлатлар, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини кафолатлаш, демократик институтлар сонини ошириш ва уларнинг фаолиятини яхшилаш ҳамда еркаклар ва аёллар ўртасида гендер тенглигини таминлаш борасида сезиларли ишларни амалга оширди. Бу, албатта, бизни қувонтиради. Ўзбекистоннинг ҳам бошқа илғор мамлакатлар ривожланишининг асосий омили бўлган ушбу тамойилларга амал қилиши ҳар жиҳатдан ўсишига туртки бўлади. Биз Ўзбекистонни шундай муваффақият қозонган давлатлар сафида кўришдан фақат ва фақат хурсанд бўламиз. Т.Р.: – Келгусида Ўзбекистон ва ташкилотингиз ўртасидаги муносабатларда қайси йўналишларни муҳим ҳисоблайсиз? И.С.Г.: – Ташрифим давомида мен учрашишга муваффақ бўлган ҳукумат вакиллари билан бўлган суҳбатларимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, биз ҳозирда асосан, ҳуқуқий масалаларда ҳамкорлик қиляпмиз. Хусусан, Марказий сайлов комиссиясининг сайловларни ташкил етиш борасидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уларга таклиф ва маслаҳатлар бердик, кўмаклашдик. Бундан ташқари, ҳукумат ва идораларнинг турли вакилларига кўзда тутилган ислоҳотларни амалга оширилишида ёрдам бериш, трейнинглар ташкил етиш ва шу кабиларда ишлар олиб бормоқдамиз. Биз ички ишлар ходимлари, қонун чиқарувчи ва унинг ижросини таминловчи соҳа вакиллари ҳамда дискриминацияга қарши курашувчиларга ҳам ўқув машғулотлари ташкил етамиз. Айнан шу масалалар бизнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишларидир. Т.Р.: – Яна бир бор Самарқанд форуми ҳақида. Хабарингиз бор, бу йерда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Форум натижалари хусусида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз? Ингибёрг Солрун Гисладоттир И.С.Г.: – Албатта, форум жуда яхши ўтди, лекин бу илк қадам, холос. Форум якунида Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Бу каби декларациялар, пактлар, келишувлар ва бошқалар дунёнинг ҳар турли минтақасида кўплаб қабул қилинаверади. Аммо, уларнинг ҳаммаси ҳам амалга ошмайди. Шундай екан, Самарқанд декларациясининг қоғозда қолиб кетмасдан, амалда ҳам натижа келтириши форумнинг қайдаражада муваффақиятли бўлганини белгилаб беради, деб ўйлайман. Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, Ўзбекистон еркаклар ва аёллар ўртасида тенгликни таминлаш, аёлларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини ошириш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиб бериш масаласига жиддий етибор қаратиши лозим. Буни айтишимга сабаб, мен гендер тенглик кафолатланиши бўйича илғор саналган давлат – Исландияда сиёсатчи сифатида ҳамда Йевропанинг аёллар муаммолари билан ишловчи турли ташкилотларида фаолият юритганман. Шундан келиб чиқиб такидлашим мумкинки, аёлларнинг фаол иштирокисиз ривожланиш бўлмайди. Т.Р.: – Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.