Самарқанд веб-форумининг 2020 йил 13 августда бўлиб ўтган учинчи ялпи мажлисида ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича талим масалалари муҳокама қилинди. Турли мамлакатлар експертлари томонидан ёшларга инсон ҳуқуқлари бўйича талим бериш борасида...
Самарқанд веб-форумининг 2020 йил 13 августда бўлиб ўтган учинчи ялпи мажлисида ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича талим масалалари муҳокама қилинди. Турли мамлакатлар експертлари томонидан ёшларга инсон ҳуқуқлари бўйича талим бериш борасидаги тажриба таҳлил етилди. Ушбу муҳим йўналишни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим нима учун айнан ёшларга бунчалик муҳим? Бу саволга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси вакили Паулина Тандионо ўз чиқишида жавоб берди. "Ёшлар - ҳуқуқ субектлари ва инсон ҳуқуқлари амалга оширилиши, барқарор ривожланишга еришилиши, тинчлик таминланиши, зўравонликлар ва можароларга барҳам берилиши жараёнларининг асосий иштирокчиларидир. Ҳозирги кунда дунёда инсоният тарихида кузатилмаган даражада кўп - 1,8 миллиард нафар ёшлар мавжуд. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларни ривожлантириш ва жамият ҳаётига жалб етишнинг калитидир. У навқирон инсонларга ўзининг фаол фуқаро сифатидаги мавқеини англаш, етироф етиш ва бу билан боғлиқ вазифаларини адо етиш, яни чоралар кўриш ҳамда ўзига ва бошқаларга тегишли инсон ҳуқуқларига амал қилинишига еришиш, шунингдек давлат ишларида ҳамда қарорлар қабул қилишга оид демократик жараёнларда тегишли тартибда иштирок етиш имкониятини тақдим етади", деб такидлади П.Тандионо. Мунозаралар асносида Йевропа Кенгашининг Ёшлар ишлари бўйича маслаҳат кенгаши азоси Ника Бахсолиани инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимнинг нечоғлик муҳим еканига ўз ҳаётий тажрибаси орқали ишонч ҳосил қилгани хусусида сўзлади. Унинг такидлашича, "талим - адолацизликка барҳам бериш усули бўлса, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим - бу соҳадаги енг мақбул усулдир". Ёшлар Барқарор ривожланиш мақсадларига еришиш, умуман олганда, инсон ҳуқуқларини таминлаш ва демократик бошқарув жараёнлари доирасидаги фаолиятда ҳал қилувчи аҳамиятга ега. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси маслаҳатчиси, "НД Цонсултанце" директори Нордин Дриси худди шундай фикрда. У Франция ва дунёнинг бошқа давлатларидаги фаолияти мисолида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича ўзи орттирган тажриба ҳақида тўхталди. Яқинда Н.Дриси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича клиника очилиши муносабати билан бу борада маслаҳатлар бериш борасидаги фаолиятини якунлади. Ушбу лойиҳа БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Тошкентдаги минтақавий бўлими, Франциянинг Ўзбекистондаги Елчихонаси, шунингдек Ўзбекистондаги манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилди. Унинг етироф етишича, «Ўзбекистонда бугунги кунда юз бераётган ижобий сиёсий ўзгаришлар туфайли инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ишончли билимларни егаллаган янги авлод ҳуқуқшуносларини тарбиялаш учун мустаҳкам платформа яратилиши мумкин". Експертларнинг фикрича, мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги саводхонликни ошириш ва талимни ривожлантириш учун реал имкониятлар мавжуд. Самарқанд веб-форуми доирасида БМТ Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияси лойиҳаси юзасидан бўлиб ўтган амалий мунозарлар бунинг яққол тасдиғидир. Шуни алоҳида қайд етиш керакки, Конвенция лойиҳасида навқирон инсонларнинг демократик жараёнларда фаол иштирок етиши ва демократик тузилмаларда ёшлар вакилларига янада кенгроқ ўрин берилиши зарурлиги мустаҳкамланган. Лойиҳада ёшларнинг ҳар томонлама ёрдам олиш ва оилани муҳофаза қилиш, жамият қўллаб-қувватлаши ва ғамхўрлиги, ҳуқуқ субекти бўлиш ва қонун олдида тенглик, миллий ва халқаро даражаларда қарорлар қабул қилишда иштирок етиш, зўравонлик ва мажбурий меҳнатдан ҳимояланиш каби ҳуқуқлари белгиланган. Самарқанд форумининг асосий миллий ташкилотчиси Ўзбекистон Ҳукумати ҳисобланади. Халқаро анжуманни ўтказиш масулияти Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юкланган. Форум БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳамда ушбу Бошқарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТ Тараққиёт дастури, Йевропада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЙЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Еберт фонди каби бир қатор халқаро шериклар билан ҳамкорликда ўтказилди. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати