2018 йил 10 декабр куни «Инсон ҳуқуқ ва еркинликларининг конституциявий кафолатини мустаҳкамлаш – Ўзбекистон Республикасидаги демократик ислоҳотлар янги босқичининг муҳим йўналиши» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
2018 йил 10 декабр куни «Инсон ҳуқуқ ва еркинликларининг конституциявий кафолатини мустаҳкамлаш – Ўзбекистон Республикасидаги демократик ислоҳотлар янги босқичининг муҳим йўналиши» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази, БМТТД, ЙЕХҲТ лойиҳалари координатори, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД), Ф.Еберт номидаги жамғарма, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилди. Халқаро анжуман ишида сенаторлар, депутатлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, илмий ва талим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шунингдек халқаро експертлар Г.Клеменчич (Словения), А.Хедерих (Словения), А.Гуардино (АҚШ) иштирок етди. Анжуман халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонунийликка еришиш ва қонун устуворлигини таминлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ишлар билан таништириш мақсадида ўтказилди. У Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигига бағишланди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилаётгани ҳақидаги фикрларига етибор қаратилди. Ҳақиқатан ҳам, Бош Қомусимиз халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжатдир. Айни пайтда биз Асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини яхши тушунамиз. Яни, халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак. Шу мақсадда ўтган йили мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат моҳиятига кўра жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги тизимли ислоҳотларнинг “йўл харитаси”га айланди”. Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқ ва еркинликларига риоя қилишнинг ишончли кафили еканлиги қайд етилди. Конституцияда Ўзбекистоннинг демократия ва ижтимоий адолатга содиқлиги, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо етиш устувор вазифа сифатида белгилаб олингани мустаҳкамлаб қўйилган. Халқаро анжуман иштирокчилари томонидан инсон ҳуқуқ ва еркинликларини конституциялаштиришнинг асосий тенденциялари, ушбу соҳада давлат институтлари ва жамоатчилик тузилмалари фаолиятини татибга солишнинг конституциявий механизмлари; конституциявий ривожланиш нуқтаи назаридан инсон ҳуқуқлари халқаро ва миллий стандартларининг ўзаро алоқаси ва тасири масалаларида замонавий ёндашувлар; қонунчиликнинг Конституция қоидаларига мувофиқлиги устидан конституциявий назоратнинг илғор кўринишлари, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таминлашда конституциявий адолатнинг роли муҳокама қилинди. Давлат ва жамият фаолиятида жамоатчилик бошқарувининг кўринишлари ва йўналишларини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу билан бирга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини такомиллаштиришда Конституция қоидаларининг тасирини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқ ва еркинликлари соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умуметироф етилган тамойиллари ва нормаларига, биринчи навбатда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига тўла мувофиқлиги қайд етилди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида мавжуд инсон ҳуқуқ ва еркинликларининг барчаси, яни инсоннинг шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар ва асосий еркинликлари мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясиниг халқаро аҳамияти унда демократик жамиятнинг олий қадриятлари – инсон, унинг ҳаёти, еркинлиги, шани, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари мустаҳкамланганлигида яққол намоён бўлади. Ўзбекистон Конституциясида бевосита ва миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўли билан амалга ошириладиган халқаро ҳуқуқнинг умуметироф етилган тамойиллари устуворлиги елон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида истисно ҳолларда инсон ҳуқуқ ва еркинликларининг чекланиши мумкинлиги бўйича халқаро стандарт ва асослар мужассам. Бу Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг инсон ҳуқуқ ва еркинликлари чекланиши жамоатчилик назорати, жамоатчилик хулқини ҳимоя қилиш ва бошқа шахслар ҳуқуқ ҳамда еркинликларини ҳимоя қилиш зарур бўлган ҳолларда, шунингдек қонунда мустаҳкамланган асослар бўйича амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисидаги 29-моддасини имплементация қилинганлиги билан асосланади. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шахс, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг демократик тамойилларини белгилаб берганини такидладилар. Бош Қомусимизда фуқаролар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўлиқ кафолатлангандир. Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқ ва еркинликларининг конституциявий-ҳуқуқий кафолатларини янада кучайтиришга йўналтирилган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.