Ўзбекистон 434 нафар аёл ва болани Сурия ҳамда Ироқдан ўз она юртига қайтарди. Бу амалий тажриба Женевада бўлиб ўтаётган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 47-сессияси доирасида тақдим етилди. 2021 йил 5 июл куни “Сурия ва Ироқдан олиб...
Ўзбекистон 434 нафар аёл ва болани Сурия ҳамда Ироқдан ўз она юртига қайтарди. Бу амалий тажриба Женевада бўлиб ўтаётган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 47-сессияси доирасида тақдим етилди. 2021 йил 5 июл куни “Сурия ва Ироқдан олиб келинган аёллар ва болаларнинг реабилитацияси ҳамда реинтеграцияси” мавзуида ташкил етилган онлайн-тадбирда Ўзбекистон вакиллари ушбу масала бўйича чиқишлар қилди. «Мамлакатимиз мазкур масалага жуда катта аҳамият бермоқда. Натижада 2019 йилдан буён ҳукумат томонидан 5 та амалиёт ўтказилди ва жами 530 нафар инсон, асосан аёллар ва болалар ўз уйларига олиб келинди. Бу ишлар ҳатто пандемия даврида ҳам тўхтаб қолмади – сўнги амалиётлардан бири жорий йилнинг апрелида амалга оширилди», – деди ўз чиқишида Ўзбекистон Республикасининг Женевадаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов. Унинг такидлашича, фуқароларимизни ватанга қайтариш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳнамолигида амалга оширилмоқда. Халқаро ҳамкорлар кўмагида ташкил етилган ушбу операциялар Ўзбекистон Конституцияси талабларига тўлиқ мос келади. Бинобарин, Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан “қайноқ нуқта”лардан олиб чиқилган аёллар ва болаларни реабилитация қилиш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ўз чиқишида шу ҳақда батафсил тўхталди. Ишчи гуруҳлар зиммасига ушбу фуқароларни реабилитация қилиш, ҳужжатларини тиклаш, ишга жойлаштириш, бошпана билан таминлаш, болаларни мактаб ва мактабгача талим муассасаларига жойлаш, йетим болалар учун васий ҳамда ҳомийлар белгилаш ёки уларни давлатга қарашли ижтимоий муассасаларга жойлаштириш, бу инсонларнинг соғлиги ва руҳий ҳолати устидан доимий мониторинг олиб бориш вазифалари юкланган. «Бундан ташқари еҳтиёжи бор репатриантларга жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Ота-оналари Сурия ва Ироқда ҳалок бўлган болаларга яқин қариндошлари орасидан васийлар белгиланди. Бу каби тадбирлар якунига йетгач, ватандошларимиз ўзлари доимий яшаган уйларига кузатиб қўйилди. Бу йерда давлат ва жамоат ташкилотлари мувофиқлаштируви остида уларни ижтимоий мослашишлари ва жамият ҳаётига киришиб кетишларига кўмаклашадиган кўплаб чора-тадбирлар ташкил етилди”, деди А.Саидов. БМТнинг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус марузачиси профессор Фионнуала Ни Аолейн Ўзбекистоннинг аёллар ва болаларни ватанга қайтариш ҳамда тинч ҳаётга мослаштириш борасидаги сай-ҳаракатларини, айни йўналишдаги йетакчилик ролини алоҳида такидлади. Унинг қайд етишича, ҳозирги вақтда Суриянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган “Ал-Ҳол” ва “Рож” лагерларида қарийб 70 минг инсон – 57 давлат фуқаролари ҳисобланувчи асосан аёллар ва болалар оғир аҳволда сақланмоқда. Фақат айрим давлатларгина ана шу аёллар ва болаларни ватанга қайтариш ҳамда тинч ҳаётга мослаштириш тўғрисидаги ўзларининг халқаро мажбуриятларини бажармоқда, холос. Халқаро учрашув иштирокчилари Ўзбекистон томонидан ўз фуқароларини ватанга қайтариш бўйича амалга оширилаётган дастур ҳалигача фуқаролари Сурия ва Ироқдаги лагерларда сақланаётган кўплаб мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилиши, қолаверса, инсон ҳуқуқларини таминлаш соҳасидаги ибратли амалиёт сифатида қабул қилиниши мумкинлигини етироф етдилар. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати