2-март – Ўзбекистон Республикаси БМТга азо бўлган кун Мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сафига кирганига 32-йил тўлди. Ўзбекистон 1992-йил 2-март куни мазкур нуфузли халқаро ташкилотга тўла ҳуқуқли азо сифатида қабул қилинган. Шунд...
2-март – Ўзбекистон Республикаси БМТга азо бўлган кун Мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сафига кирганига 32-йил тўлди. Ўзбекистон 1992-йил 2-март куни мазкур нуфузли халқаро ташкилотга тўла ҳуқуқли азо сифатида қабул қилинган. Шундан буён Ню-Ёрк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида мустақил давлатимиз байроғи ҳилпираб турибди; Ватанимиз номи олий минбарларда мағрур жарангламоқда. Ўзбекистон БМТнинг барча тадбирларида фаол иштирок етмоқда. БМТ ҳозирги вақтда 193 давлатни бирлаштирган. Ўзбекистон Республикаси Президенти қайд етганидек, “1945-йилда ташкил етилганидан буён БМТ халқаро миқёсда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, барқарор ривожланишни таминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришда марказий мувофиқлаштирувчи рол ўйнайдиган чинакам универсал халқаро тузилмага айланди”. Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган асосий халқаро ташкилот билан ҳамкорликка катта аҳамият қаратади. Давлатимиз БМТ Устави, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро шартномалардаги мақсад ва принсипларга содиқ бўлиб, ўз зиммасига олган мажбуриятларни оғишмай бажариб келмоқда. БМТнинг тенг ҳуқуқли ва тўлақонли азоси сифатида Ўзбекистон тенглик, ҳамкорлик, кўптомонламалик ва халқаро сиёсий тизимни ҳимоя қилиш принсипларига сўзсиз амал қилишини намойиш етмоқда. Сўнгги вақтларда халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал етиш, янги глобал қуролли тўқнашувларнинг олдини олиш, мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, глобал мулоқот, глобал ҳаракатлар ва бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби ғояларни фаол илгари сурмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2023-йил 19-сентябр куни Ню-Ёрк шаҳрида, БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумий мунозаралари доирасида Ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари, енг аввало, барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий вазифа ва мақсадларни рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди. Етибор беринг: ўша учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражага чиққани қайд етилди. Биргаликда қарийб 140 та дастур ва лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 6 та резолюцияси қабул қилинди, Оролбўйи минтақаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун махсус Траст фонди фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан ҳам учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистоннинг тез фурсатда ЖСТга азо бўлиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ўз навбатида, Президентимиз 2023-йил 7-сентябр куни Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференсияда иштирок етиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Сюй Дунюйни қабул қилди. Мулоқот асносида Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 2030-йилга қадар мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурига қишлоқ хўжалигини илмий тадқиқотлар ва инновациялар асосида модернизация қилиш, аграр соҳани рақамлаштириш, молиявий қўллаб-қувватлашнинг тасирчан воситаларини амалга ошириш ва агроозиқ-овқат тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий етиш бўйича қўшма тадбирларни киритишга келишиб олинди. Ўзбекистон Президенти 2023-йил 18-август куни БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо етиш масалалари бўйича ёрдамчиси Мирослав Йенча бошчилигидаги ушбу нуфузли глобал тузилма делегациясини қабул қилди. Учрашувда узоқ муддатли Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш борасида БМТ институт ва марказлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёйев 2023-йил 15-март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Туркни қабул қилди. Ўзаро мулоқотда инсон манфаатларини илгари суриш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида Ўзбекистон билан БМТ тузилмалари ўртасидаги конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда БМТ билан ушбу соҳадаги ҳамкорликда юксак даражага еришилганини мамнуният билан қайд етиб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ ҳамоҳанг бўлган Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясининг бош устувор йўналиши еканини такидлади. БМТ Олий комиссари Ўзбекистоннинг болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, гендер тенгликни илгари суриш, суд идораларининг мустақиллигини ва қонун устуворлигини таминлаш борасидаги муваффақиятларини юқори баҳолади. Бу – Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги амалий ҳамкорлик доирасида атиги сўнгги бир йилда бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув ва мулоқотлар ҳақида айрим мисоллар, холос. Бинобарин, ўзаро ҳамкорлигимиз ўттиз йилдан ортиқ шонли тарихга ега. Бундан 31-йил илгари – 1993-йил 24-октябрда Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилган. Ўзбекистонда БМТнинг ўндан ортиқ дастури, фонд ва агентликлари, шу жумладан, БМТ Тараққиёт дастури, Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА), Болалар фонди (ЮНИСЕФ), Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, ОИВ/ОИЦ бўйича бирлашган дастур, Гендер тенглик, Аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича тузилмалари фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимиз БМТ ва унинг қатор ихтисослаштирилган муассасалари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, Фан, талим ва маданият масалалари бўйича ташкилот, Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти, Жаҳон банки, МАГАТЕ ва бошқа халқаро ташкилотлар ишида фаол иштирок етаётир. Турли йилларда Ўзбекистонга БМТ бош котиблари – Кофи Аннан, Пан Ги Мун, 2017-йили – амалдаги Бош котиб Антониу Гутерриш ташриф буюрган. Ўзбекистон БМТнинг махсус процедуралари билан ўзаро ҳамкорлик борасида ҳам сезиларли ютуқларга еришди. Бу ўринда 2021-йил декабрида Ўзбекистонга БМТнинг Терроризмга қарши кураш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш масалалари бўйича мах...