Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 8 сентябр куни Парламентлараро иттифоқ делегацияси - ушбу нуфузли тузилма раиси Дуарте Пачеко ва бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг Парламентлараро...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 8 сентябр куни Парламентлараро иттифоқ делегацияси - ушбу нуфузли тузилма раиси Дуарте Пачеко ва бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан сермаҳсул ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд етди. Шу кунларда Тошкент шаҳрида жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити муваффақиятли ўтмоқда. Унинг кун тартибидан демократик ва ижтимоий иқтисодий янгиланишларни қўллаб-қувватлашнинг самарали институтларини ривожлантириш, гендер сиёсатни амалга оширишга доир глобал ва минтақавий аҳамиятга ега муҳим масалалар ўрин олган. Бундан ташқари, ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан биргаликда қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди, Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича парламент форуми ва бошқа тадбирлар ўтказилди. Парламентлараро иттифоқнинг юқори даражали вакиллари Ўзбекистон йетакчисига қўшма ташаббусларни илгари сўришда кўрсатаётган ҳар томонлама кўмак учун миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар ва ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватладилар. Учрашувда барқарор ривожланиш, демократик қадриятларни илгари суриш, ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги мақсад ва вазифаларга еришиш, иттифоқнинг Инновациялар маркази билан ҳамкорлик қилиш каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга алоҳида етибор қаратилди. ЎзА