Бугун дунёда ёшлар икки милларддан кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бу аксарият мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам, аҳолининг ўсиб борадиган катта қисми ёшлардан иборат, деганидир. Келажакка интилиб яшайдиган ёш авлод сайёрамизда фаровон ҳ...
Бугун дунёда ёшлар икки милларддан кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бу аксарият мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам, аҳолининг ўсиб борадиган катта қисми ёшлардан иборат, деганидир. Келажакка интилиб яшайдиган ёш авлод сайёрамизда фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт барқарор бўлиши учун янги ғоялар ва ижодий руҳдаги сай-ҳаракатларни амалга оширадиган беқиёс кучдир. Шунинг учун ҳам ёшларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини,ҳимоя қилиш ва амалга оширишни таминлаш долзарб аҳамият касб етади. Аммо, ушбу соҳада мажбурий мазмунга ега муайян халқаро ҳужжат ҳалигача қабул қилинмаган. Шу билан бирга, аҳолининг ёшлар қисмига кимлар мансублигини аниқлаш бўйича халқаро мезонларни ишлаб чиқиш зарурияти мавжуд. “Халқаро ёшлар куни”да Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида Самарқанд форуми дунё ёшларини бирлаштирди. Давлатимиз раҳбари жаҳон ёшларига йўллаган табригида, “Ҳозирги замонда интеллектуал ва манавий йетук, ташаббускор ёшлар барқарор тараққиётнинг драйверига айланмоқда. Бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшлари – мамлакатни модернизация қилишга қаратилган жадал ва кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси бўлиб майдонга чиқмоқда”, деб етироф етдилар. Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан зиёдини ташкил етадиган ёшларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари, қонуний манфаатларини таминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши етиб белгиланган. Сўнги йилларда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уйғун ривожлантиришга қаратилган бир қатор қонунлар, Президентнинг фармон ва қарорлари қабул қилиниб, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил етилди. Шунингдек, Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари ўз фаолитиятини бошламоқда. Президентимиз ташаббуси билан “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепцияси ишлаб чиқилмоқда, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг ягона мезонлари, ёшлар сиёсатини баҳолашнинг миллий индекси жорий етилмоқда. Шу йилнинг бошидан буён ЦОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ вазият глобал ҳаёт кун тартибидаги марказий масала бўлиб келмоқда. Янги коронавируснинг тарқалиши бутун дунёда жиддий иқтисодий ва ижтимоий оқибатларга олиб келди. Аҳоли, биринчи галда ёшлар ана шу таҳдидларга жавобан давлатлар ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилишини талаб етадиган кўплаб муаммоларга тўқнаш келди. Самарқанд форумида “ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳимлиги, уларнинг долзарб еҳтиёжларини таминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий, минтақавий ва глобал стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда бевосита иштирок етишлари учун ёшларга имконият яратиб бериш зарурлиги” алохида такидланди. Шу муносабат билан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга егадир. Мазкур Конвенция – том манодаги янги ҳужжат бўлиб, унда ёшларнинг ҳозирги замонда дунё миқёсида етироф етилиши зарур бўлган ҳуқуқлари ўз аксини топган, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратишдек езгу мақсадларга хизмат қилади. Навқирон авлоднинг ҳозирги замонда дунё миқёсида етироф етилиши зарур бўлган ҳуқуқлари ўз аксини топган мазкур том манодаги янги ҳужжатнинг муҳокамаси Самарқанд форумининг енг муҳим воқеаларидан бири ҳисобланади. Шу манода, ёшлар салоҳиятини муносиб баҳолаш имконини берадиган ушбу Конвенция келгусида ёш авлод ҳаётига доир кўплаб йўналишларнинг янада шиддатли ривожланиши учун хизмат қилиши шубҳасиз. Гуллола Усмонова,Андижон вилояти,Избоскан тумани,1-ўрта мактабўқитувчиси