26-феврал куни Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси бошланди. Сессиянинг Олий даражадаги сегментида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Ин...
26-феврал куни Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси бошланди. Сессиянинг Олий даражадаги сегментида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов сўзга чиқди. Ўзбекистон вакили мамлакатимизда қонун устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқларини таминлаш соҳаларида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳақида тўхталди. Ўтган йил апрелида умумхалқ референдумида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Янги Ўзбекистоннинг туб моҳиятини тавсифловчи “бешта устун” белгиланди. Бу ўринда давлатимизнинг қатий ва собит тараққиёт йўли ва келажагини ўзида акс еттирган “суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” мақоми ҳақида сўз бормоқда. Янги таҳрирдаги Конституциямиздаги инсон ҳуқуқларига оид қоидалар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатларга тўлиқ мос келади. Конституцияда ўлим жазосини қўллаш расман тақиқланган. Етиборлиси, Конституциямизда биринчи марта инсон ҳуқуқлари бўйича ҳам халқаро, ҳам миллий органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланди. “Миранда қоидалари” ва “Хабеас корпус” каби халқаро миқёсда тан олинган юридик институтлар конституциявий мустаҳкамланди. Шунингдек, бепул юридик ёрдам кўрсатишни назарда тутадиган “Про боно” институти ҳам конституциявий мақомга ега бўлди. Янги Конституцияда биринчи марта фуқароларнинг конституциявий шикоятлари институти мустаҳкамланди. Ўзбекистон ўзининг халқаро мажбуриятларини фаол бажариб, фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда, суд-ҳуқуқ базасини ислоҳ қилмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришнинг қисқа муддатли стратегияси ва Ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида салмоқли натижаларга еришилди. Мамлакатимизда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилди. Янги таҳрирдаги Конституциямизга кўра, ендиликда нафақат болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш кафолатланди, балки бундай ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик ҳам жорий етилди. Мамлакатимизда аёллар ва вояга йетмаганларни зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида қонун қабул қилинган. Ўзбекистон миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг изчил тарафдоридир. Бинобарин, юртимизда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер муаммоси, инсон ҳуқуқлари ва коррупсияга қарши курашиш масалалари бўйича комплекс експертизадан ўтказиш қатий йўлга қўйилган. Шу манода, 2023-йилда қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” стратегияси БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўла мос келади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси амалга оширилмоқда. Охирги уч йилда бу борада бир қатор муҳим марраларга еришдик. Биринчидан, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ва БМТ шартнома органларининг тавсияларига мувофиқ, Болалар омбудсмани лавозими тасис етилди. Парламентимизда айни пайтда “Болалар омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш жараёни бормоқда. Иккинчидан, Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсия қоидаларини амалга ошириш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий ва мамурий чоралар кўрилди. БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитасига тегишли фуқаролик жамияти институтларининг кенг иштирокида тайёрланган дастлабки ҳисоботимизни тақдим етдик. Учинчидан, фуқаролик жамияти институтлари иштирокида миллий парламент 2030-йилгача бўлган даврда гендер тенгликка еришиш стратегиясини тасдиқлади. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” резолюциясини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси амалга оширилмоқда. Тўртинчидан, Ўзбекистон қийноқ қўлланилишини очиқдан очиқ қоралайди. Президент қийноқларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини, шунингдек, қийноқ қўллаганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини мунтазам такидлаб келади. Қийноқлар ва зўравонликнинг бошқа турлари Конституция ва қонунларимиз даражасида тақиқланган. Фуқаролик кодексига қийноқлар қурбонларига йетказилган зарарни қоплаш тартибини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди, бу еса қийноқлар қурбонларига ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради. Бешинчидан, БМТ шартнома органлари тавсияларига мувофиқ, “Омбудсман плюс” модели асосида Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий профилактика механизми яратилди. Шунингдек, Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Тадбиркорлар ҳуқуқлари бўйича вакилга жазони ижро етиш муассасалари фаолиятини назорат қилиш ваколатлари берилди. Олтинчидан, Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича Жаҳон дастурида фаол иштирок етмоқда. Мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий талим дастури амалга оширилмоқда. Касб-ҳунар талими тизими ва олий ўқув юртларида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Болалар ҳуқуқлари” бўйича тренинглар ва махсус курслар жорий етилмоқда. Имконияти чекланган шахслар, аёллар, болалар ва мигрантлар ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари очилмоқда. Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим олиш учун електрон платформа ишга туширилди. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жазони ижро етиш муассасалари ходимлари учун қийноқларга қарши кураш бўйича доимий ўқув курслари мавжуд. Йеттинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича бизнес сектори билан ҳамкорлик қилиш ҳам муҳим, деб ҳисоблаймиз. Хусусан, тадбиркорлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари ташкил етилмоқда. Ҳозирда “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” миллий ҳаракат режаси ишлаб чиқилмоқда. Саккизинчидан, мамлакатимизда сиёсат, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқ соҳаларида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, жумладан, фуқаролик жамияти институтларининг диний еркинлик соҳасида ҳам роли ортиб бормоқда. Ўзбекистон турли конфессиялар ва етник жамоалар асрлар давомида аҳил-иноқ яшашининг тарихий тажрибасини етироф етиб, ўз чегараларида диний еркинл...