Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йил 5 декабр куни Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлаган “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим” мавзусидаги Глобал форумнинг муҳим янгиликларидан бири – Глобал форум доирасида...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йил 5 декабр куни Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлаган “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим” мавзусидаги Глобал форумнинг муҳим янгиликларидан бири – Глобал форум доирасида “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича маҳорат дарслари” бўлди. У Глобал форумнинг иккинчи куни Самарқанд давлат университетида ташкил етилди. “Маҳорат дарслари” Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлиги ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов ва Олий Мажлис Сенати азоси, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов тадбирни очиб берди. Онлайн шаклдаги ушбу маҳорат дарслари юртимизда илк бор ўтказилаётганига алоҳида етибор қаратилди. Халқаро анжуман ичидаги марифий анжумандан кўзланган мақсад – Ўзбекистон олий талим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун инсон ҳуқуқлари фанидан сабоқ бериш бўйича намунавий дарслар ташкил етиш кўникмасини шакллантиришдир. Юртимиз талим муассасалари вакилларининг инсон ҳуқуқлари бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, уларни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммолар йечимларидан илмий-марифий асосда хабардор қилиш учун инсон ҳуқуқлари маданиятини тарбиялаш йўналишида ўзига хос илғор сабоқлар ўтилиши муҳим аҳамият касб етади. Маҳорат дарслари, замон талабларидан келиб чиқиб, илғор хорижий тажрибалар асосида оффлайн ва онлайн усулларда олиб борилди. Жаҳоннинг турли университетларидан таклиф етилган кўзга кўринган профессор-ўқитувчилар иштирокидаги қизиқарли маруза ва баҳс-мунозаралар, ўз навбатида, жонли мулоқот ва амалий савол-жавоблар учун қулай майдон яратди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва ўқитиш бўлими мувофиқлаштирувчиси Йелена Ипполити, Таллин университети (Естония) тадқиқотчиси, Ҳуқуқ халқаро институти азоси, профессор Рейн Мюллерсон, БМТ Қийноқларга қарши қўмитаси азоси, профессор Бахтиёр Тузмуҳамедов, БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси азоси, Америка университети Вашингтон ҳуқуқ коллежи профессори Диего Родригес-Пинсон, Йевропа Кенгашининг Инновациялар ва ривожланиш бўлими раҳбари Сергей Дикман, Йевропа Кенгаши маслаҳатчиси Йева Масса тақдим етган марузалар кенг қамровли тингловчилар аудиториясини бефарқ қолдирмади. Марузачилар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги кўп йиллик тажрибага атрофлича тўхталдилар. Ҳуқуқни қўллаш кўникмалари, соҳадаги креатив ва инновацион ёндашувлар, халқаро, минтақавий ва миллий даражада инсон ҳуқуқлари соҳасида талим бўйича олиб борилаётган ибратли амалиётга етибор қаратдилар. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойиллари ва қадриятларининг инсон, жамият ва давлат манфаатларига хизмат қилиши етироф етилди. Талим соҳасида инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таминлаш, шунингдек, қонунчилик ва давлат органларининг амалий фаолиятига айни соҳадаги халқаро стандартларни тўлиқ имплементация қилиш механизмлари ҳамда тартиби самарадорлигини ошириш борасида атрофлича фикр алмашилди. Маҳорат дарсларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида юридик йўналишда фаолият олиб борувчи 20 дан ортиқ олий талим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларидан 6500 дан ортиқ профессор-ўқитувчи, прокуратура ходимлари, бакалавриат ва магистратура йўналишида таҳсил олаётган талабалар, илмий фаолият билан шуғулланаётган ёш олимлар иштирок етди. Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимидаги 14 та юридик коллеж ўқувчилари марифий-ҳуқуқий тадбирда фаол қатнашди. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати Мирзо Улугбек номидаги Озбекистон Миллий университети Барқарор ривожланиш маркази ХС.УЗ