2018 йил 21 ноябр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Демократик институт...
2018 йил 21 ноябр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил етилган “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра сухбатида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро експертлар, хусусан Рейн Мюллерсон (Естония), Марчин Валецки (ЙЕХХТ), Сима Самарлар (Афғонистон) иштирок етишди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеевнинг “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармонини долзарблиги ва мухимлиги ҳақида айтиб ўтилди. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқлари ва еркинликларининг ишончли ҳимоясини таминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қадриятлари ва принципларига давлат, жамият ва фуқароларнинг етиборини оширишдан иборатдир. Давра суҳбатида инсон ҳуқуқларини халқаро даражада таминлашнинг долзарб масалалари, ҳозирги замонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларининг ўзига ҳос ҳусусиятлари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича институтларининг ривожланиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоат ташкилотларининг роли ҳақида муҳокама қилинди. Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок етишди.