Мамлакатимизда жорий йилнинг 22-23 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бўлажак йирик халқаро анжуман Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 7...
Мамлакатимизда жорий йилнинг 22-23 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бўлажак йирик халқаро анжуман Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган. Шу мақсадда 2018 йил 21 ноябр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Халқаро пресс-клуб томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми олдидан матбуот анжумани ташкил етилди. Ушбу “Пресс-брифингда” Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Х.Саидов ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, демократиклаштириш департаменти бошлиғи Марчин Валецки; БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер; БМТнинг Бош котибининг ўринбосари, Женевадаги БМТ идорасининг Бош директори Михаел Мёллер; БМТнинг Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлри бўйича Олий комиссарининг минтақавий вакили Ришард Коменда вакиллари иштирок етдилар. Малумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2017 йил сентябр ойида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 72-сессияси минбаридан бир қатор муҳим халқаро ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, ўшанда мамлакатимиз раҳбари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан мулоқоти чоғида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказиш ташаббуси билан чиққанди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганидан буён ўтган 70 йил ичида инсон ҳуқуқларига бағишланган бундай юксак нуфузга ега халқаро анжуман илк бор Осиё қитасида – Ўзбекистонда, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ташкил етилмоқда. Енг асосийси, ушбу долзарб ташаббус халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ташкил етилиши Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойилларига етиборни янада оширади. Бу, шунингдек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида изчил ва шиддатли ислоҳотлар амалга оширилаётганини англатади. Осиё форумининг асосий иш фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қитамиздаги мавжуд механизмларни янада такомиллаштириш ва янгиларини тасис етиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таминлаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилади. Халқаро анжуман иштирокчилари тўртта сессияда муайян мавзулар бўйича мулоқот олиб боради. Биринчи сессия – “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси мероси – универсаллик ва инсон ҳуқуқлари”, деб номланади. Ушбу сессия иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларнинг универсаллиги ва ўзаро боғлиқлиги принципларига бағишланади. Унда инсон ҳуқуқларини таминлаш соҳасидаги мажбуриятларнинг бажарилиши борасида еришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар кўриб чиқилади. Иккинчи сессия – “Инсон ҳуқуқлари – Барқарор ривожланиш мақсадларини таминлаш асоси сифатида”, деб номланган. Унда БМТ белгилаган мақсадларга еришиш учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таминлашда давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро етувчи ва суд ҳокимиятлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг тутган ўрни ва аҳамияти муҳокама қилинади. Учинчи сессия – “Инсон ҳуқуқлари соҳаси талими: инновациялар ва янги даватлар”. Мазкур сессия кенг аҳоли қатламларига инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича талим беришни ташкил етиш соҳасидаги янгича ёндашувлар ва инновациявий йечимлар таҳлилига бағишланади. Тўртинчи сессия – “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши, ҳимоя етилиши ҳамда уларга риоя қилинишини таминлаш масалаларида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги”, деб аталади. Форум иштирокчилари ушбу сессияда инсон ҳуқуқлари ҳимоя етилишини таминлашда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорликда қўллайдиган механизмлар, воситалар ва ёндашувлар хусусида сўз юритадилар. Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида биз яшаб турган кўҳна қитада инсон ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатлари таминланиши борасида еришилган натижалар кўриб чиқилади. Бу борадаги илғор ташаббусларга атрофлича баҳо берилади. Шунингдек, асосий етибор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Осиё қитасидаги мавжуд механизмларни янада такомиллаштириш ва янгиларини тасис етиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таминлаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилади. Осиё форуми якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. Ушбу якуний ҳужжат Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган вазифаларни янада самарали бажариш истиқболларига бағишланади.