– Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим инсоният олдидаги қийинчиликларни йенгишга кўмакашади, – деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк Самарқанд Глобал форумида. – Айниқса, ёшларга бу соҳада берилган пухта талим уларнинг...
– Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим инсоният олдидаги қийинчиликларни йенгишга кўмакашади, – деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк Самарқанд Глобал форумида. – Айниқса, ёшларга бу соҳада берилган пухта талим уларнинг фуқаролик фаоллигини оширади. Ишончимиз комилки, навқирон авлод вакиллари шу негизда ҳаётда кўп янгиликларни кашф етади. Улар ўз иқтидорининг янги қирраларини очади, дўстлар орттиради ва ўзларининг жамият ҳаётига қанчалик дахлдор инсонлар еканини чуқур ҳис етади. Ишончимиз комилки, мактаб даври ва марифат масканида олинган талим ёшларнинг гуллаб-яшнаши ва гуркираб вояга йетишлари учун ҳаётбахш пойдевор бўлади. Яна шунга ҳам ишонамизки, бундай ёшлар ўзларининг изларидан келаётган авлодлар ҳам барчаси мактабга бориши, талим олиши мумкин бўладиган, ҳозирча бизнинг орзу ва мақсад-муддаомиз бўлиб турган марифати дунёни яратадилар. Талим ёшлар учун қулай ва зарур бир восита бўлиб, улар шу восита билан жамият ҳаётини яхшилашга муносиб ҳисса қўшадилар. Шунинг учун биз ҳам ёшлар ўз ҳуқуқлари ва ўзгаларнинг ҳуқуқлари – барчамизнинг ҳуқуқларимизни қатий ҳимоя қилишга қодир авлод бўлиб камол топишлари учун уларга зарур даражада талим беришимиз шарт. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бутун умр давомида ўқитилиши, мунтазам малака ошириб борилиши ва ўрганилган билимлар амалда қўлланиши талаб етиладиган ўзига хос талим соҳасидир. Зеро, талим олиш ҳеч қачон ёш танламайди. Бутун дунёда инсонлар низо ва зўравонликлар, камситиш ва бўҳтонлар, ҳақорат ва туҳматлар, қашшоқлик ва қимматчилик каби бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетган, енг муҳими, сайёрамизда яшайдиган ҳар биримизга тааллуқли бўлган кўплаб муаммоларга дуч келиши аён ҳақиқат. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ана шу муаммоларни йенгишга ёрдам беради. Бу талим соҳаси олдимизда турган долзарб масалаларга йечим топишимиз учун бизга зарур ахборот, кўникма ва воситаларни тақдим етади. Бундан 10 йил муқаддам БМТ Бош Ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия декларациясини қабул қилар екан, БМТга азо давлатлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим халқаро ҳамжамият билан барча давлатлар зиммасига инсон ҳуқуқлари соҳасида юкланган қўшимча вазифа емас, балки бу соҳадаги енг устувор масала еканини алоҳида такидлагани бежиз емас. Бизнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари офиси мазкур Декларациянинг бажарилиши учун масул ҳисобланади. Биз инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия бўйича самарадор ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Бутун дунёда, шу жумладан, Марказий Осиёда миллий ва минтақавий даражаларда инсон ҳуқуқлари соҳасида турли талим тренингларини ўтказиш муҳим вазифаларимиздандир. Глобал кўламда еса барча мамлакатлар бу борада ўзаро тажриба алмашиши ва илғор бир-биридан ибратли амалиётларни ўзлаштиришини таминлашга интиламиз. Шу манода, мен Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия бўйича зиммасига олган мажбуриятларини бажариш ҳамда бу борада бошқа мамлакатлар билан яқиндан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган самарали сай-ҳаракатларини юқори баҳолайман. Мамлакатингизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни ривожлантириш бўйича яқин истиқболдаги режалари билан танишиш менга мамнуният бағишлайди. Ғулом МИРЗО ёзиб олди – Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим инсоният олдидаги қийинчиликларни йенгишга кўмакашади, – деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк Самарқанд Глобал форумида. – Айниқса, ёшларга бу соҳада берилган пухта талим уларнинг фуқаролик фаоллигини оширади. Ишончимиз комилки, навқирон авлод вакиллари шу негизда ҳаётда кўп янгиликларни кашф етади. Улар ўз иқтидорининг янги қирраларини очади, дўстлар орттиради ва ўзларининг жамият ҳаётига қанчалик дахлдор инсонлар еканини чуқур ҳис етади. Ишончимиз комилки, мактаб даври ва марифат масканида олинган талим ёшларнинг гуллаб-яшнаши ва гуркираб вояга йетишлари учун ҳаётбахш пойдевор бўлади. Яна шунга ҳам ишонамизки, бундай ёшлар ўзларининг изларидан келаётган авлодлар ҳам барчаси мактабга бориши, талим олиши мумкин бўладиган, ҳозирча бизнинг орзу ва мақсад-муддаомиз бўлиб турган марифати дунёни яратадилар. Талим ёшлар учун қулай ва зарур бир восита бўлиб, улар шу восита билан жамият ҳаётини яхшилашга муносиб ҳисса қўшадилар. Шунинг учун биз ҳам ёшлар ўз ҳуқуқлари ва ўзгаларнинг ҳуқуқлари – барчамизнинг ҳуқуқларимизни қатий ҳимоя қилишга қодир авлод бўлиб камол топишлари учун уларга зарур даражада талим беришимиз шарт. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бутун умр давомида ўқитилиши, мунтазам малака ошириб борилиши ва ўрганилган билимлар амалда қўлланиши талаб етиладиган ўзига хос талим соҳасидир. Зеро, талим олиш ҳеч қачон ёш танламайди. Бутун дунёда инсонлар низо ва зўравонликлар, камситиш ва бўҳтонлар, ҳақорат ва туҳматлар, қашшоқлик ва қимматчилик каби бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетган, енг муҳими, сайёрамизда яшайдиган ҳар биримизга тааллуқли бўлган кўплаб муаммоларга дуч келиши аён ҳақиқат. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ана шу муаммоларни йенгишга ёрдам беради. Бу талим соҳаси олдимизда турган долзарб масалаларга йечим топишимиз учун бизга зарур ахборот, кўникма ва воситаларни тақдим етади. Бундан 10 йил муқаддам БМТ Бош Ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия декларациясини қабул қилар екан, БМТга азо давлатлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим халқаро ҳамжамият билан барча давлатлар зиммасига инсон ҳуқуқлари соҳасида юкланган қўшимча вазифа емас, балки бу соҳадаги енг устувор масала еканини алоҳида такидлагани бежиз емас. Бизнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари офиси мазкур Декларациянинг бажарилиши учун масул ҳисобланади. Биз инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия бўйича самарадор ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Бутун дунёда, шу жумладан, Марказий Осиёда миллий ва минтақавий даражаларда инсон ҳуқуқлари соҳасида турли талим тренингларини ўтказиш муҳим вазифаларимиздандир. Глобал кўламда еса барча мамлакатлар бу борада ўзаро тажриба алмашиши ва илғор бир-биридан ибратли амалиётларни ўзлаштиришини таминлашга интиламиз. Шу манода, мен Ўзбекистон ҳукуматининг инсон...