2022 йилнинг 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган "Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим" мавзусидаги Глобал форум бугун ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли халқаро анжуманни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президе...
2022 йилнинг 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган "Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим" мавзусидаги Глобал форум бугун ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли халқаро анжуманни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган еди. Глобал форумнинг Миллий ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳисобланади. Самарқанд Глобал форуми БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси; Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси; БМТнинг мамлакатимиздаги жамоаси; БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси; ЮНИСЕФ; Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси; ЙЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси; Йевропа Кенгаши, Фридрих Еберт жамғармаси билан ҳамжиҳатликда ташкил етилмоқда. Глобал форумда дунёнинг турли давлатларидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим мутахассислари, хорижий ва халқаро експертлар, давлат органлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, ихтисослаштирилган талим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, юқори лавозимли шахслар – жами 120 дан ортиқ хорижлик меҳмон иштирок етмоқда. Самарқанд Глобал форумининг БМТ шафелигида гибрид форматда ўтказилиши бутун дунёдан яна-да кенг аудиторияга, соҳа мутахассисларига виртуал тарзда иштирок етиш ва муҳокама сессияларида қатнашиш имконини беради. Самарқанд Глобал форумининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг мурожаати ўқиб ешиттирилди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюркнинг видеомурожаатлари намойиш етилди. Глобал форум ишида Ўзбекистон томонидан – ҳукумат азолари, Олий Мажлис палаталари ва қўмиталари раҳбарлари, вазирлик ва ташкилотлар, ўқув ва илмий-марифий муассасалар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари қатнашмоқда. Глобал форум Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларациянинг 10 йиллигига бағишланади. Мазкур Декларация 2011 йил декабрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган. БМТ Бош Ассамблеяси 2004 йил 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурини ҳам елон қилган. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Жаҳон талим дастури бажарилишининг мувофиқлаштирувчиси етиб белгиланган. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастури – доимий амалга ошириладиган узлуксиз босқичлардан иборат ташаббусдир. Ўтган даврда Жаҳон талим дастури инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича миллий сай-ҳаракатлар учта босқичда бажарилди ва 2024 йилга қадар давом етадиган тўртинчи босқич изчиллик билан амалга оширилмоқда. Самарқанд Глобал форумининг асосий мақсади – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича Жаҳон талим дастури амалга оширилишининг оралиқ натижаларини сарҳисоб қилишдан иборат. Глобал форумнинг биринчи ялпи мажлиси “БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси: натижалар ва замонавий муаммолар” мавзусига бағишланади. Унда ушбу Декларациясини амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича самарали талимни таминлаш тамойиллари ва ёндашувлар, технологик ўзгаришлар негизида еришилган ютуқлар ва олинган сабоқлар, дунёнинг турли бурчакларида инсон ҳуқуқлари бўйича талим соҳасида мавжуд замонавий муаммолар муҳокама қилинади. Глобал форумнинг биринчи куни, шунингдек, 4 та параллел сессия ташкил етилмоқда. Биринчи сессия: “Мактаб ёшидаги болалар учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим: тамойиллар, ёндашувлар ва замонавий муаммолар”; Иккинчи сессия: “Олий талим муассасаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим: тамойиллар, ёндашувлар ва замонавий муаммолар (ЦОВИД-19, технологияларни ривожлантириш, интернет ресурслари, геосиёсат ва бошқалар)”; Учинчи сессия: “Касбий институтлар (судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, адвокатура) орқали инсон ҳуқуқлари соҳасида узлуксиз талимни таминлаш: тамойиллар, ёндашувлар ва замонавий муаммолар”; Тўртинчи сессия: “Фуқаролик жамияти учун инсон ҳуқуқлари бўйича норасмий талим: тамойиллар, ёндашувлар ва замонавий муаммолар. Шунингдек, "Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим" мавзусидаги Глобал форум ертага ҳам давом етади. ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати