Мазкур вебинар Женева ва Тошкент ўртасида интернет орқали реал вақт режимида ўтказилган биринчи онлайн-учрашув бўлди.
2018 йилнинг 26 июн куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлиги ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Олий талим муассасалари талабалари учун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан вебинар ташкил етилди. Зайд Раад ал-Ҳусайн 2014 йилнинг 1 сентябрида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари олтинчи Олий комиссар сифатида тайинланди. У мазкур лавозимни егаллаган биринчи осиёлик, мусулмон-араб дунёси вакили бўлди. Такидлаш жоизки, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Кенгаши 38-сессиясидаги нутқида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтилган еди. Мазкур вебинар Женева ва Тошкент ўртасида интернет орқали реал вақт режимида ўтказилган биринчи онлайн-учрашув бўлди. Вебинарларнинг асосий хусусияти интерактивлик, яни ахборотни реал вақт режимида қабул қилиш, узатиш ва муҳокама қилишдир. Мазкур вебинардан кўзланган бош мақсад талабаларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш универсал ва минтақавий механизмлари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммолари ва уларни йечиш йўлларидан ҳабардор қилиш, инсон ҳуқуқлари бўйича билим ва кўникмаларни, шакллантириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини тарбиялаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ҳолатидан хабардор қилиш бўлди. Бугун, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси елон қилинганидан 70 йил ўтиб, халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий ҳуқуқ ва еркинликларини тан олиб, инсон ҳуқуқларининг халқаро ҳуқуқий механизм ва мёрлари орқали уларга риоя етилишини таминлайди. Мазкур ҳуқуқлардан бири – талим олиш ҳуқуқи – барча инсон ҳуқуқлари егаллашга йўл очувчи асосий нуқтадир. У ўз ичига инсон ҳуқуқлари соҳасида талим олиш, бу ҳуқуқларни ўрганиш ҳуқуқи, шунингдек, бизнинг ҳамжамиятларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя ва тарғиб қилишинг усул ва воситаларини қамраб олади. Талим тизими доирасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида билим олиш ўз ичига “инсон ҳуқуқлари талим орқали” тамойили (талим ва унга турдош жараёнларнинг барча таркибий қисмлари, жумладан, ўқув дастурлари, материаллари, методикаси ва талим инсон ҳуқуқлари борасида билим беришга йўналтирилади) билан бир қаторда, жамиятнинг барча азоларига нисбатан инсон ҳуқуқларига риоя етилишини таминловчи “талим жараёнида инсон ҳуқуқлари” тамойилини олувчи яхлит ёндашувни ривожлантиришга хизмат қилади. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги ҳамда давлат, жамият ва фуқароларнинг Декларация қадриятлари ва тамойилларига етиборини кучайтириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, ва еркинликлари манфаатларининг ишончли ҳимоясини таминлашга қаратилганган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, қонунчиликка ва давлат органларининг амалдаги фаолиятига инсон ҳуқуқлар ва еркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементацияси қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликка еришганидан сўнг қўшилган дастлабки халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ўз олдига демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришни мақсад қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ижтимоий тараққиёт ва давлат қурилишининг енг муҳим жиҳати, ички ва ташқи сиёсатининг асосий устуни қилиб танлади. Ўзбекистон Республикаси 2015 йилнинг сентябр ойида БМТнинг азо иштирокчи давлатлари қаторида 2030 йилгача бўлган Глобал кун тартиби ҳамда Барқарор тараққиёт мақсадлари (кейинги ўринларда - БТМ)га қўшилди. Махсус ташкил етилган Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан глобал БТМни Ўзбекистон шароитларига мослаштириш бўйича иш олиб борилди ва барқарор тараққиётнинг миллий мақсад ва вазифалари ишлаб чиқилди. Айни дамда, барақарор тараққиётнинг миллий мақсадлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига тўлиқ мос келади ҳамда давлат ва жамият қурилиши, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, иқтисодиётни либераллаштириш, екологик барқарорликни таминлаш, ва мамлакат аҳолисининг турмуш сифати ва даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган чораларни такомиллаштириш бўйича мақсадли ҳисобланади. Ҳозирда тегишли узоқ муддатли тараққиёт концепцияларини инобатга олувчи тармоқ, ҳудудий ва мақсадли лойиҳалар асосида давлат тараққиёт дастурлари ишлаб чиқилмоқда-ки, улар ҳам миллий БТМга еришишга йўналтирилган. Ўзбекистон, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси бюджетига ихтиёрий равишда 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ киритди. Бугун, дунё шиддат билан ўзагараётган, барқарор тараққиётга хавф солувчи янгидан янги таҳдидлар пайдо бўлаётган бир пайтда, марифат, манавий, ахлоқий тарбия, ёшлар орасида енг замонавий билимларни егаллашни, ўз устида ишлашни тарғиб қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга ега. Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари борасидаги талим халқаро дастурида фаол иштирок етиб келмоқда. Аҳоли орасида умуминсоний идеал ва қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва риоя етиш тамойилларини тарғиб қилиш жараёнига барча давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, талим муассасалари жалб етилган. Давлат бюджетининг ЯИМга нисбатан 7% талим соҳасига йўналтирилганлиги бежиз емас. Мазкур соҳада олиб борилаётган ишларни янада чуқурлаштириш учун парламент “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Айни шу боис БМТ Бош Ассамблеясининг Ню-Ёркда бўлиб ўтган 72- сессиясида Ўзбекистон Ёшлар ҳуқуқи тўғрисида Конвенция ишлаб чиқиш ҳамда “Марифат ва бағрикенглик” махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуслари билан чиқди. Тадб...