26 сентабр куни “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ёшлар ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбати ҳамда “70 йил Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Бу йил Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги бутун дунёда кенг нишонланади. Шу манода, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 майдаги Фармони билан “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури” тасдиқлангани муҳим аҳамиятга ега бўлиб шу муносабати билан 2018 йил, 26 сентабр куни “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ёшлар ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбати ҳамда “70 йил Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Республика талим маркази масул ходимлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат юридик унивеситети талабалари иштирок етдилар. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмитаси раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А. Саидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ёшлар масалалари бўйича Комиссияси раиси, Қонунчилик палатаси депутути К. Тожиев кириш сўзи билан очиб бердилар. Тадбир давомида сўзга чиқган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ёшлар масалалари бўйича Комиссияси раиси, Қонунчилик палатаси депутати И.Ходжиев “Инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари кафолатининг тамал тоши: ёхуд Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тарихи ва унинг аҳамияти хусусида”ги мавзусида маруза қилдилар. Булардан кўзда тутилган мақсад, аввало, ёшларнинг асосий ҳуқуқларини тушунишини яхшилашга кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларини миллий қонунчиликда мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқий йўналишдаги фаолият ҳақида кенг хабардорликни ёшларга йетказиб беришдан иборатдир. Жонли мулоқот ва мунозараларга бой тарзда ўтган ушбу давра суҳбати ҳамда тақдимот маросимида, профессор Акмал Саидов Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси бўйича қуйидаги малумотларни такидлаб ўтдилар: Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси – Ўзбекистон мустақилликка еришганидан сўнг қўшилган дастлабки халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири еканлиги; Ушбу Декларациянинг барча асосий тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топганлиги; Декларация 1948 йилда қабул қилингандан кейин 500 тадан кўпроқ тилга таржима қилиниб, жаҳонда енг кўп таржима қилинган ҳужжатга айланди ва кўпгина янги мустақил давлатлар ва ёш демократиялар конститутциялари учун намуна бўлиб хизмат қилиб келаётганлиги. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги кенг нишонланиши муносабати билан ушбу китобнинг ўзбек (лотин ва кирил), қорақолпоқ ва рус тилларида чоп етилганлиги иштирокчиларнинг қизиқишини уйғотди ва мазкур китоб қатнашувчиларга тақдим етилди.