Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази томонидан ЙЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда Ўзбекистонда БМТнинг қийноқ ва жазонинг бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни топтовчи турларига қарши Конвенцияси факултатив протоколи (кейинги ўринларда – Факултатив протокол) ратификацияси истиқболлари мавзусида тренинг ташкил етилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Факултатив протоколнинг аҳамияти ва Қийноқларга қарши қўмита фаолиятини ўрганиш, шунингдек, Факултатив протокол низомларини ҳаётга татбиқ етишдаги хориж тажрибаси билан танишиш бўлди. Тренингда Олий Мажлис палаталари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Олий суд, манфаатдор вазирликлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, илмий ҳамжамият ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок етдилар. Тадбирда тренер сифатида халқаро експертлар: Бристол университети Инсон ҳуқуқлари реализацияси маркази илмий ходими Дебра Лонг (Буюк Британия); БМТ қийноқ ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни топтовчи муомала ва жазо турларини олдини олиш қўмитаси експерт гуруҳи азоси Мари Амос (Естония)лар қатнашди. Тренинг давомида иштирокчилар қийноқ ва шафқациз муомала ҳамда жазонинг бошқа турларининг олдини олиш ва бартараф етишга йўналтирилган чораларни амалга оширишдаги Ўзбекистон тажрибаси ҳақида ахборот беришди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-суриштирув фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари кафолатларини кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига кўра, жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноқ, жисмоний, руҳий босим ўтказиш ёки бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни топтовчи муомала турларини қўллаш, жиноий ишлар доирасида ноқонуний йўл билан қўлга киритилган ҳар қандай малумот, хусусан, аудио- ва видеоматериаллар, ашёвий далиллардан фойдаланиш қатий тақиқланади. Иштирокчилар, шунингдек, 2018 йил 4 апрелда қабул қилинган, қийноққа солиш учун жавобгарликни кучайтирган “Суд-суриштирув фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари кафолатларини кучайтирувчи чора-тадбирларнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳам алоҳида такидладилар. Тренинг давомида иштирокчилар Факултатив протокол низомлари, қийноққа қарши қўмита фаолияти, миллий превентив механизм моделлари ва ҳкз. билан танишдилар. Тренинг иштирокчилари Факултатив протокол ратификацияси, миллий превентив механизм моделлари ва уни яратиш шартлари, қийноққа қарши қўмита иши, шунингдек, мазкур ҳужжатни ратификациялаган давлатлар тажрибасига оид масалаларни муҳокама қилдилар. Қийноққа қарши қўмита фаолиятида иштирокчилар қўмита томонидан ташриф буюрилиши лозим бўлган муассасаларга кириш амалиёти, қўмитанинг давлатларга ташрифи йиллик жадвали, мамлакатда ташриф буюриладиган жойларни аниқлаш жараёни, қўмитанинг БМТ бошқа органлари билан ҳамкорлиги, ташриф обектлари рўйхатини тузиш тартиби, мамлакатларга ташриф давомийлиги ва дастурига оид масалаларна алоҳида қизиқиш билдирдилар. Тренингда миллий превентив механизм афзалликлари, уни яратишга тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди. Миллий превентив механизмни яратиш юзасидан иштирокчилар унинг барча моделлари: омбудсман, “омбудсман+”, янги орган яратиш, бир неча органлар ҳамкорлиги моделлари билан танишиб чиқдилар ва улар ичида енг самарасизи дея сўнгги, йўналтирувчи, бошқарувчи органга ега бўлмаган модел (Буюк Британия, 20дан ортиқ турли ташкилотлар) етироф етилди. Тренинг якунлари бўйича иштирокчилар қийноқларнинг олдини олиш ва миллий превентив механизмни яратишга оид қатор таклифлар билдирдилар.