Бирлашган Миллатлар Ташкилоти експертлари ногиронлиги мавжуд шахсларнинг олий судловда қатнашишини таминлаш бўйича биринчи қоидалар тўпламини ишлаб чиқди ва нашр қилди. Ушбу тўплам «Имкониятлари чекланган шахсларнинг олий судловда еркин ишт...
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти експертлари ногиронлиги мавжуд шахсларнинг олий судловда қатнашишини таминлаш бўйича биринчи қоидалар тўпламини ишлаб чиқди ва нашр қилди. Ушбу тўплам «Имкониятлари чекланган шахсларнинг олий судловда еркин иштирок етишини таминлаш принциплари ва раҳбарий низоми» деб номаланган бўлиб, БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус марузачиси, соҳавий қўмитаси ва Ташкилот Бош котибининг Махсус елчиси томонидан ишлаб чиқилган, дейилади БМТ Ахборот хизматининг хабарида. «Ҳозирда ижтимоий ва жисмоний тўсиқлар уларнинг олий судловда иштирок етишига кўпинча тўсқинлик қилади. Суд бинолари ёки полиция маҳкамаларида ногиронлар учун шароитлар йетарли даражада емас. Айрим давлатларда суддаги мансабдор шахслар ёки полициячилар ногиронлиги бўлган кишиларнинг суд муҳокамаларида қатнашиши ёки адвокат билан маслаҳатлашув қилишига шубҳа билан қарайди. Биз ушбу мамлакатларга муаммоларни бартараф қилиш ва инсон ҳуқуқларининг поймол бўлишига йўл қўймаслик борасида кўмак бермоқчимиз», дейди БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус марузачиси Каталина Девандас Агилар. Ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий судловдаги иштирокини таминлаш бўйича 10 та асосий жиҳат келтирилган: Олий судловда иштирок етишда ҳеч кимга ногиронлиги бўлгани учун рад жавобини бериш мумкин емас. Бино ва хизматлар борасида ҳам ҳаммага бирдек шароит яратилиши лозим ва инсоннинг нуқсонлари камситилишига йўл қўйилмаслиги зарур. Ногиронлар, жумладан, имконияти чекланган болалар тегишли процессуал мослашувни амалга ошириши шарт. Имконияти чекланган кишилар бошқалар билан бир қаторда юридик билдиришномалар ва еркин ахборот олиш ҳуқуқига ега. Ногиронлар халқаро ҳуқуқда тан олинган барча асосий ва процессуал кафолатларни олиши, бошқалар билан тенг ҳуқуқли бўлиши, давлат уларнинг ҳуқуқлари таминланиши юзасидан шароитлар яратилишини таминлаши зарур. Ногиронлар бепул ва барча учун еркин юридик ёрдам олиш ҳуқуқига ега. Имконияти чекланган шахслар бошқалар билан бир қаторда олий судловда иштирок етиш ҳуқуқига ега. Ногиронлиги бўлган шахслар инсон ҳуқуқларининг топталиши ёки жиноятлар юзасидан шикоят қилиши, суд суриштируви ўтказилишини талаб қилиши мумкин, уларнинг шикояти ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситалари билан тергов қилиниши лозим. Имконияти чекланган шахсларнинг одил судловда иштирок етиши самарали ва ишончли механизмлар орқали қўллаб-қувватланишига муҳим ўрин берилади. Одил судлов тизимида ишлайдиганлар имконияти чекланган кишиларнинг ўзларига тааллуқли ҳуқуқлар ҳақида хабардорлигини таминлаши ва ўқув дастурларини уларга йетказиб бериши зарур. Ҳужжат ногиронлар ҳуқуқлари бўйича експертлар, имконияти чекланган кишилар ва юристларнинг ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ушбу қоидалар Ногиронлар халқаро алянси ва Халқаро юристлар комиссияси томонидан тасдиқланган. «Биз кўплаб мамлакатлар енди имконияти чекланган одамлар ва уларнинг вакиллари гуруҳи бўйича ўз қонунчилигига ва юридик жараёнларга ўзгартиришлар киритиши, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда адлия органларида бу борада талимни йўлга қўйишига ишонамиз», дейилади Халқаро юристлар комиссиясининг експертлари хулосасида. 2019 йил июл ойида БМТнинг Судялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус марузачиси Диего Гарсия-Саян Ўзбекистонга келганди. У ўз марузасида қайта тамирланган суд биноларидаги шароитлар ногиронлар учун йетарли даражада емаслигини қайд етган. Гарсия-Саяннинг сўзларига кўра, у суҳбатлашган одамлар судларда, айниқса, шаҳарлардан узоқда жойлашган биноларда ногиронлар учун шароитлар йўқлигини билдирган. БМТ вакили суд тизимида ногиронлар учун сурдотаржимонлар йетарли емаслиги, хусусан, суд қарорлари сенсор, интеллектуал ёки психосоциал йетишмовчилиги бўлган инсонларга йетказилиши учун ҳужжатлар ишлаб чиқилмагани ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирган, деб хабар бермоқда дарё.уз сайти. Малумот учун: Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 1 декабрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ҳукумат томонидан тегишли вазирлик ва идоралар иштирокида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа 2020 йил 22 июл куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда қабул қилинди. Бу, ўз навбатида, БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлар тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш борасида қўйилган яна бир муҳим қадам бўлди. Қонуннинг асосий хусусиятларидан бири ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан бирга, ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик, инсоннинг ҳуқуқ ва еркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглигини таминлашдир. Шу асосда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қиммати, уларнинг шахсий мустақиллиги, танлаш еркинлигини ҳурмат қилиш каби муҳим принциплар алоҳида моддаларда очиб берилган. Ногиронлиги бўлган шахс – барқарор жисмоний, ақлий, сенсор, яни сезги ёки руҳий нуқсонлари мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланганлиги муносабати билан ижтимоий ёрдам ва ҳимояга муҳтож бўлган шахсдир. Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш – ҳаёт фаолиятига доир чекловларни йенгиб ўтиш, бу чекловларнинг ўрнини қоплаш, яни компенсация қилиш учун ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитларни таминлайдиган ҳамда уларга жамият ва давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тенг равишда иштирок етиш имкониятларини яратишга қаратилган, давлат томонидан кафолатланган иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимидир. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Бугунги кунда мамлакатимизда истиқомат қилаётган 800 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахслар учун обектлар ва хизматларнинг қулайлиги таминланяптими? Афусуски, айрим ижтимоий инфратузилма обектларида ҳаттоки ногиронлик аравачасида ҳаракатланаётган шахс учун оддийгина пандуслар ҳам қилинмаган. Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай ташкилот ва тадбиркорлик субектларига мамурий жавобгарлик белгиланган. Лекин, бу билан иш битмайди. Бу ўринда ногир...