Олий Мажлис Сенати азоси Гулнора Маруфова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” субминтақавий платформаси ишида иштирок етди. Биламизки, субминтақавий платформанинг мақсади БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 132...
Олий Мажлис Сенати азоси Гулнора Маруфова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” субминтақавий платформаси ишида иштирок етди. Биламизки, субминтақавий платформанинг мақсади БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-сонли резолюсиясини амалга ошириш бўйича халқаро мажбуриятлар ва миллий ҳаракат режаларининг (МҲП) ижро етилиши бўйича ахборот алмашиш, инсон хавфсизлигига ўсиб бораётган хавфларни, шу жумладан, гуманитар инқирозлар оқибатларини бартараф етиш бўйича умумий ёндашувларни аниқлашдан иборат. Платформа асосий манфаатдор томонларга минтақадаги “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” кун тартибини амалга оширишни тезлаштириш ва аёллар иштирокини рағбатлантириш учун қўшма ҳаракатлар ва йечимларни ишлаб чиқиш учун минтақавий устуворликлар, муаммолар ва трансчегаравий истиқболлар ҳақида фикр юритиш имкониятини берди. Ўзбекистон делегацияси азолари юртимизда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва мавқеини юксалтириш, гендер тенгликни таминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида малумотлар беришди. Хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, уларнинг жамоат ва сиёсий ташкилотлар фаолиятидаги фаоллигини кенгайтириш учун барча зарур шарт-шароит яратилгани, 2030-йилгача гендер тенглигига еришиш стратегияси тасдиқлангани, барча қабул қилинаётган меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мажбурий гендер-ҳуқуқий експертизаси жорий етилгани алоҳида такидлаб ўтилди. Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси СенатинингАхборот хизмати “Дунё” АА