Марказий осиё ёшлар форумининг биринчи ялпи мажлисида шу ҳақда сўз борди. Бунда, аввало, Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар соҳасида яна бир муҳим ташабб...
Марказий осиё ёшлар форумининг биринчи ялпи мажлисида шу ҳақда сўз борди. Бунда, аввало, Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар соҳасида яна бир муҳим ташаббус – БМТ ҳузурида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил етишни таклиф қилгани такидланди. Ушбу ташаббус минтақа ёшлари ҳуқуқларини таминлаш ва амалга оширишдан енг юқори даражада манфаатдорликнинг яққол намунасидир. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2023 йил 15 сентябрда Марказий Осиё давлат раҳбарлари ёшларни жамиятнинг маданий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига янада кенг жалб етиш учун шарт-шароитларни таминлашга қаратилган “Ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим”ни имзоладилар. Ушбу минтақавий ҳужжатни қабул қилишдан мақсад ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдир. Биринчи ялпи мажлисга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси раҳбари Матилда Богнер, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги директорининг ўринбосари Дилнозахон Каттахонова модераторлик қилди. БМТТДнинг зўравон екстремизмнинг олдини олиш масалалари бўйича халқаро експерти Жозеф Гайт, халқаро експерт Дамир Тузмухаммедов, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси Отабек Шавкатов, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари бўйича фаоллар – Алия Турдиева (Қирғизистон) ва Фируза Расмухамедова (Ўзбекистон), Фридрих Еберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа менежери Бобуршоҳ Алимовнинг марузалари тингланди. Марузачилар қайд етганларидек, инсон ҳуқуқлари бўйича талим инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларидан самарали фойдаланиш учун муҳим бўлиб, бағрикенглик, камситмаслик, тенглик, низоларнинг олдини олиш, ва зўравон екстремизмга қарши курашишга ёрдам беради. Самарали инсон ҳуқуқлари талими нафақат инсон ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш механизмлари ҳақида билим беради, шунингдек, кундалик ҳаётда инсон ҳуқуқларини илгари суриш, ҳимоя қилиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиради. Иштирокчилар ёшларнинг замонавий жамиятдаги асосий ролини муҳокама қилдилар. Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ёшлар ўртасида зўравон екстремизмга қарши кураша оладиган, хабардор ва фаол фуқароларни шакллантиришга қандай ёрдам бериши мумкинлиги кўриб чиқилди. Келгусида ёшлар ҳуқуқлари соҳасидаги амалий ишлар ва сиёсий ташаббуслар учун пойдевор бўлиб хизмат қиладиган қарорлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун амалий таклифлар илгари сурилди. Давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва ёшлар ташкилотлари ўртасида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд етилди. Сўзга чиққанларнинг фикрича, ёшларни уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш ва режалаштириш жараёнларига жалб етиш жуда муҳим. Навқирон инсонларнинг тенг имкониятларини таминлаш, салоҳиятини ўстириш ва ҳаётини фаровонлаштиришга қаратилган дастур ҳамда лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва ривожлантирилишини рағбатлантириш зарур. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати