Жаҳон скаутлар ҳаракати ташкилотининг хилма-хиллик, маданият ва инклюзивлик бўлими менежери Сиан Бегшоу “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” мавзусидаги Глобал форумда шу фикрни илгари сурди. Хорижий експерт ёшлар фаол фуқаролик жамияти яратиш...
Жаҳон скаутлар ҳаракати ташкилотининг хилма-хиллик, маданият ва инклюзивлик бўлими менежери Сиан Бегшоу “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” мавзусидаги Глобал форумда шу фикрни илгари сурди. Хорижий експерт ёшлар фаол фуқаролик жамияти яратиш ишига ҳисса қўшишлари учун норасмий талим орқали уларда рақобатбардошлик қобилиятини ошириш мақсад қилинганини такидлади: – Ташкилотимиз ҳақида кенгроқ малумот бериш, норасмий талим тизими орқали ёшларнинг инсон ҳуқуқи соҳасида жамиятдаги ҳал қилувчи бўғинга айланишига еришиши йўлида иш олиб бораётганимиз тўғрисида кўпроқ мутахассисларни хабардор етиш учун Самарқандга келганман. Тузилмага дунё бўйлаб 173 ташкилот, 57 миллион киши азо. Улар дунёни яхши томонга ўзгартиришга кўмаклашяпти, дейиш мумкин. Жамиятдаги ижтимоий инклюзияда, айниқса, инсон ҳуқуқи соҳасида норасмий талимни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб етади. С.Бегшоу, шунингдек, ташкилотнинг асосий мақсади ва вазифаси жамиятда ҳуқуқдан фойдаланиш ҳамда талим олиш имконияти даражасини ошириш еканини малум қилди. – Бутунжаҳон талим ҳаракати сифатли талим беришга асосланган. Форумдан кутилаётган натижа – инсон ҳуқуқи доирасида ёшларга норасмий услубда талим бериш имкониятни кенгайтириш. Зеро, норасмий талим, айнан, инсон ҳуқуқи соҳасидаги ҳаракатларимиз намунасидир. Б.Худойбердийев, ЎзА