Форумнинг иккинчи ялпи мажлисида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг халқаро, минтақавий ва миллий воситалари ҳамда механизмлари кўриб чиқилди. Ушбу сессияга БМТТДнинг Ўзбекистондаги Доимий вакили ўринбосари Анас Файяд ва Ўз...
Форумнинг иккинчи ялпи мажлисида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг халқаро, минтақавий ва миллий воситалари ҳамда механизмлари кўриб чиқилди. Ушбу сессияга БМТТДнинг Ўзбекистондаги Доимий вакили ўринбосари Анас Файяд ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Мўминов модераторлик қилди. Шу мавзу бўйича БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича бўлими мувофиқлаштирувчиси Имма Гуеррас Делгадо (Женева), ЙеХҲТ амалдаги раисининг Ёшлар масалалари бўйича махсус вакили Мемет Жаку, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича парламент комиссияси раиси Муҳаммаджон Валиев, Қирғизистондаги “ПФ ИДЕА” Марказий Осиё ёшлар ташкилоти вакили Айзат Русланова ва тожикистонлик ёшлар ҳуқуқлари фаоли Зилола Имомованинг марузалари тингланди. Иштирокчилар ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича амалдаги халқаро ҳамда минтақавий ҳужжатлар ва механизмларнинг аҳамиятига етибор қаратдилар. Шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳужжатларда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг белгиланган стандартлари атрофлича муҳокама қилинди. Марузалар қизғин муҳокама ва мунозараларга уланиб кетди. Иштирокчиларнинг фикрича, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш соҳасида қабул қилинган бир қатор илғор восита ва стандартлар дунё миқёсида муҳим ўринларни егаллаб турибди. Бу восита ва стандартларнинг аксарияти БМТ доирасида қабул қилинган бўлиб, кейинги 30 йилда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатлар сони 10 тадан ошган. Форум иштирокчилари томонидан ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш учун халқаро ҳамда минтақавий восита ва механизмларнинг қўлланилиши соҳаси холис таҳлилдан ўтказилди. Ёшлар ҳуқуқлари ва имкониятларини ҳимоя қилиш механизмларининг самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳимлиги борасида жамиятнинг хабардорлиги ва тушунчасини ошириш ҳамда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган сиёсат ва қонунчиликни тарғиб етиш ҳамда қўллаб-қувватлаш зарурлиги такидланди. Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг енг мақбул амалиёти ва самарадор механизмларига тааллуқли илғор тажрибаларни ўрганишга алоҳида етибор қаратилди. Мраказий осиё ёшлар форуми Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена бутунжаҳон конференсиясининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати