Глобал форум иштирокчиларнинг таклиф-тавсиялари асосида Инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни ривожлантириш бўйича Самарқанд ҳаракатлар режаси (2023–2025) қабул қилинди. Енг муҳими, Глобал форум якунлари бўйича қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари соҳ...
Глобал форум иштирокчиларнинг таклиф-тавсиялари асосида Инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни ривожлантириш бўйича Самарқанд ҳаракатлар режаси (2023–2025) қабул қилинди. Енг муҳими, Глобал форум якунлари бўйича қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни ривожлантириш бўйича Самарқанд ҳаракатлар режасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тарбияни самарали амалга ошириш бўйича халқаро ҳамжамият, миллий ҳукуматлар, ўқув ва илмий муассасалар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари олдида турган вазифа, таклиф ва тавсиялар ўз ифодасини топди. Уларни қуйидаги йўналишларга, яни: биринчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасида узлуксиз талим ва тарбияга халқаро, минтақавий ва миллий даражадаги инновацияларни жорий қилиш, мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, илғор тажрибалар билан алмашиниш ва молиялаштиришни кенгайтириш; иккинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни миллий тилларга таржима қилиш ва тарқатишга кўмаклашиш; учинчи йўналиш – ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари бўйича талим дастурлари, ўқув курслари ҳамда амалий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш; тўртинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илмий ва ўқув адабиётлар билан тизимли таминлаш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-ресурс марказлари, шунингдек, тегишли нашриётлар фаолиятини ташкил қилиш; бешинчи йўналиш – ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимга етиборни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари ўқув курсларини талим, малака ошириш муассасаларининг режасига киритиш; олтинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқот, талим ва тарбия, тарғибот фаолиятини амалга оширадиган ташкилотларни қўллаб-қувватлаш, ўқитувчи-педагогларни рағбатлантириш; йеттинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича грантлар ва ижтимоий буюртмаларни кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига кўмаклашиш йўналишларига ажратиш мумкин. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати