2022 йил 3 декабр куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форумининг яна бир хорижий иштирокчиси – профессор Александр Сунгуров Самарқанд шаҳрига йетиб келди. Меҳмонни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг С...
2022 йил 3 декабр куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форумининг яна бир хорижий иштирокчиси – профессор Александр Сунгуров Самарқанд шаҳрига йетиб келди. Меҳмонни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Самарқанд халқаро аеропортидаги штаби масуллари кутиб олдилар. Александр Сунгуров – Йевропа омбудсман институти бошқаруви азоси, Россия Федерациясининг Санкт-Петербургдаги “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университети кафедра мудири, Санкт-Петербург Гуманитар ва сиёсий стратегиялар маркази президентидир. Шунингдек, у Йевропа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича експерти ҳисобланади. А.Сунгуров Россия минтақаларида Омбудсман институтини тасис етиш жараёнларини ҳамда коррупсияга барҳам бериш бўйича фуқаролик ташаббусини фаол қўллаб-қувватлаган. Таниқли олим Россияда демократиянинг янги институтлари ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мавзусида тўртта китоб ҳамда кўплаб мақолалар чоп еттирган. Профессор А.Сунгуров Самарқанд Глобал форумининг биринчи куни 4-параллел сессияда “Фуқаролик жамияти учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим” мавзусида маруза қилади. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати