Асосий мазмунга ўтиш
Электрон почта: info@nhrc.uz Телефон: +998 71 239 43 39 +998 71 239 47 22
O‘ZЎЗRUEN
AsianForum
Самарқанд форуми

Хорижий давлатларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари

Ёшлар сиёсати жамиятни ривожлантириш ва ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим омили сифатида турли механизм, услуб ва стратегияларни ишлаб чиқишни ҳамда изчил равишда амалиётга тадбиқ етишни тақозо етади.

Давлатдаги ижтимоий барқарорлик кўп жиҳатдан ёшларнинг барча қатламларига йўналтирилган кучли ижтимоий ҳимояга, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имкониятларини юзага чиқаришда йетарли шарт-шароит яратилганига боғлиқдир.

Шу жиҳатдан, 2016 йилда қабул қилинган“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Қонун мамлакатимизнинг ушбу йўналишдаги асосий тамойилларини белгилаб бериб, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол етиб тарбиялаш, истедодини юзага чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутмоқда. Президент Ш.Мирзиёев бугунги кунда мамлакатимизнинг ёшларга оид сиёсати ҳақида тўхталиб, “Енг муҳими, ёшлар билан доимий мулоқот олиб бориш, уларнинг бандлигини таминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятнинг муносиб азоларига айланиши, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш вазифаси барчамизнинг кундалик фаолиятимиз мезонига айланиб бормоқда” деб такидлаб ўтди.

Бугун глобаллашув жараёнлари шиддатли ривожланиб бораётган даврда барча жабҳаларда бўлгани каби ёшлар сиёсатини амалга ошириш, улар билан ишлашсоҳасида ҳам янгича қарашлар, муносабатлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда хорижийдавлатларнинг илғор технологияларидан фойдаланиш тақозо етилмоқда. Зеро, ушбу тажрибаларни таҳлил қилиш, улардан мамлакатимиз амалиётида унумли фойдаланиш йўлларини ўрганиш орқали ижобий натижаларга еришиш мумкин.

Хорижиймамлакатларнинг аксариятидадавлатнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги асосий принциплари, вазифалари акс етган ҳуқуқий ҳужжатнинг ишлаб чиқиш масаласига катта етибор қаратилади. Мисол учун, Озарбайжон, Беларус, Финландия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Жанубий Корея каби давлатларда Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида қонунлар қабул қилинган.

Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун мамлакатнинг ушбу соҳадаги асосий фаолияти, вазифалари ҳамда асосий тамойилларни ўзида акс  еттиради. Бироқ, ушбу қонунларда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишнинг аниқ механизмлари кўзда тутилмайди.

Кейинги йилларда аксарият Йевропа давлатларида ёшларга оид сиёсатни амалга оширишда ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан, Албания, Австрия, Болгария, Венгрия, Македония, Руминия,  Сербия,  Словакия  ва бошқа  давлатларда ушбу  йўналишдаги  чора-тадбирлар  стратегиялар орқали  амалга оширилмоқда. Стратегиянинг афзал томонларидан бири, уни қабул  қилишдан  олдин  ёшларнинг  турли қатламлари  ўртасида  тадқиқотлар  ўтказилиб,  мавжуд  ҳолат  ва  муаммолар  аниқланади  ҳамда  уни  бартараф  етишга  оид  тегишли  чора-тадбирлар  режаси  ишлаб чиқилади. 

Иккинчи томондан, малум вақтлар оралиғида стратегиядаги вазифаларнинг ижроси мониторинг қилиб борилади. Бу давлатнингёшларга оид сиёсатини малум бир муддатларда баҳолаб бориш, таҳлил қилиш имконини беради.

Масалан, Молдовада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бугунги кунга қадар 3 та стратегия ишлаб чиқилган. Хусусан, “2009-2013 йилларда ёшлар масалалари бўйича миллий стратегия”, “Молдова-2020” миллий ривожланиш стратегияси” ҳамда “2020 йилгача Ёшлар секторини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” каби ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улар мамлакатда ёшлар сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамият касб етмоқда.

2014 йилда Молдовада “2020 йилгача Ёшлар секторини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” қабулқилиниб, уни ҳаётга тадбиқ етишнинг ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур стратегияни ишлаб чиқишдан  аввал, мамлакатнинг 10 та вилоятида ёшлар ўртасида сўровнома ва тадқиқотлар амалга оширилиб, ёшлар орасида учраётган долзарб муаммолар таҳлил қилинган. Аниқланган муаммолардан келиб чиқиб стратегиянинг асосий мақсад ва вазифалари белгилаб олинган. Унга кўра кейинги 6 йилда ёшлар секторини ривожлантириш, ёшларнинг, хусусан, имконияти чекланган ёшларнинг шахсий ва касбий ўсишини таминлаш  учун тегишли шароитларни яратиш белгилаб берилган. Бунда:

- демократик жараёнларни мустаҳкамлашда ёшларнинг фаол иштирокини таминлаш;

- ёшларнинг билим, малака ва касбий маҳоратини оширган ҳолда ҳамда ахлоқий тарбиясини яхшилаган ҳолда уларнинг, шу жумладан, имконияти чекланган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви учун шароит яратиш;

- ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги имкониятларини оширган ҳолда уларнинг бандлигини таминлаш, бу борада имконияти чекланган ёшларга алоҳида етибор қаратиш;

- ёшлар ташкилотларининг инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ёшлар билан ишлаш соҳасида тасирчан механизмларни қўллаш вазифалари асосида стратегик йўналишлар белгилаб олинди.

Ушбу Стратегияни амалга оширишда Молдова Ёшлар ва спорт вазирлиги масул етиб белгиланган.

Худди шунга ўхшаш ҳужжат Арманистон Республикасида ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, у “2013-2017 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати стратегияси” деб номаланади. Унда 5 та йўналишдаги муҳим жиҳатлар қамраб олиниб, 44  та банддан иборат чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Булар қуйидагилардан иборат:

- ёшларни мамлакат сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштирокини ошириш;

- ёшларни ижтимоий-иқтисодий ва бандлигини таминлашдаги муаммолар;

- ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

- ёшларни манавийва маданий қадриятлар ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;

- узлуксиз ҳамда норасмий талимни янада ривожлантириш.

Ўз навбатида юқоридаги йўналишларни амалга ошириш  бўйича  тегишли  чора-тадбирлар,  уларнинг  муддати, масул ташкилотлар ва молиялаштириш манбалари кўрсатиб ўтилган.

Арманистон Республикасининг “2013-2017 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати стратегияси” 9 бўлимдан иборат бўлиб, унинг 2 бўлими мамлакатдаги ёшлар сиёсатининг жорий ҳолати, замонавий тенденциялари таҳлилига қаратилган. Стратегияни ҳаётга тадбиқ етишга масул давлат органи Арманистон Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳисобланади.

Йевропа Иттифоқи таркибидаги давлат - Сербияда ҳам “2015-2025 йилларда ёшлар миллий стратегияси” амалиётга жорий етилган. Қайд етиш жоизки, Сербияда 2008-2014 йилларда  ҳам шу каби стратегия ишлаб чиқилган ва ҳаётга тадбиқ етилган. Ушбу стратегияни якунига оид баҳолаш натижалари ҳамда Йевропа Кенгаши експертлари томонидан таёрланган “Ёшлар сиёсатини такомиллаштиришга оид тавсиялар”дан келиб чиқиб янги 2015-2025 йилларга мўлжалланган стратегия яратилган. 10 йилга мўлжалланган янги стратегия ёшлар сиёсати соҳасида 9 та муҳим вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади:

- ёшларнинг  меҳнат  қобилиятини  ва  бандлигини ошириш;

- ёшларнинг ўз мутахассислиги бўйича малакаларини ошириш ва уларнинг инновациялар соҳасидаги билимларини ривожлантириш;

- ёшларнинг  жамият  ҳаётидаги  фаол  иштирокини таминлаш;

- ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш;

- ёшларнинг ўз хавфсизлиги соҳасида маданиятини юксалтириш;

- жамиятдан ажралиб қолиш хавфи бўлган ёшлар гуруҳларини ижтимоийлашувига ёрдамлашиш;

- ёшлар ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ёш мигрантларни қўллаб-қувватлаш;

- ёшларни ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардор қилишни такомиллаштириш;

- маданият соҳасидаги дастурларни яратишда ёшларни фаол жалб қилиш.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, ҳарбир йўналишдаги муаммолар чуқур таҳлил қилинган ва ёшлар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Уларнинг натижаларидан келиб чиқиб, аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланган. 

Уларнинг асосий ижрочиси сифатида Сербия Ёшлар масалалари вазирлиги кўрсатилган.

Юқорида номлари тилга олинган давлатлардаги муҳим жиҳат – ёшлар сиёсатини амалга оширишда алоҳида давлат органининг мавжудлигини қайд етиш зарур. 

Чунки узоқ малум муддатларга тузилган давлат стратегияларини амалга оширишда аниқ ижрочининг бўлиши ва у давлат ташкилоти мақомида бўлиши муҳим аҳамият касб етади.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда алоҳида вазирлик ташкил етган яна бир давлатлардан бири Озарбайжон Республикаси ҳисобланади. 

Мазкур давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда стратегиялар билан бир қаторда дастурий сиёсий технологиялардан фойдаланишга катта етибор қаратган. Жумладан, Ёшларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, иш билан банд қилиш ҳамда давлат бошқарувидаги иштирокини таминлаш бўйича “2005-2009 йилларда Озарбайжонда Ёшларга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “2006-2010 йилларда Алоҳида иқтидори бўлган болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича давлат дастури”, “2007-2012 йилларда Озарбайжон Республикасида профессионал-техник талимни ривожлантириш бўйича давлат дастури” ва “2007-2015 йилларда озарбайжонлик ёшларни хорижда талим олишини таминлаш бўйича давлат дастури” қабул қилинган.

Шунингдек, “Озарбайжон ёшлари 2011-2015 йилларда” номли Давлат Дастури” ва “2015-2025 йилларда Озарбайжон ёшларини ривожлантириш стратегияси” ҳамда “Озарбайжон ёшлари 2017-2021  йилларда” номли давлат дастурлари ёшларга оид давлат сиёсатининг узоқ муддатли истиқболларини белгилаб берган.

“Озарбайжон ёшлари 2011-2015 йилларда” номли давлат дастурига мувофиқ Ёшлар фонди ташкил етилиб, фан, талим, маданият ва ёшлар сиёсатини самарадорлигини таминлашга қаратилган бир қатор ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш, фаол ёшларга ўз имкониятларини намоён етишларига кўмаклашиш вазифалари белгиланган. Ушбу Фонд ўтган йетти йил мобайнида 4 мингдан ортиқ йирик ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришга еришган .

Бундан ташқари, Озарбайжон Президенти Администрациясида ёшлар ва спорт масалалари бўйича хизмат фаолияти йўлга қўйилган. Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида раҳбар кадрларни малакасини ошириш йўналиши мавжуд  бўлиб, унда “Озарбайжон Республикасида ёшлар сиёсати” номли махсус курс ўтилиши ташкил етилган. 

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда дастурий технологиялардан фойдаланиш бўйича Беларус Республикасида ҳам бир қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Хусусан, 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Талим ва ёшлар сиёсати”, “Беларус Республикасида халқ саломатлиги ва демографик хавфсизлик”, “БеларусРеспубликасида болалар ва ёшларнинг узлуксиз талими”, “Аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва бандлигини таминлаш” каби Давлат дастурлари орқали мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширилмоқда.

Беларус Республикасида амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири, унда иқтидорли ва истедодли ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида етибор қаратилади. Талим муассасалариўқувчилари ва талабаларни ижтимоий ҳимоялаш Беларус Республикаси Президентининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш махсус фонди томонидан амалга оширилади. Жумладан, 2017 йилда Фонд маблағлари ҳисобидан ўқиш ва илмий тадқиқот соҳаларидаги муваффақиятлари учун 2070 нафар ёшлар тақдирланган.

Яна бир муҳим жиҳат, Беларусда мамлакат иқтидорли ва истедодли ёшларининг малумотлар банки (манзилли рўйхати) шакллантирилган. Мазкур рўйхатга республиканинг 6 минг нафар иқтидорли, 690 нафар истедодли ёшлари киритилган.

Беларусда ёшларнинг олий талим олиши учун кенг  имкониятлар яратилади.  Ҳар 10 минг нафар аҳолига тўғри келадиган талабалар сони бўйича Беларус МДҲ  давлатлари орасида 1-ўринда қайд етилган (10 минг аҳолига 330 нафар талаба). Ундан кейинги ўринларни  Украина (321 нафар) ҳамда Арманистон (310нафар) егаллаган.

Мамлакат талим тизими ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, умладан, компютер ва Интернет тармоғидан фаол фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади. Мамлакат ёшларинингбу жараёнлардаги иштирокини – “рақамли авлод” ибораси билан ифодалаш урфга кирган. Статистик малумотларгакўра, бу йерда 14-30 ёшлиларнинг  Интернетдан фойдаланиши 98,5% ни ташкил қилади .

Хулоса қилиб айтганда, хорижий давлатлар ёшлар сиёсатини амалга оширишда бир қанча услуб ва механизмлардан фойдаланиб келмоқда. Мазкур услублар, илғор тажрибалардан мамлакатимиз  амалиётида қўллаш учун қуйидагилар таклиф қилинади:

Беларусда ёшларга оид давлат сиёсатиниамалга оширишда ёшларнинг ахборот-коммуникация технологияларини (дастурлаш, компютерлаштириш, Интернетдан фойдаланиш) ўрганишига давлат даражасида етибор қаратилади. Бу келгусида ёшларнинг нафақат ўз юртида балки Йевропанинг бир қанча давлатларида муносиб иш топишини таминлайди. Мазкур илғортажрибадан Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таминлаш, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар йетказиб беришда фойдаланиш, уларни ахборот-коммуникация  технологиялари саводхонлиги бўйича пухта таёрлашнинг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқиш ва бу борада зарур шароитлар яратиш мақсадга мувофиқ.

Молдовада ҳаётга тадбиқ етилган стратегияни амалга ошириш жараёнида ёшларнинг турли қатламларига хос муаммолар аниқланиб, тадқиқот ва таҳлиллар амалга оширилган. Ушбу тадқиқотлар стратегиянинг натижадорлигини баҳолаш билан бир қаторда мамлакат ёшлар сиёсатининг 6 йиллик ҳолатини таҳлил қилиш имконини беради. Ўзбекистонда ёшларгаоид давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида юқоридаги каби стратегияларнинг ишлаб чиқилиши ёшлар ўртасидаги асосий муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва турли кўрсаткичларнинг ўзгариш динамикасини кузатиб бориш ҳамда ушбу йўналишдаги фаолиятни баҳолаш учун хизмат қилиши мумкин.

Молдовада “ёшлар билан ишловчи мутахассис” тушунчаси қўлланилиб, уларнинг малакаси, нуфузини оширишга алоҳида етибор қаратилади. Уларнинг ёшларбилан ишлаш малакасига егалиги, ёшларни руҳлантира олиш, рағбатлантириш сифатларига ега бўлиши муҳим талаблардан ҳисобланади. Мазкур тажрибани Ўзбекистонда ёшлар масалалари билан шуғуллагнадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари амалиётида жорий етиш, “ёшлар билан ишловчи мутахассис” тушунчасини қўллаш орқали бу борада малум бир меёрларнинг жорий етилиши, ушбу соҳада ишловчиларнинг фаолиятини баҳолаш нормалари ишлаб чиқилишига имкон бериши мумкин.

Озарбайжон Республикаси Президенти  ҳузуридагиДавлат бошқарув академиясида раҳбар кадрларни малакасини ошириш йўналиши мавжуд бўлиб, унда  “Озарбайжон Республикасида ёшлар сиёсати” номли махсус курс ўтилиши ташкил етилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда  Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ҳам “Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсати” номли махсус курс ўтилишини ташкил етиш мумкин.

Арманистонда “ёшлар мутахассиси” институти ташкил етилган бўлиб, унинг асосий мақсади ёшларга оид давлат сиёсатини ҳамда ёшларга оид давлат дастурларини амалга ошириш бўйича кадрларни тайёрлашдан иборат. Институт ёшлар билан ишлаш, ёшлар сиёсати ва дастурларини амалга ошириш йўллари, услублари бўйича кадларни тайёрлаб беради. Ўзбекистонда ҳам айрим олий талим муассасаларида “ёшлар мутахассиси” бўйича йўналишлар очиб, кадрларни тайёрлаш ёшлар сиёсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутуши мумкин.