"Ёшлар ҳуқуқлари бўйича ягона халқаро конвенция қабул қилиниши бугун ҳар қачонгидан ҳам зарур ва муҳим аҳамият касб етмоқда". Бу етироф "Ёшлар 2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида бўлиб ўтаётган Самарқа...
"Ёшлар ҳуқуқлари бўйича ягона халқаро конвенция қабул қилиниши бугун ҳар қачонгидан ҳам зарур ва муҳим аҳамият касб етмоқда". Бу етироф "Ёшлар 2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида бўлиб ўтаётган Самарқанд веб-форумида янгради. Инсон ҳуқуқлари бўйича икки кунлик (жорий йил 12-13 август) форумда навқирон инсонларнинг демократик жараёнларда фаол иштирок етиши зарурлиги ҳақида атрофлича фикрлар билдирилмоқда. Бошқа бир қатор ҳуқуқлар каби ушбу қоида ҳам форум давомида нуфузли експертлар ҳамжамияти муҳокама қилаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциянинг лойиҳаси матнида мустаҳкамланган. "Катта авлод вакиллари ёшларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига, умуман, жамиятга кенг жалб етишлари керак", деб ҳисоблайди Йевропада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси президенти Георгий Серетели. У Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумининг 12 августда бўлиб ўтган очилиш маросимидаги чиқишида такидлаганидек, "Аксарият миллий парламентларда ёшлар йетарлича вакилларига ега емас ва бу ҳолатнинг оқибати ЙЕХҲТ Парламент Ассамблеяси таркибида ҳам ўз аксини топган". "Буни тан олган ҳолда, бизнинг Ассамблея ёшлар сиёсий мулоқотини ривожлантириш мақсадида мавжуд салоҳиятларни ошириш ва илғор тажриба алмашиш йўли билан халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга етиборни кучайтирмоқда. Жорий йилнинг бошида биз ЙЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг барча восита ва ресурсларини тақдим етиш билан шуғулланадиган ёш парламент азолари тармоғини туздик ва мақсадимиз ана шу навқирон йетакчиларга ўз салоҳиятини тўла намоён етишларига кўмаклашишдир", деди Г.Серетели. Шунингдек, у ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд форуми ташкилотчилари ушбу лойиҳани пандемия даврида ҳаётга татбиқ ета олганлари жуда муҳим еканини алоҳида етироф етди. Самарқанд форумини "ЦОВИД-19 пандемияси оқибатида бутун дунёдаги шаҳарлар ва инсонларнинг соғлиғи ва иқтисодиёти жиддий хатарга дучор бўлиб турган шундай мураккаб даврда" ташкил етиш ва ўтказишга муваффақ бўлинганини Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажидий ҳам ўз мурожаатида юқори баҳолади. "Бугунги анжуманимиз кун тартибидаги асосий масала инсон ҳуқуқлари, хусусан, ёшлар ҳуқуқларига алоҳида бағишланган", деди Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби. Унинг фикрича, бунда "15 ёшдан - 25 ёшгача бўлган навқирон инсонлар йер юзи аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил қилиши" атта аҳамият касб етади. "Ёшлар - ҳар қандай демократиянинг келажагидир. Бугунги ёшлар - ертанги куннинг йетакчилари ва шу муҳим омилнинг ўзи ҳам умумбашарий муаммоларни ҳал етиш йўлида янги ғоялар туғилиши учун асос бўлиши мумкин", деб ҳисоблайди Муҳаммад Ризо Мажидий. Шу муносабат билан у БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида "Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш"га доир ташаббусни илгари сургани учун Ўзбекистон Президентига миннатдорчилик билдирди. Осиё Парламент Ассамблеяси раҳбарининг фикрича, "ҳеч шубҳасиз, бу узоқ кутилган ташаббус бўлиб, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича ягона халқаро конвенция қабул қилиниши бугун ҳар қачонгидан ҳам зарур ва муҳим аҳамият касб етмоқда". "Конвенция муқаддимасида қайд етилганидек, барча мамлакатларда ёшлар ривожланиш мақсадлари учун зарур бўлган асосий одам ресурсларидан бири еканлиги ва ижтимоий ўзгаришлар, иқтисодий ривожланиш ҳамда техника тараққиётининг асосий иштирокчилари ҳисобланиши тан олинган. Ҳақиқатан ҳам, том манодаги инклюзив жамият ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тараққиёт жараёнларида иштирок етишлари учун зарур шароитларни яратиши лозим. Акс ҳолда, рақамлаштириш даврининг салбий тасири юзага чиқади, хусусан, замонавий технологияларнинг жадал ривожланиши туфайли ҳаёт тарзи, иш ўринлари, талим, истак ва имкониятлар тезкор ўзгаришларга юз тутади, шу билан бирга, ёшлар орасида глобал ишсизлик ортиб боради", дейди Осиё Парламент Ассамблеяси раҳбари. Унинг қайд етишича, "ёшларнинг шиддат-шижоатини муайян фаолиятга йўналтириш ғоятда муҳим бўлиб, бу сезиларли фойда келтириши ва 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларига еришиш ва бошқа стратегияларни амалга оширишда қўл келиши мумкин. Келгуси муваффақиятлар навқирон авлоднинг миллий, минтақавий ва глобал даражаларда қанчалик жалбетилишига боғлиқдир". Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида нақадар фаол иш олиб бораётганига Самарқанд форуми яққол мисол бўла олади, деб такидлади МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев. "Барчамиз яхши биламизки, ёшлар - бизнинг келажагимиз. Аммо, улар фақат келажагимизгина емас. Биз навқирон инсонларнинг тинчлик ва хавфсизликни таминлаш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, инсонпарварлик фаолияти соҳаларидаги муҳим ҳамда ижобий ҳиссаларини муносиб даражада етироф етамиз", деб қайд етди С.Лебедев. Қизғин мунозаралар руҳида ўтаётган Самарқанд форумининг асосий миллий ташкилотчиси Ўзбекистон Ҳукумати ҳисобланади. Халқаро анжуманни ўтказиш масулияти Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юкланган. Форум БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳамда ушбу Бошқарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТ Тараққиёт дастури, Йевропада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЙЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Еберт фонди каби бир қатор халқаро шериклар билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати