2022 йил 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» мавзусида Глобал форум бўлиб ўтади. Форумнинг Миллий ташкилотчиси – ҳукуматимиз номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳисобланади...
2022 йил 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» мавзусида Глобал форум бўлиб ўтади. Форумнинг Миллий ташкилотчиси – ҳукуматимиз номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳисобланади. Минтақамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида улкан воқеа бўлиши кутилаётган мазкур нуфузли халқаро анжуманни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган. Анжуман ташаббускорлари орасида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси, Олий комиссарнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси, БМТнинг мамлакатимиздаги жамоаси, Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси, ЮНИСЕФ, Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЙеХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси, Йевропа Кенгаши, Фридрих Еберт жамғармаси каби юқори нуфузли тузилмалар бор. Ҳамжиҳатликда ўтказилаётган форумдан кўзланган асосий мақсад БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича жаҳон талим дастури амалга оширилишининг оралиқ натижаси сарҳисобидан иборат. Шунингдек, анжуман давомида айни соҳадаги илғор тажриба ва инновацион ёндашувлар тақдимоти ташкил етилади, талим тизимини халқаро, минтақавий ва миллий даражада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. БМТ шафелигида гибрид форматда ўтказиладиган ушбу нуфузли форумда дунёнинг турли давлатларидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим мутахассислари, хорижий експертлар, давлат идоралари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари — жами 120 дан ортиқ чет еллик меҳмон иштирок етиши кутиляпти. Инсон ҳуқуқи соҳасидаги Жаҳон талим дастури – доимий амалга ошириладиган узлуксиз босқичлардан иборат ташаббусдир. Ўтган давр мобайнида мазкур дастур асосида инсон ҳуқуқи соҳасидаги талим бўйича миллий сай-ҳаракатлар уч босқичда бажарилди. Айни пайт 2024 йилга қадар давом етадиган тўртинчи босқич изчиллик билан амалга оширилмоқда. Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг мурожаати ўқиб ешиттирилиши, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Туркнинг видеомурожаати намойиш етилиши кутилмоқда. Шунингдек БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раиси Елчи Федерико Вилегас, Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи, Йевропа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги бўйича директорати Бош директори Якумопулос Кристос ҳам қатнашади. Глобал форум якунида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича якуний ҳужжат тақдимоти ва қабул қилиниши кўзда тутилган. Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА