Самарқанд шаҳридаги “Буюк Ипак йўли” Халқаро туризм маркази ҳудудидаги Конгресс марказида бўлиб ўтаётган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” мавзусида Глобал форумида дунёнинг турли давлатларидан инсон ҳуқуқи соҳасидаги талим бўйича мутахассис...
Самарқанд шаҳридаги “Буюк Ипак йўли” Халқаро туризм маркази ҳудудидаги Конгресс марказида бўлиб ўтаётган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” мавзусида Глобал форумида дунёнинг турли давлатларидан инсон ҳуқуқи соҳасидаги талим бўйича мутахассислар, хорижий експертлар, давлат идоралари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, ихтисослашган талим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок етмоқда. Анжумандан кўзланган асосий мақсад БМТ Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда тузилманинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича Жаҳон талим дастури амалга оширилишининг оралиқ натижасини сарҳисоб қилиш. Икки кунлик тадбир кун тартибидан айни соҳадаги илғор тажриба, амалиёт ва инновацион ёндашувлар тақдимотини ташкил етиш, инсон ҳуқуқи соҳасидаги талим тизимини халқаро, минтақавий ва миллий даражада такомиллаштириш бўйича фикр алмашиш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқиш ўрин олган. Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори вазифасини бажарувчи Мунир Мамедзаде мазкур форум БМТ шафелигида гибрид форматда ўтаётгани, бутун дунёдан кенг аудитория, соҳа мутахассислари Самарқанд билан виртуал боғланиш, муҳокама, сессияларда қатнашиш имкони мавжудлигини такидлади. Айни пайт “БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурини амалга ошириш: илғор тажриба, муаммолар ва истиқбол” мавзусида ялпи мажлис бўлиб ўтмоқда. Беҳруз Худойбердийев, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА