2018 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури билан биргаликда БМТнинг Қийноқ ва бошқа шавқациз, ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазоларга қарши конвенцияси бўйича Ўзбекистоннинг тажрибаси ва халқаро амалиётига бағишланган семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун “Қийноққа қарши БМТ Конвенцияси: Ўзбекистоннинг халқаро амалиёти ва тажрибаси” мавзусида семинар-тренинг 2018 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури билан биргаликда БМТнинг Қийноқ ва бошқа шавқациз, ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазоларга қарши конвенцияси бўйича Ўзбекистоннинг тажрибаси ва халқаро амалиётига бағишланган семинар ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади: Факултатив протоколнинг аҳамияти ва Қийноқларга қарши қуйи қўмитанинг фаолияти, шунингдек Факултатив протокол қоидаларини амалга оширишда хориж тажрибаси билан танишишдир. Семинарда Ўзбекицон Республикаси Бош прокуратураси академиясининг профессор-ўқитуқчилари ва талабари иштирок етдилар. Тадбирда халқаро експерт марузачи сифатида: Даниянинг Қийноқларга қарши институтида ҳуқуқшуноси (Рига) Илвия Пус сўзга чиқди. Семинар давомида иштирокчиларга қийноқ ва бошқа азоб-уқубат ва жазолашнинг олдини олиш ва бартараф етиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида малумот берилди. Хусусан, 2017 йил 30 ноябрдаги “Фуқароларнинг суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари кафолатларини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан қийноқ, жисмоний, психологик босим ва бошқа шавқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала қилиш қатиян тақиқланган. Жиноий жараёнда иштирок етувчи шахсларнинг ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан жиноий ишларда, ноқонуний йўл билан олинган ҳар қандай малумотларни, жумладан, аудио ва видео материаллар ҳақиқий далиллардир. Иштирокчилар шунингдек, 2018 йил 4 апрелдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари кафолатларини кучайтириш чоралари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг муҳимлигини такидладилар. Семинар давомида иштирокчилар Факултатив протокол қоидалари, Қийноқларга қарши Қуйи қўмитанинг фаолияти, миллий профилактик механизмларнинг наминалари ва бошқалар билан танишдилар. Семинар иштирокчилари Факултатив протоколни ратификация қилиш механизмини, миллий профилактика механизмини ва унинг моделларини яратиш шартларини, Қийноқларга қарши Қуйи қўмитанинг ишини, шунингдек ушбу ҳужжатни ратификация қилган мамлакатлар тажрибасини муҳокама қилди. Тренинг якунида иштирокчилар қийноқларнинг олдини олиш ва миллий профилактика механизмини яратиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишни тавсия қилишди.