16 – 20 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (УНWТО) Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси ўтказилиши кутилмоқда. Такидлаш лозимки, Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ оиласига...
16 – 20 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (УНWТО) Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси ўтказилиши кутилмоқда. Такидлаш лозимки, Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг енг муҳим тадбири ҳисобланган ва икки йилда бир марта ўтказиладиган Бош ассамблеяга мезбонлик қилмоқда. Тадбир 160 га яқин давлатдан туризм йўналишида фаолият юритувчи давлат идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва туристик бизнес вакилларини бирлаштиради. Бугунга келиб, Саудия Арабистони, Албания, Озарбайжон, Багама, Бахрейн, Гватемала, Гаити, КотДивуар, Индонезия, Монако, Нигер, Панама, Португалия, Сиерра Лионе, Украина, Уругвай, Яман каби мамлакатларнинг туризм идоралари раҳбарлари Самарқандга келиши кутилмоқда. Қайд етиш жоизки, Ўзбекистон кейинги 2023-2027 йиллар учун УНWТО Ижроя кенгашининг Ваколатлар бўйича қўмитаси азолигига қабул қилинди. Бу УНWТО Ижроия кенгаши томонидан қабул қилинадиган муҳим қарор ва ҳужжатлар, уларда азо давлатлар иштирокининг ҳаққонийлиги ва тамойилларга мослигини назорат қилиш ваколати Ўзбекистонга ишониб топширилганлигини билдиради. Мамлакатимизга халқаро миқёсда билдирилган бундай ишонч юртимизнинг нафақат жаҳон туризм бозоридаги позицияси мустаҳкамлигини, балки халқаро муносабатлардаги фаолиятининг ҳам нечоғли самарали еканини намоён қилади. Бош Ассамблеянинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш, маданий ва туризм салоҳиятини тарғиб қилишда янги имкониятларни тақдим етади. Бош Ассамблеянинг 25-сессияси доирасида туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари ялпи сессиялар ва бошқа қатор кенг миқёсли анжуманларда муҳокама қилинади. Жумладан УНWТО доирасида ташкиллаштирилиши режалаштирилаётган Инвестиция форуми Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги инвестициявий салоҳияти юқори бўлган обектлар, ҳудудлар, лойиҳалар йирик хорижий инвесторларга тақдим етилиши, юртимизга фаол мақсадли ва манзилли инвестициялар жалб етилиши бўйича кўплаб муҳим бизнес келишувларига еришилиши кўзда тутилмоқда. Форум туризм секторидаги имкониятларни ўрганиш учун глобал манфаатдор томонларни, саноат раҳбарларини ва инвесторларни бирлаштиради ҳамда мамлакатимизда яратилган қулай инвестицион муҳит ҳамда хорижий инвестицияларни жалб етишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини намойиш етиш, шунингдек иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Инвестфорумдаги асосий сессиялар давомида мамлакатимизнинг сармоявий муҳити ҳақида жаҳон жамоатчилигида ижобий фикрни шакллантириш, йирик хорижий инвесторларда Ўзбекистонга сармоя киритишга қизиқишни ошириш мақсади кўзланган. Тадбир якунига кўра, мамлакатимизга киритиладиган инвестициялар кўламини ошириш орқали барқарор ривожланишга кўмаклашиш, юртимизнинг сармоявий салоҳиятини янада ошириш ва глобал миқёсда секторлар бўйлаб ҳамкорликни кучайтиришга еришиш кутилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва табиий ресурсларини сақлаб қолган ҳолда, мамлкатимизнинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшадиган инвестицияларни жалб қилиш кўзланмоқда. Бош Ассамблея доирасида ўтказилиши кутилаётган Талим форуми туризм соҳасидаги талимнинг бугунги кундаги ҳолатини намоён етиш, малака ошириш ва барча учун инклюзив имкониятлар яратишга сармоя киритиш нақадар муҳим еканини намоён қилади. Тадбирда УНWТО томонидан ўрта, олий ва бошқарувчи талим бўйича йетакчи академик ҳамкорлар билан ишлаб чиқилган қўшимча ташаббуслар, инновацион талим воситалари тўплами, Халқаро барқарор туризм бўйича янги фанлар бўйича ўқитиш ҳар бир соҳадаги сўнгги ютуқлар намойиш етилади. Форумнинг кенг қамровли дастури манфаатдор томонлар, сиёсатчилар, профессорлар ва саноат раҳбарларини жамоавий ҳаракатларга илҳомлантириш ва сафарбар етишга интилади. Бундан ташқари, тадбир доирасида УНWТО томонидан йилнинг енг яхши сайёҳлик қишлоқлари (Бест Тоурисм Виллагес) елон қилинади. Бунинг учун ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ва екологик жиҳатдан барқарорлигини таминлашга қаратилган, аҳолининг ананавий ҳаёт тарзи ва қадриятларини сақлаб қолган ҳолда, тараққиёт ва фаровонликни таминлайдиган илғор туризм соҳаларига ега бутун дунёдаги туризм қишлоқлари танлаб олинади. Мазкур танловда мамлакатимиздан ҳам қатор қишлоқлар иштирок етаётгани барчамиз учун қувонарли. Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-юбилей сессиясининг қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилиши мамлакатимизнинг маданий, туризм, инвестиция ва интеллектуал салоҳиятини дунёга танитиши баробарида, жаҳон ҳамжамияти билан олиб бориладиган савдо-иқтисодий, туризм ва маданий соҳалардаги халқаро алоқаларининг янада мустаҳкаланиши йўлида хизмат қилади.