2020 йил 13 август куни ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини давом еттирди. Анжуманнинг учинчи ялпи мажлисида ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича талим масала...
2020 йил 13 август куни ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини давом еттирди. Анжуманнинг учинчи ялпи мажлисида ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича талим масалалари муҳокама қилинди. Мазкур сессияга БМТ Аҳолишунослик фондининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги вакили ва Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Ю Ю билан Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳим Ҳакимов модераторлик қилди. Иштирокчилар ёшларга инсон ҳуқуқлари соҳасида талим бериш бўйича халқаро тажрибани таҳлил қилдилар. Мунозаралар асносида дунё ёшларининг инсон ҳуқуқлари борасидаги саводхонлигини ошириш зарурлиги такидланди. Айни йўналишда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Бинобарин, Барқарор ривожланиш мақсадларига еришиш бугунги ва ертанги ёшларга бевосита боғлиқ. Тўртинчи ялпи мажлис "Тинчлик ва хавфсизликни илгари суришда ёшларнинг роли: 2030 йилгача янада хавфсизроқ келажакка назар" деган мавзу муҳокамасига бағишланди. ЙЕХҲТнинг Ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Анастасия Фуско билан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев модераторлигида ўтган ушбу сессияда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига ҳар томонлама ёндашувни мустаҳкамлашда ёшларнинг ўрни ҳамда аҳамиятини ёритиш масалалари кўриб чиқилди. Форумда такидланганидек, БМТ доирасида ва ундан ташқарида ёшлар масаласи тез-тез муҳокама марказига қўйилмоқда. Аммо, глобал ривожланиш даврида олдинга қараб бир неча қадам, натижали қадамлар қўйиш зарурати мавжуд. Шу нуқтаи назардан, иштирокчиларнинг баҳолашича, Самарқанд веб-форуми йер юзидаги ёшларнинг ҳаётини яхшилаш учун глобал ҳамкорликнинг муҳимлигини алоҳида такидлашга қаратилгани билан ғоятда аҳамиятлидир. Бунда, айниқса, БМТ Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциясининг қабул қилиниши келгусида жаҳондаги барча давлатлар ёшлар масалаларига бўлган етиборни тубдан оширишига хизмат қилиши алоҳида такидланди. Ёшларнинг алоҳида ҳуқуқларига жиддий етибор қаратилиши, ўз навбатида, навқирон авлод вакилларига манзилли кўмак кўрсатишда улкан омил бўлади. Ушбу халқаро ҳужжатнинг мақсади - дунё бўйича ёшларнинг еҳтиёжларини қондириш, ёшларнинг енг мақбул қизиқишлари, еркинликлари ва ҳуқуқлари кафолати ҳамда салоҳиятини мустаҳкамлаш учун халқаро, минтақавий ва миллий даражадаги сай-ҳаракатларни кучайтиришдан иборат. Худди шундай истиқболли ташаббуслар ва амалий таклиф-тавсиялар халқаро анжуманнинг якуний ҳужжати лойиҳасидан ҳам жой олган. Иштирокчилар уни тасдиқлашюзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Ришард Коменда, ЙЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси елчи Жон МакГрегор, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бўйича бошқармасининг минтақавий вакили Ашита Миттал ва бошқаларнинг чиқишлари тингланди. Шундан сўнг "Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари" номли Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Халқаро анжуман ниҳоясида Самарқанд форумининг бевосита ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тадбир иштирокчилари ва жаҳон ёшларига йўллаган самимий тилаклари учун чуқур миннатдорчилик билдирилди. Самарқанд веб-форуми иштирокчилари халқаро анжуманга пухта тайёргарлик кўрилганини алоҳида қайд етдилар. Бу, ўз навбатида, мунозара ва муҳокамалар самарадорлигини, умуман, халқаро анжуманнинг юқори савияда ўтишини таминлагани етироф етилди. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати