Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси малумотига кўра, жорий йил 12-13 август кунлари ўтказилган «Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд...
Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси малумотига кўра, жорий йил 12-13 август кунлари ўтказилган «Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми якунлари бўйича қабул қилинган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тақдим қилинди, деб хабар берди Ню-Ёрк шаҳридан «Дунё» АА мухбири. Ҳужжат БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси кун тартибининг «Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш» банди доирасида тарқатилди. Малумот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та расмий тили - араб, инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилинди ва барча азо давлатларга тарқатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми резолюцияси, шунингдек, БМТнинг Расмий ҳужжатлар тизимида А/74/998 рақами остида жойлаштирилди. Малумот учун: Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форумида дунёнинг 700 нуқтасидан 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига йўллаган табригида «келажакка интилиб яшайдиган ёш авлод сайёрамизда фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт барқарор бўлиши учун янги ғоялар ва ижодий руҳдаги сай-ҳаракатларни амалга оширадиган беқиёс кучдир», деб такидлаган. Форум очилишида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонидан иштирокчиларга видеомурожаат йўлланди. Унда БМТ раҳбари Ўзбекистон раҳбариятига инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ташкил қилгани учун миннатдорлик билдирган. Очилиш маросимида 15 дан ортиқ халқаро ва минтақавий ташкилот раҳбарлари, 10 та асосий марузачи сўзга чиқди, шунингдек, 32 та қўшимча чиқишлар, жумладан 9 нафар ёшлар вакили томонидан марузалар тақдим етилди. Ушбу муҳим халқаро тадбир турли мамлакатлар ёшлари вакилларига давлат амалдорлари билан фикр алмашиш, ёшлар ташаббусларини амалга ошириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умуметироф етилган механизмларини муҳокама қилиш имкониятини берди. Форум якунлари бўйича «Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» деб номланган Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Ҳужжат билан ҳттпс://www.ундоцс.орг/ру/А/74/998 ҳаволаси орқали танишиш мумкин. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати