Мамлакатимизга 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форуми иштирокчиларининг ташрифлари бошланди. 2022 йил 3 декабр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази дир...
Мамлакатимизга 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форуми иштирокчиларининг ташрифлари бошланди. 2022 йил 3 декабр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Тошкент халқаро аеропортида Таллин университети (Естония) Бошқарув, ҳуқуқ ва жамият академияси фахрий профессори Рейн Мюллерсонни кутиб олди. Профессор Рейн Мюллерсон – Ўзбекистоннинг яқин ҳамкорларидан бири. У 2022 йилда инсон ҳуқуқларига оид илмий ва ўқув ишлари соҳасидаги самарали халқаро ҳамкорлиги туфайли “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонига (Ўзбекистон) муносиб топилди. Р.Мюллерсон Глобал форум ишида қатнашади. Хусусан, олимнинг “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича маҳорат дарслари”да маруза қилиши кутилмоқда. Малумот учун: Глобал форумнинг хорижий иштирокчиларини кутиб олиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд халқаро аеропортларида штаблар ташкил етилди. Меҳмонларни меҳмонхоналарга жойлаштириш, транспорт воситаси билан таминлаш, бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш учун саёҳатлар ташкил етиш чоралари кўрилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати Даракчи.уз