Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев ташаббуси билан ўтказилаётган кенг миқёсли тадбир БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий ваколат...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев ташаббуси билан ўтказилаётган кенг миқёсли тадбир БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ва Истанбулдаги минтақавий маркази, ЙЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Йевропа Кенгаши Парламент ассамблеяси ҳамкорлигида ташкил етилди. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий таҳдидлар ва реал воқелик” мавзусидаги форумда миллий ва хорижий експертлар, парламент ва суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳисоботлар тақдим етиш ва кейинги ҳаракатлар бўйича давлат мувофиқлаштириш органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ходимлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок етмоқда. Шунингдек, тадбирга Россия, Хитой, Ҳиндистон, Ерон, Марказий Осиё давлатлари, Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Мўғулистон, Афғонистон каби қатор мамлакатлардан вакиллар ташриф буюрган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг форум иштирокчиларига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев ўқиб ешиттирди. Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати тингланди. Давлатимиз раҳбарининг қутловида қайд етилганидек, 70 йил аввал қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси бутун дунёда демократия ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш борасида янги имкониятлар очди. Афсуски, бугунги кунда биз барчамиз ана шу ижобий жараёнга тўсқинлик қилаётган мураккаб ва зиддиятли тенденсиялар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ана шундай мураккаб бир даврда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги енг асосий тамойил – инсон ҳуқуқлари универсаллиги принсипи сиёсий жараёнларда ва халқаро ҳуқуқ амалиётида кун тартибида бўлиб келмоқда. 2015 йил сентябрда Ню-Ёркда ўтган Барқарор ривожланиш бўйича БМТ саммитида 170 давлат йетакчилари томонидан бу борада 2030 йилгача бажариладиган ишлар кун тартиби тасдиқланди. Барқарор ривожланишнинг 17 мақсадини рўёбга чиқариш учун 15 йил ичида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Аммо бугун дунёнинг айрим минтақаларида давлатлар томонидан инсон ҳуқуқларининг универсаллигини ҳар бир инсон учун таминлаб бериш осон кечмаяпти. – Йер шаридаги енг катта қита, жами қуруқлик майдонининг 30 фоиздан ортиғини егаллаган Осиё иқтисодиёти глобал иқтисодиётнинг қарийб 32 фоизини ташкил етади, – деди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов. – Осиё қитаси мамлакатларида иқтисодиёт жадал ривожланмоқда. Аҳоли даромадлари ошмоқда. Шу билан бирга, Барқарор ривожланиш мақсадлари таминланиши ва инсон ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш учун долзарб вазифалар мавжудлиги аён бўлмоқда. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганидан буён қитамизда илк бор ўтказилаётган ушбу форум инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мавжуд механизмларни янада такомиллаштириш ва янгиларини тасис етиш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси мамлакатимиз мустақилликка еришганидан сўнг қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Декларациянинг барча асосий принсиплари Ўзбекистон Конституциясида ўз ифодасини топган. Президент Шавкат Мирзиёйев ташаббуси билан ишлаб чиқилган2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси инсон ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини таминлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистоннинг “Йўл харитаси” бўлди. Ушбу ҳужжат қабул қилиниши билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя етиш масалалари давлат сиёсатининг ва халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишига айланди. – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсоннинг шахсий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатдир, – деди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллер. – Дунёда бундан бошқа енг кўп тилга таржима қилинган, қонун ва бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асос бўлган, бу қадар кўп давлатлар қўшилган ҳужжат йўқ. Чунки унда сайёрамизда яшаётган ҳар бир инсоннинг, у қайерда туғилгани, яшаётгани, қайси миллатга мансублиги, қандай тилда сўзлашиши, диний етиқодидан қати назар, бир хил ҳуқуқ ва еркинликларга ега екани белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ҳам БМТнинг бошқа ҳужжатлари қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида белгиланган нормаларни ҳаётга татбиқ етишга алоҳида етибор қаратмоқда. Президент Шавкат Мирзиёйев юритаётган сиёсат, Ҳаракатлар стратегияси асосида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар марказида ҳам, аввало, инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва еркинликларини таминлаш мақсади мужассам. БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталя Герман инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми 2017 йил ноябр ойида Самарқандда ўтказилган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро анжуманнинг узвий давоми еканини қайд етиб, бу галги тадбир нафақат минтақа халқлари, балки бутун Осиё учун аҳамиятли еканини такидлади. – Президент Шавкат Мирзиёйевнинг фаол минтақавий ташқи сиёсат олиб бораётгани иқтисодий алоқаларни ривожлантириш билан бирга, тарихан дўст ва қардош халқларни янада яқинлаштирмоқда, – деди Наталя Герман. – Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегараларидан ўтиб-қайтиш режими соддалаштирилиши, транспорт-логистика тармоғидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, аввало, оддий одамлар манфаатига хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, ушбу мамлакатдаги аҳ...