23 октябр куни Тошкент шаҳрида «Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон анжумани Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена бутунжаҳ...
23 октябр куни Тошкент шаҳрида «Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон анжумани Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена бутунжаҳон конференсиясининг 30 йиллигига бағишланади. Бўлажак Тошкент халқаро форумининг асосий миллий ташкилотчиси – Ўзбекистон Ҳукумати номидан – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳисобланади. Мамлакатимиздаги барча ёшлар ташкилотлари халқаро анжуманга фаол жалб етилмоқда. Халқаро форумни ташкил етишда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси, Олий комиссар Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси офиси, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, Йевропада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЙеХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Еберт фонди ва бошқа халқаро шериклар билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилди. Онлайн ва офлайн тарзда ўтказиладиган Форумда миллий ва хорижий експертлар, ёшлар ташкилотлари йетакчилари, ёшлар парламентлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари қатнашади. Халқаро форумда ёшлар ҳуқуқлари соҳасидаги янги сай-ҳаракатлар ва илғор ташаббуслар учун истиқболда мустаҳкам тагзамин вазифасини ўтайдиган асосий натижалар ва амалий тавсиялар ўз мужассамини топадиган якуний ҳужжат – Марказий Осиё ёшлари декларацияси ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши режалаштирилган. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати УзДаилй.уз “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти ЎзА