Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумини ўтказиш ниҳоятда долзарб ва ўз вақтида амалга оширилган ташаббусдир, дейди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов. Бу, жумладан, унинг табири билан айтганда, "дунёдаги аксарият мам...
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумини ўтказиш ниҳоятда долзарб ва ўз вақтида амалга оширилган ташаббусдир, дейди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов. Бу, жумладан, унинг табири билан айтганда, "дунёдаги аксарият мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ва аҳолиси соғлиғига сезиларли зиён йетказган" коронавирус пандемияси туфайли юзага келган шароитлар билан боғлиқ. В.Норов Самарқанд форумининг 12 августда бўлиб ўтган очилиш маросимидаги чиқишида қайд етганидек, "манавий-руҳий ва жисмоний саломатлик, талим, касбий ривожланиш ва фуқаролик фаоллиги нуқтаи назаридан ёндашганда, ҳозирги инқироздан ёшлар ҳаммадан кўпроқ жабр кўрди". Шу муносабат билан Самарқанд форумининг долзарблиги ҳақида сўз борганда, ШҲТ Бош котибининг фикрича, "бугун мамлакатларимиздаги ёшлар давлат, халқаро ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг навқирон авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг ижодий салоҳиятидан мамлакатларимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш борасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ташкилий ва ҳуқуқий чоралар кўриш орқали кўрсатадиган ёрдамига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож" еканини такидлаш лозим. "Бугун йер юзи ёшларининг қарийб ярми ёки 800 миллион нафар киши Шанхай ҳамкорлик ташкилоти маконида истиқомат қилади. Мамлакатларимиз ёшлари ўзларининг шижоати, новаторлиги ва янги ғоялари билан ШҲТнинг келгуси тараққиёт йўлида, фаолиятининг турли жабҳаларида муҳим таянч ҳисобланади. Худди шу боис ёшлар ҳамиша бизнинг Ташкилот диққат марказида туради", деди В.Норов. ШҲТ Бош котиби, шунингдек ШҲТга азо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 2019 йил ноябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган 18-мажлисида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон томонининг БМТ Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси лойиҳасини тайёрлашга доир ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бу борада ўзаро мувофиқликда иш олиб бориш истакларини билдирганларини такидлади. В.Норовнинг қайд етишича, "мазкур БМТ Конвенциясининг ўзига хос аҳамияти шуки, унда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб соҳаларини тартибга солишга тааллуқли халқаро ва миллий тажриба ҳисобга олинган ҳамда ушбу ҳужжат ёшларнинг еҳтиёжларини қондириш, навқирон инсонларнинг салоҳиятларини, ҳуқуқлари, еркинликлари ва енг мақбул манфаатларини жамики хилма-хил кўринишларида ва бутун дунё миқёсида кафолатлаш мақсадида халқаро, минтақавий ва миллий даражалардаги сай-ҳаракатларни янада кучайтиришга қаратилган". "Ушбу Конвенциянинг БМТ Бош Ассамблеясининг яқин орадаги сессиясида қабул қилиниши давлатлар ва бутун жаҳон ҳамжамияти олдида турган даватларга ўз вақтида ва амалий тарзда берилган жавоб, шунингдек ёшларнинг уйғун ривожланиши, уларнинг улкан салоҳиятидан мамлакатларимиз фаровонлиги ва барқарор ривожланишини таминлаш ҳамда пандемиянинг салбий асоратларини йенгиб ўтишда фойдаланиш учун қулай имконият бўлур еди". Икки кундан буён давом етаётган "Ёшлар 2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини 2020 йил 12 август куни бошлади. Унинг очилиши БМТ томонидан Халқаро ёшлар куни деб елон қилинган муҳим санага тўғри келганида ўзига хос рамзий мано бор. Чунки, ЙеХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи, Низоларнинг олдини олиш маркази директори Туула Юрёля ўз чиқишида такидлаганидек, бу йилги Халқаро ёшлар куни "Ёшларни глобал фаолиятга жалб етиш" мавзусига бағишланган. "Ҳукуматлар билан ёшлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўли билан халқаро ҳамжамиятни сўздан амалиётга ўтишга рағбатлантириш - бу биз ҳам ЙЕХҲТ ишида етибор қаратиб келаётган муҳим масала. Глобал ЦОВИД-19 пандемиясининг турли соҳалардаги оқибатлари қанчалик ачинарли бўлмасин, у айрим имкониятларни очаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди, чунки биз ҳаттоки шундай оғир шароитлардаям ёшларни ўз келажакларини бунёд етишга жалб етишимиз зарур", деди Туула Юрёля. Шу манода, ёшларнинг шижоати ва ижодий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, уларни пандемия туфайли юзага келган кўплаб муаммоларни ҳал етиш билан боғлиқ ишларга йўналтириш тақозо етилади. "Енг асосийси қарорларни лойиҳалаштиришдир. Бу икки томонлама қатновли кўча: қарор қабул қиладиганлар ва ёшлар бир-бирларидан ўрганишлари ҳамда бир-бирларига ёрдам беришлари мумкин", деб ҳисоблайди Туула Юрёля. "Ёшларни жалб етиш - бу нафақат инклюзив натижа, айни чоғда, тинчлик ва хавфсизликнинг барқарорлиги ҳамдир. Шу сабабли кун тартибидаги ёшлар, тинчлик ва хавфсизлик соҳалари мавзуси муҳокамалари бутун дунёни қамраётганини мақуллайман", деди ЙЕХҲТ вакили ушбу муҳим мавзуга доир ташаббус билан чиққани учун Ўзбекистон Ҳукуматига миннатдорлик билдирар екан. "Навқирон инсонлар ўзларининг келажагини белгилаб берадиган қарорларни қабул қилиш жараёнларида кўпинча иштирок етмайдилар. Шунингдек, уларнинг ўз фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданият соҳасидаги ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш лаёқатлари турли тўсиқларга учрайди", деди Самарқанд форумидаги чиқишида ЙЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директорининг биринчи ўринбосари Катаржина Гардапхадзе. Шунга қарамай, унинг такидлашича, "ёшлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизими асосида ётган принципларга, шунингдек барқарор ва бирдам жамият қуриш ҳамда бундай жамиятни қўллаб-қувватлаш борасидаги ўз ўрнига нисбатан анча етиборлидир". "Улар ўз қарашларини ифода етиш кўникмасига ва ертага куннинг йетакчиларига айланиш имкониятига ега бўлишлари лозим. Навқирон инсонларни рағбатлантириш ва бу жараёнларга кенг иштирок етишларини таминлашнинг енг самарали йўлларидан бири - инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўлиб, бунда инсон қадр-қимматини ҳурмат қилишда инсон ҳуқуқлари қанчалик муҳим аҳамият касб етишини ўқиб-ўрганиш ва англаб йетиш муҳим ҳисобланади", дейди ЙеХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директорининг биринчи ўринбосари. Катаржина Гардапхадзе ўз чиқишида Ўзбекистонда ислоҳотлар доирасида катта сай-ҳаракатлар амалга оширилаётганини юқори баҳолади. "Ёшлар ҳамиша ана шу барча ислоҳотларнинг марказида туришини таминлаш жуда муҳимдир. Шунингдек...