5–6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форуми бўлиб ўтмоқда. Глобал форумнинг асосий мақсади – Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) нинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси...
5–6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форуми бўлиб ўтмоқда. Глобал форумнинг асосий мақсади – Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) нинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Жаҳон талим дастурини амалга оширишнинг оралиқ натижаларини сарҳисоб қилиш, бу соҳадаги илғор тажриба, амалиёт ва инновацион ёндашувларнинг тақдимотини ташкил етиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тарбия тизимини халқаро, минтақавий ва миллий даражада такомиллаштириш бўйича фикр алмашиш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси билан биргаликда глобал форум ўтказиш” тўғрисидаги ташуббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатнома ва 2021 йил 22 феврал Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган еди. Бу еса сўнгги йилларда мамлакат ёшлар сиёсатида талим ва тарбиянинг ўрни беқиёс еканлиги ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таминлаш, уларнинг ўқиши, меҳнат қилиши, билим олиши ва қобилиятини намоён етиши учун барча шароитларни яратиш долзарб масала еканлигидан далолатдаир. Зеро, талим тизимини такомиллаштириш, уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, мактабгача талим тарбияланувчилари, мактаб ўқувчилари ва олий талимда таҳсил олаётган талабаларда замонавий билим ва кўникмаларни ривожлантириш муҳим аҳамият касб етади. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ёшларни халқаро ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, тотувлик ва инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларига ҳурмат, масулият руҳида тарбиялаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ва кафолатлаш, инсон ҳуқуқлари умумий маданиятини тараққий топтириш алоҳида аҳамиятга ега. Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия барча учун инсон ҳуқуқларининг универсаллиги, бир бутунлиги ва ўзаро боғлиқлиги тамойилларига мувофиқ барча инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларига умумий ҳурмат ҳамда уларга риоя етилишини рағбатлантиришда фундаментал аҳамиятга ега. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим кенг иштирок тамойилига асосланади ҳамда ўқувчиларнинг еҳтиёжларига йўналтирилган бўлиб, уларга танқидий таҳлил ва амалий фаолият учун зарур бўлган билим ва муҳим кўникмаларни беради. Бу инсонларга ўз ҳуқуқлари тўғрисида билиш ва уларнинг самарали қониқтирилишини талаб қилиш имконини беради, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва таминланиши учун масул бўлган ҳокимият вакилларига ва бошқа шахсларга ушбу мажбуриятларни бажариш қанчалик муҳимлигини тушунишга ёрдам беради. Бу инсонларнинг ҳаётига тасир етувчи барча – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик – қарорлар қабул қилиш жараёнларида тўла ҳуқуқли иштирокини таминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик, зўравонлик ва низоларнинг олдини олиш учун ўта муҳим аҳамиятга ега. Инсоният тарихида биринчи марта инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлигини елон қилган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 26-моддасида “Ҳар бир инсон талим олиш ҳуқуқига ега. Талим инсон шахсини тўла баркамол қилишга ва инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий еркинликларига нисбатан ҳурматни кучайтиришга қаратилмоғи лозим. Талим барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасида бир-бирини тушуниш, хайрихоҳлик ва дўстликка хизмат қилиши ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни сақлаш борасидаги фаолиятига ёрдам бериши керак” деб белгилаб қўйилган. Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ҳақидаги қоидалар бошқа кўплаб халқаро меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган бўлиб, ушбу стандартларни белгилаш жараёни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2011 йил декабр ойида БМТ Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилиниши билан якунланди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги янги халқаро стандарт ҳисобланмиш мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 2007 йил бошлаган еди. Талим соҳасига йўналтирилган яна бир муҳим ҳужжат – 2015 йилда қабул қилинган 2030 йилгача мўлжалланган БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларидир. Барқарор ривожланиш соҳасидаги тўртинчи мақсадида умумқамровли ва адолатли сифатли талимни таминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида талим олиш имкониятини рағбатлантириш, ёшлар ва катталарнинг сезиларли қисми учун бепул, сифатли талим олиш ва касбий тайёргарликка имкониятлар яратилиши вазифаси белгиланган. Талим олиш инсонлар ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш учун асос яратади ҳамда қашшоқликдан олиб чиқишда муҳим рол ўйнайди. Агар таҳлил қилинса, Инклюзив ва адолатли сифатли талим билан боғлиқ 4-мақсаднинг 7-вазифасида “2030 йилга бориб, барча ўқувчиларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни егаллашларини, шу жумладан, барқарор ривожланиш ва барқарор турмуш тарзи, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, тинчлик ва зўравонликдан воз кечиш маданиятини тарғиб қилиш, фуқаролик ва маданий хилма хиллик қадр-қиммати ҳамда маданиятнинг барқарор ривожланишга қўшган ҳиссасини талим бериш орқали таминлаш” назарда тутилган. 2004 йилнинг 10 декабрида БМТнинг Бош Ассамблеяси барча секторларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастури елон қилинди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси Жаҳон талим дастурининг глобал даражада мувофиқлаштиришни амалга оширади. Жаҳон талим дастури барча секторларда инсон ҳуқуқлари соҳасида талим дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида кетма-кет босқичлар асосида ташкил топган, доимий амалга ошириладиган ташаббус бўлиб, азо-давлатлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни бошланғич ва ўрта мактаб тизимида, олий талим тизимида ҳамда ўқитувчи ва тарғиботчилар, давлат хизматчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва барча даражадаги ҳарбийлар, шунингдек ОАВ вакиллари учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим дастурларида жорий етиб боришлари керак. Ҳозирги вақтда, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичи, 2024 йилга қадар ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқлар...