Учрашув давомида томонлар тадқиқот якунлари юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни самарали амалга оширишга хизмат қилишини такидлаб ўтдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А. Саидов УНИЦЕФнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси раиси Саша Грауманн ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги елчиси Оливе Шав билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида УНИСЕФнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси давлат органлари билан “Ўзбекистонда қонунбузарликка йўл қўйган вояга йетмаганлар (вояга йетмаган ҳуқуқбузарлар) га нисбатан одил судловни амалга ошириш тизимини ислоҳ етиш Стратегияси” мавзусида ўтказган изланишлари якунлари муҳокама қилинди. Мазкур стратегия ўз ичига ислоҳотларнинг олти компонентини олади:– қонунбузарликка йўл қўйган вояга йетмаганлар устидан одил судловни амалга ошириш тизими ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимининг соҳалар аро ҳамкорлиги;– вояга йетмаганлар учун махсус муассасалар ҳамда вояга йетмаганлар устидан одил судловни амалга ошириш соҳасига ихтисослашган ходимлар;– вояга йетмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан жамият (маҳалла) даражасида амалга ошириладиган чоралар;– вояга йетмаган ҳуқуқбузарларни халқаро стандартларга мувофиқ равишда озодликдан маҳрум қилиш;–вояга йетмаганлар устидан одил судловни амалга ошириш тизимининг комплекс ҳуқуқий асоси;– вояга йетмаганлар устидан одил судловни амалга ошириш амалиёти борасидаги малумотларни тизимли тўплаш. Учрашув давомида томонлар тадқиқот якунлари юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни самарали амалга оширишга хизмат қилишини такидлаб ўтдилар. Учрашув якунлари юзасидан одил судловни ислоҳ етиш стратегиясини парламент миқёсида муҳокама қилиш таклифи илгари сурилиб, жорий йил июл ойида УНИЦЕФнинг ҳудудий директори Афшан Хоннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида хабар берилди. Учрашув томонлар учун самарали бўлди.