Мамлакатимизда жорий йилнинг 22-23 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бўлажак йирик халқаро анжуман Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 7...
Мамлакатимизда жорий йилнинг 22-23 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бўлажак йирик халқаро анжуман Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал САИДОВ билан ушбу халқаро форумнинг моҳияти ва аҳамияти, кўлами ҳамда бўлажак самаралари ҳақида суҳбатлашдик. – Бу ҳақда фикр юритганда, авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2017 йил сентябр ойида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 72-сессияси минбаридан бир қатор муҳим халқаро ташаббусларни илгари сурганини такидлаш лозим, – дейди А.Саидов. – Ўшанда мамлакатимиз раҳбари, жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан мулоқоти чоғида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Етибор беринг: БМТ тузилганидан буён ўтган 70 йил ичида инсон ҳуқуқларига бағишланган бундай юксак нуфузга ега халқаро анжуман илк бор Осиё қитасида – Ўзбекистонда, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ташкил етилмоқда. Енг асосийси, ушбу долзарб ташаббус ҳам, шу ғоя ташаббускори Президент Шавкат Мирзиёев ҳам халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. – Давлатимиз раҳбарининг ана шу халқаро ташаббусларини рўёбга чиқариш юзасидан ўтган қисқа даврда қандай амалий ишлар қилинди? – Тўғри, тарихий янгиланишлар кўлами ва миқёси нуқтаи назаридан ёндашганда, орада ўтган давр жуда қисқадир. Шунга қарамай, ўтган вақт ичида мамлакатимизнинг тегишли халқаро ва хорижий ҳамкорлари билан биргаликда бу борада муҳим натижаларга еришдик. Биргина мисол – Ўзбекистон Президентининг жорий йил 5 майдаги Фармони билан “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури” тасдиқланди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси – мамлакатимиз мустақилликка еришганидан сўнг қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатдир. Ушбу Декларациянинг барча асосий принциплари Ўзбекистон Конституциясида ўз ифодасини топган бўлиб, мамлакатимизда, ушбу принципларга амал қилган ҳолда, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни жамият ҳаётига, фуқаролар ва давлат хизматчилари онгига сингдиришга алоҳида етибор қаратиб келинмоқда. Буларнинг барчаси бизга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимига асос солиш учун ёрдам берди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларни миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига босқичма-босқич имплементация қилиш бўйича ўз моделини яратди. Давлат раҳбари 2017 йил 7 февралда тасдиқлаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” инсон ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини таминлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича Ўзбекистоннинг “йўл харитаси” бўлди. Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг қабул қилиниши билан инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга амал қилиш масалалари давлат сиёсатининг ва халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. – Декларация, Ўзбекистон Конституцияси ва Ҳаракатлар стратегияси билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини қандай мезонлар ўзаро боғлаб турибди? – Бу ғоятда муҳим халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда улар негизида амалга оширилаётган самарали чора-тадбирларнинг барчаси ўзаро уйғундир. Бундан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Президенти такидлаганидек, "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган тамойилни амалга оширишдан иборат. Ўзбекистон Президенти БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш бўйич киритган таклиф ҳам ғоят аҳамиятлидир. Бу ташаббус глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ҳамда уни амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳужжат қабул қилинишига хизмат қилади. Айни пайтда давлатимиз раҳбарининг яна бир ташаббуси – БМТ Бош Ассамблеясининг “Марифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюциясини қабул қилиш масаласини илгари суриш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ташкил етилиши Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойилларига етиборни янада оширади. Бу, шунингдек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида изчил ва шиддатли ислоҳотлар амалга оширилаётганини англатади. Такидлаш жоизки, ушбу соҳада кейинги икки йилда еришган натижаларимиз бошқа давлатларга ўрнак бўлишга муносибдир. – “Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми”. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман нима сабабдан айнан шундай номланди? – Бунинг асосий сабаби шуки, Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Самарқанд тарихан турли миллатлар, динлар, маданиятлар, тиллар мулоқоти учун очиқ шаҳар, ўзаро тотувлик, самарали ҳамкорлик ва бағрикенгликнинг намунасидир. Яна бир жиҳати – 1948 йили Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганидан буён ўтган 70 йил давомида ушбу принцип сиёсий жараёнларда ҳамда халқаро ҳуқуқ назарияси ва амалиётида доимо кун тартибида бўлиб келмоқда. Бу бежиз емас. Негаки, дунёда ранг-баранг маданиятлар мавжуд екан, инсон ҳуқуқларининг универсаллиги ҳамма учун умумийлиги, ялпилиги долзарб аҳамият касб етади. 2015 йил сентябрида Ню-Ёркда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш бўйича БМТ саммитида Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадини рўёбга чиқариш учун 15 йил ичида амалга ошириладиган 169 та муҳим вазифа белгилаб олинди. Бутун дунёда кечаётган тезкор глобаллашув даврида бу вазифалар давлатлар зиммасига жуда катта масулият юклайди. Афсуски, дунёнинг айрим минтақаларида давлатлар томонидан инсон ҳуқуқларининг универсаллигини ҳар бир инсон учун таминлаб бериш осон кечмаяпти. Биринчидан, агар Осиё қитасини оладиган бўлсак, Йер шаридаги енг катта қита, жами қуруқлик майд...