Тошкент давлат юридик университети ташаббуси билан ташкил етилган анжуманда Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети илмий ҳамжамияти, Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган...
Тошкент давлат юридик университети ташаббуси билан ташкил етилган анжуманда Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети илмий ҳамжамияти, Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали, ТДЮ қошидаги академик лицейи, Адлия вазирлиги юридик техникумлари вакиллари, талабалар ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги таниқли олимлар ва амалиётчилар, експертлар иштирок етди. Ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчилар ўртасида Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар бўйича очиқ мулоқотни ривожлантириш, бу борада олимлар, амалиётчилар, експертларнинг ўзаро фикр алмашиш ҳамда тегишли илмий асосланган таклиф ва тавсияларни илгари суришга имкон бериш мақсадида ташкил етилган муҳокама аввалида ТДЮ ректори А.Ташкулов сўз олиб, конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда юристларнинг аҳамияти катта еканини алоҳида такидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси, юридик фанлари доктори, академик Акмал Саидов сўзга чиқиб, конституциявий ислоҳотларда юристлар, ТДЮ профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол бўлиши кераклигини алоҳида такидлади ҳамда мамлакатимизда ўтказилаётган конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, шу пайтгача бу йўналишда қилинган ишлар, ислоҳотларнинг босқичлари ва шу пайтга қадар аҳолидан келиб тушган таклифлар мазмун-моҳияти ҳақида малумот берди. Қайд етилганидек, айни пайтда аҳолидан таклифларларни қабул қилиш мақсадида махсус телеграм-бот яратилган бўлиб, бу йўналишда Цалл центре ҳам ташкил етилган. Бугунги кунга қадар мамлакатимиз фуқароларидан Асосий Қонуннинг турли моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида 17 мингга яқин таклифлар келиб тушган бўлиб, уларни 47 нафар азодан иборат махсус Конститусиявий комиссия кўриб чиқмоқда. Илмий муҳокама доирасида ТДЮ ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Имзолаш маросимидан кейин А.Саидов томонидан университет кутубхонасига Миллий марказ томонидан чоп етилган китоблар, хусусан, Брайл алифбосидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясини совға қилди. Шу билан анжуманнинг тантанавий қисми якунланиб, муҳокамалар ва таклифларга навбат берилди. Анжуманда инсон ҳуқуқ ва еркинликларини конституциявий кафолатларини халқаро стандартлар ва илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида яна такомиллаштириш, иқтисодиётнинг давлат тасири остида ривожланишига имкон берувчи, давлат ҳокимиятининг самарали фаолият юритиши учун тўсиқ бўлаётган конституциявий нормалар ёки конституциявий бўшлиқларни муҳокама етишга алоҳида етибор қаратилди. Бундан ташқари, мамлакатимизда ижтимоий давлатни шакллантириш, екологик муаммоларни минималлаштиришга қаратилган конституциявий-ҳуқуқий асосларни яратиш, рақамлаштиришнинг конституциявий асосларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш борасида фикр алмашилди. Муҳокамада иштирок етган профессор-ўқитувчилар, експертлар, Адлия вазирлиги ҳузуридаги ташкилотлар мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш, жумладан, хусусий мулк дахлсизлиги, инсон ҳуқуқлари кафолатлари, илмий ижод еркинлиги, жамоатчилик бирлашмалари фаолияти бўйича билдирилган қатор фикр-мулоҳазалар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Якунда илмий ҳамжамият муҳокамаси доирасидаги таклифлар умумлаштирилиб, Конституциявий комиссияга юборишга келишиб олинди. Манба: ТДЙУ