2022 йил 6 декабрда Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» Глобал форуми ўз ишини давом еттирди. Ушбу нуфузли халқаро анжуманни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Асс...
2022 йил 6 декабрда Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» Глобал форуми ўз ишини давом еттирди. Ушбу нуфузли халқаро анжуманни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган. Глобал форумнинг иккинчи ялпи мажлисида бутун дунёда инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ёш педагогларнинг илғор тажрибасини оммалаштиришга қаратилган ҳужжатли лойиҳа муҳокама қилинди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва ўқитиш бўлими мувофиқлаштирувчиси Йелена Ипполити ҳамда мазкур бўлим ходими Паулина Тандионо айни мавзуда ўз марузаларини тақдим етди. Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбия тизимини халқаро, минтақавий ва миллий даражаларда такомиллаштириш зарур. Шу нуқтаи назардан, Глобал форумнинг учинчи ялпи мажлиси бу борадаги илғор тажрибалар тўғрисида ахборотлар алмашиш ва шу асосда амалий тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланди. ЮНЕСКО Бош директорининг Талим масалалари бўйича ўринбосари Стефания Жаннини ҳамда Парламентлараро Иттифоқ Президенти Дуарте Пачеконинг видеомурожаатлари тингланди. Шунингдек, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси координатори, “Тҳе Букҳариан Тиес” газетаси Бош муҳаррири Рафаел Некталов сўзга чиқди. Глобал форумнинг Якуний ҳужжатини қабул қилиш масаласи тўртинчи ялпи мажлисда кўриб чиқилди. Иштирокчиларнинг таклиф-тавсиялари асосида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни ривожлантириш бўйича Самарқанд ҳаракатлар режаси (2023–2025)” қабул қилинди. Шундан сўнг Глобал форумнинг ёпилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиёдаги Инсон ҳуқуқлари талими бўйича минтақавий вакили в.б. Фабио Пиана ташкилотчилар томонидан Глобал Форумда иштирок етганлари учун барча халқаро ташкилотлар вакилларига, миллий ва хорижий експертларга, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, талим муассасалари, академик жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларига миннатдорчилик билдирдилар. Глобал форумда: БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш натижалари муҳокама қилинди; инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича мавжуд халқаро ва минтақавий ҳужжатлар ҳамда ёндашувларни қўллаш масаласи таҳлил қилинди; инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича қўлга киритилган енг самарали тажриба ва амалиётни ўрганиш, тарғиб қилиш ва жорий етиш ҳолати ҳамда имкониятларига баҳо берилди; Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг бешинчи босқичи асосий йўналишлари бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Енг муҳими, Глобал форум якунлари бўйича қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни ривожлантириш бўйича Самарқанд ҳаракатлар режасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тарбияни самарали амалга ошириш бўйича халқаро ҳамжамият, миллий ҳукуматлар, ўқув ва илмий муассасалар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари олдида турган вазифа, таклиф ва тавсиялар ўз ифодасини топди. Уларни қуйидаги йўналишларга, яни: биринчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасида узлуксиз талим ва тарбияга халқаро, минтақавий ва миллий даражадаги инновацияларни жорий қилиш, мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, илғор тажрибалар билан алмашиниш ва молиялаштиришни кенгайтириш; иккинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни миллий тилларга таржима қилиш ва тарқатишга кўмаклашиш; учинчи йўналиш – ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари бўйича талим дастурлари, ўқув курслари ҳамда амалий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш; тўртинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илмий ва ўқув адабиётлар билан тизимли таминлаш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-ресурс марказлари, шунингдек, тегишли нашриётлар фаолиятини ташкил қилиш; бешинчи йўналиш – ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимга етиборни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари ўқув курсларини талим, малака ошириш муассасаларининг режасига киритиш; олтинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқот, талим ва тарбия, тарғибот фаолиятини амалга оширадиган ташкилотларни қўллаб-қувватлаш, ўқитувчи-педагогларни рағбатлантириш; йеттинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича грантлар ва ижтимоий буюртмаларни кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига кўмаклашиш йўналишларига ажратиш мумкин. Глобал форум якунида форум иштирокчиларининг тажрибаси ушбу вазифаларни амалга оширишга яқиндан ёрдам беришига ишонч билдирилди. Чунки бунда “талим ва тарбияда танаффус бўлмайди”, деган тамойилга амал қилиб, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тарбияни оилада, мактабгача талимда, мактаб ёшида, олий талимда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари каби профессионал институтлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали узлуксиз давом еттириш муҳим аҳамиятга ега. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати