Самарқанд шаҳрида 2022 йил 5-6 декабр кунлари «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» мавзусида ўтказиладиган Глобал форумнинг асосий мақсадларидан бири – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 2022 йил 6 октябрдаги 51/2-сонли резолюсияси доирасид...
Самарқанд шаҳрида 2022 йил 5-6 декабр кунлари «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» мавзусида ўтказиладиган Глобал форумнинг асосий мақсадларидан бири – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 2022 йил 6 октябрдаги 51/2-сонли резолюсияси доирасида, Жаҳон талим дастурининг бешинчи босқичи бўйича таклифларни муҳокама қилишдир. Малумки, 2004 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида – Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурини елон қилган. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Жаҳон талим дастурининг бажарилишини глобал даражада мувофиқлаштириб бориши белгиланган. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастури – доимий амалга ошириладиган узлуксиз босқичлардан иборат ташаббусдир. Ушбу жараён билан ҳаётимизнинг барча соҳаларини кенг қамраб олишга кўмаклашиш учун давлатлар инсон ҳуқуқлари бўйича талимни бошланғич ва ўрта мактаб, олий талим тизимида, ўқитувчи ва тарғиботчилар, давлат хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбийлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида сингдириб бориши тақозо етилади. Жаҳон талим дастури БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тарбия тўғрисидаги декларациясини миллий даражаларда амалга оширишни фаоллаштиришга ёрдам берадиган фойдали воситадир. Ўтган даврда Жаҳон талим дастури инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича миллий сай-ҳаракатлар негизида қуйидаги кетма-кет босқичларда изчиллик билан амалга оширилмоқда: 2005-2009 йилларни қамраган биринчи босқичда – бошланғич ва ўрта мактаблар тизимига инсон ҳуқуқлари бўйича талимни интеграция қилишга етибор қаратилди; 2010-2014 йилларда амалга оширилган иккинчи босқич – олий талим тизимига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни уйғунлаштириш ҳамда ўқитувчилар ва талим соҳаси ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчиларни ушбу соҳа бўйича тайёрлашга бағишланди; 2015-2019 йиларга мансуб учинчи босқичда – еркин, мустақил ва холис оммавий ахборот воситаларининг адолатни тарғиб қилиш, камситишларга йўл қўймаслик, ҳурмат ва еркинликни таминлашдаги муҳим ролини етироф етган ҳолда, инсон ҳуқуқлари соҳасида ОАВ мутахассислари ва журналистларни тайёрлашга алоҳида урғу берилди; 2020 йилдан – 2024 йилга қадар давом етаётган тўртинчи босқичда ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва камситмаслик руҳида тарбиялаш, инклюзив, тинч ва осойишта жамиятни яратишга имкон берувчи талим беришга асосий етибор қаратилмоқда. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 2022 йил 6 октябрдаги Резолюсиясида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичини амалга оширишга масул тегишли манфаатдор томонларнинг бу борадаги ижобий ташаббуслари алоҳида такидланди. Шунингдек, барча давлатлар ва манфаатдор томонларга Жаҳон талим дастури босқичлари ҳамма соҳаларга чуқур татбиқ етилишини фаоллаштириш тавсия етилди. Ўз навбатида, Резолюсияда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг бешинчи босқичида амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклифларни шакллантириш масаласи кун тартибига қўйилди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасига БМТнинг барча тузилмалари, давлатлар, фуқаролик жамияти институтлари ва манфаатдор томонларнинг айни мавзудаги фикр-мулоҳазаларини сўраб олиш тавсия етилди. Шу манода, «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» мавзусидаги Глобал форумда, жумладан, Жаҳон талим дастури бешинчи босқичи бўйича таклифларнинг муҳокама қилиниши муҳим аҳамиятга ега. Бу омил, бир томондан, ушбу халқаро анжуманнинг қанчалик долзарблигини кўрсаца, икинчи томондан, Самарқанд Глобал форумида том манода умумбашарий масалалар кўриб чиқилишини яна бир бор тасдиқлайди. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати ЎзА “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти УзДаилй.уз “Дунё” АА Ўзбекистон Республикасининг Йекатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси Даракчи.уз ЗАРНЕWС.УЗ