2022 йил 6 декабр куни Самарқанд шаҳрида, “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим” Глобал форуми доирасида “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тантанали тадбирни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбеки...
2022 йил 6 декабр куни Самарқанд шаҳрида, “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим” Глобал форуми доирасида “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тантанали тадбирни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов кириш сўзи билан очди. “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2020 йилда тасис етилган. Бундан мақсад – инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқаролар ва ташкилотларни моддий ва манавий рағбатлантириш ҳамда тақдирлаш, бу фаолиятни амалга оширишда ўрнак бўлаётганлар намунасини, уларнинг тажрибасини оммалаштиришдан иборат. Кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилишдаги хизмати, инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишдаги фаоллиги, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим, ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ананаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларни ривожлантириш ва бошқаришдаги салмоқли ютуқлари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги самарали илмий фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тақдирланади. “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ҳам тақдирланиши мумкин. Ҳар йили 10 декабр – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тантанали тарзда топширилади. Жорий йилда ушбу мукофотга 6 нафар ҳамюртимиз, 2 нафар чет ел фуқароси ва 2 та нодавлат нотижорат ташкилоти сазовор бўлди. Хусусан: “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директорининг биринчи ўринбосари Марат Хаджимухамедов – инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги замонавий тадқиқот амалиётини шакллантиришга қўшган муносиб ҳиссаси; Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Жамшиджон Чориев – ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги самарали фаолияти; Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Юридик бўлими мудири Ҳамидулла Премкулов – аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаоллиги; Ўзбекистон Ногиронлар жамияти – ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишдаги фаоллиги; “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-марифат маркази директори Олия Илмурадова – аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги кўп йиллик самарали фаолияти; “УМНИЧКА” Нодавлат талим муассасаси раҳбари Шаҳноза Икрамова – болалар ҳуқуларини ҳимоя қилишдаги фаол иштироки; Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси – журналистларнинг ҳуқуқлари, шани ва қадр-қимматини, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси; Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси профессори Говхержан Юлдашева – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўқув ва илмий фаолияти; Таллин университети Бошқарув, ҳуқуқ ва жамият академияси фахрий профессори Рейн Мюллерсон – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик, илмий ва ўқув ишлари; БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ришард Коменда – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги учун ушбу мукофот билан тақдирландилар. “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини ўз соҳибларига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов топширди. Малумот учун: 2020-2021 йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва улар вакилларининг 12 нафари, давлат ташкилотлари ҳамда олий талим муассасалари ходимларининг 8 нафари, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакилларининг 8 нафари “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланган. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати