Асосий мазмунга ўтиш
Электрон почта: info@nhrc.uz Телефон: +998 71 239 43 39 +998 71 239 47 22
O‘ZЎЗRUEN
AsianForum
Самарқанд форуми

Концепция

“Екологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги учун барқарор йечимлар топиш” мавзусидаги

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БОЙИЧА

САМАРҚАНД ФОРУМИ

КОНСЕПСИЯСИ

Умумий малумот

Иқлим ўзгариши инсон ҳуқуқлари учун фундаментал муаммо ҳисобланади. Ӡкўплаб асосий ҳуқуқларга, жумладан яшаш, соғлиқ, озиқ-овқат, тоза сув ва хавфсиз уй-жой ҳуқуқларига бевосита тасир қилади. Иқлим ўзгаришининг енг ташвишли жиҳатларидан бири унинг асосий инсон ҳуқуқларидан фойдаланишга тасиридир. Бу тасирлар кенг кўламли ва чуқур ҳисобланиб, соғлиқ ва ҳаётга хавф солувчи таҳдидлардан, бўронлар ва қурғоқчилик каби ҳалокатли об-ҳаво шароитларидан тоза сув ва озиқ-овқатдан фойдаланишнинг қисқаришигача бўлган муаммоларни ўз ичига олади. Иқлим ўзгариши, шунингдек, можаролар ва оммавий миграцияга ҳисса қўшиши мумкин бўлган ижтимоий ва иқтисодий беқарорликнинг кучайишига олиб келади.

Иқлим ўзгариши инсон ҳуқуқларининг, айниқса, аҳолининг заиф қатламлари ҳуқуқларининг бузилишига сабаб бўлади, чунки у аҳоли ўртасида мавжуд тенгсизликни кучайтиради. Иқлим ўзгариши болалар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар, мигрантлар, маҳаллий халқлар ва озчиликлар каби заиф гуруҳларга – глобал исишга енг кам ҳисса қўшганларга енг катта зарар йетказади.

УНИЦЕԠиқлим инқирозини “бола ҳуқуқлари инқирози” деб номлаган. 500 миллиондан ортиқ болалар екстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли сув тошқини хавфи ўта юқори бўлган ҳудудларда яшайди, тахминан 160 миллион бола еса кучли қурғоқчиликка мойил бўлган ҳудудларда истиқомат қилади. Иқлим ўзгариши бўйича ҳаракацизлик ёшлар ва келажак авлодларнинг ривожланиш ҳуқуқига бевосита таҳдидни кучайтиради.

Иқлим ўзгариши глобал саломатликка ҳам жиддий таҳдид солмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) иқлим ўзгариши саломатликнинг қуйидаги асосий омилларига, яни тоза сув, тоза ҳаво, тўғри овқатланиш ва хавфсиз уй-жой омилларига таҳдид қилишини та‘кидлайди. Масалан, иссиқлик тўлқинларининг частотаси ҳамда интенсивлигининг ошиши иссиқлик стресси ва юрак-қон томир касалликларининг кўпайишига олиб келади. Иқлим ўзгариши натижасида безгак ва денге безгаги каби юқумли касалликлар ҳам тарқалади.

Инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит бўйича махсус марузачи Девид
Р. Бойднинг ҳисоб-китобларига кўра, “Йилига содир бўладиган 150 000 бевақт ўлимга иқлим инқирози сабаб бўлади”.

Иссиқхона газларининг глобал емиссиясига Марказий Осиёнинг қўшган ҳиссаси глобал улушнинг 2 фоизига зўрға йетаётганига қарамай, ушбу ҳудуд иқлим ўзгаришига нисбатан енг заиф минтақалардан бири ҳисобланади. Халқаро валюта жамғармаси малумотларига кўра, Марказий Осиёнинг “иссиқлик” даражаси глобал кўрсаткичлардан 2 баравар юқоридир. Сайёрамизнинг бошқа ҳудудларига (0,7 даража) таққосласак, охирги 30 йил ичида ҳаво ҳарорати Селсий бўйича 1,5 даражага ошган.

Иқлим ўзгаришига қарши курашнинг асосий елементи барқарор технологиялар ва амалиётларни ривожлантириш, шунингдек, екологик талим ва хабардорликни ошириш, атроф-муҳит ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик чораларини кучайтириш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мослашишга қаратилган лойиҳаларни йетарли даражада молиялаштиришни таминлашдан иборат.

Иқлим ўзгаришига қарши кураш контекстида кўрилаётган барча чора-тадбирлар ва сиёсат инсон ҳуқуқлари стандартларига асосланиши муҳим аҳамиятга ега. Бу шуни англатадики, иқлим ўзгаришини юмшатиш бўйича ҳар қандай ҳаракат енг заиф аҳоли гуруҳлари, шу жумладан туб аҳоли, камбағал жамоалар ҳамда хавф остида бўлган мамлакатларнинг еҳтиёжлари ва ҳуқуқларини ҳисобга олиши керак.

Шу манода иқлим ўзгаришига қарши курашда халқаро ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Мамлакатлар барча учун барқарор ва адолатли келажакни таминлаш юзасидан сиёсат, молиялаштириш ва технология алмашинуви бўйича келишиб олишлари талаб етилади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, иқлим ўзгаришига қарши курашиш нафақат ҳукуматларнинг масулияти, балки ҳар бир инсон кундалик ҳаётда шахсий танлови ёки фуқаролик ташаббусларида иштирок етиши орқали ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган соҳа ҳисобланади.

Ўзбекистон Президентининг БМҠБош Ассамблеясининг
78-сессиясидаги ташаббуси ана шундай ҳамкорликка мисол бўла олади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев сай-ҳаракатларни бирлаштиришнинг маҳсулдорлигини англаган ҳолда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик” резолюциясини қабул қилиш ташаббуси билан чиқди.

Ушбу ташаббус, биринчи навбатда, Марказий Осиёдаги глобал иқлим ўзгариши таҳдидларига қаратилган бўлиб, бу минтақавий ва халқаро ҳамкорлик йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Бирдамлик тамойилларига асосланган ушбу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари барқарор ривожланиш ва халқ фаровонлигига бевосита тасир кўрсатадиган чўлланиш, сув хавфсизлиги каби муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамжиҳат бўлиши муҳим аҳамиятга ега еканлигини такидлайди.

Минтақавий жиҳат билан бир қаторда, ушбу ташаббуснинг аҳамияти Марказий Осиёнинг ўзига хос иқлим муаммоларига халқаро етиборни жалб қилиш орқали ортиб бормоқда. Бундай ёндашув нафақат зарур ресурсларни сафарбар қилиш имкониятини беради, балки халқаро ҳамжамиятни янада фаолроқ ҳамкорлик қилиш ва биргаликдаги йечимларни излашга ундайди.

Шунингдек, ушбу ташаббус минтақавий ҳамкорлик ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши глобал екологик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатиб, дунёнинг бошқа минтақалари учун муҳим намуна бўлиб хизмат қилади. Таклиф етилаётган ташаббус иқлим ўзгаришига қарши курашда халқаро мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда бундай глобал муаммолар барча даражадаги жамоавий ва мувофиқлаштирилган сай-ҳаракатларни талаб қилишини такидлайди.

БМҠБош Ассамблеясининг 2021-йилда бўлиб ўтган 75-сессиясида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёйев ташаббуси билан “Оролбўйи минтақасини екологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб елон қилиш тўғрисида”ги резолюция қабул қилинди. Бу Бош Ассамблея бундай мақом берган биринчи минтақа ҳисобланади. Оролбўйида 2018 – 2022-йилларда 1624 минг гектар майдонда ўрмонлар барпо етиш бўйича ишлар олиб борилди, 278 гектар кўкаламзорлар ва жамоат боғлари барпо етилди, 46,5 миллион туп дарахт ва буталар ўтқазилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида марказлаштирилган сув таминоти сезиларли даражада яхшиланди.

Иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари ва воситалари

БМТнинг асосий ҳужжатлари инсоннинг тоза, соғлом ва барқарор атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқини таминлашга катта аҳамият беради. Улар барқарор ривожланишнинг уч жиҳати – ижтимоий, иқтисодий ва екологик жиҳатлар ҳамда атроф-муҳитни, шу жумладан екотизимларни муҳофаза қилиш фаровонлик ва барча инсон ҳуқуқларидан фойдаланишга ёрдам беришини тан оладилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли тадбирлари салбий иқлим ўзгаришига қарши курашда катта аҳамиятга ега. Иқлим ўзгариши муаммоси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг енг устувор ва муҳокама қилинадиган мавзуларидан бири ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ихтисослашган муассасалар орқали турли дастурларни яратади ҳамда ишлаб чиқади, уларнинг мақсади иқлим ўзгариши оқибатларини мослаштириш ва юмшатиш, янги технологияларни жорий етиш ва уларни молиялаштириш, шунингдек, аҳолининг хабардорлиги ва марифат даражасини оширишдан иборат.

2030-йилги кун тартибида мустаҳкамланган глобал барқарор ривожланиш мақсадларидан бири 13-мақсад бўлиб, у иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича шошилинч чоралар кўришни ўз ичига олади. Иқлим ўзгариши барча барқарор ривожланиш мақсадларига еришишга тасир қилади. Хусусан, иқлим ўзгариши одамларни ананавий даромад манбаларидан маҳрум етади, шу орқали қашшоқликни тугатишга тўсқинлик қилади (БРМ 1) ва қишлоқ хўжалигига салбий тасир кўрсатади, бу еса озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини пасайтиради (БРМ 2). Иқлим ўзгариши инсон саломатлигига салбий тасир кўрсатади (БРМ 3), чунки, табиий офатлар минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлиб, уларни майиб қилади, озиқ-овқат, сув ва ташувчилар орқали тарқаладиган касалликларнинг ёйилишига сабаб бўлади.

Иқлим ўзгаришига қарши халқаро кураш 1992-йилда Рио-де-Жанейрода Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенсияси (УНФЦЦЦ) қабул қилиниши билан бошланди, у атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳуқуқини умумлаштиради. Ушбу конвенсия глобал исиш ва унинг оқибатларига қарши курашишга қаратилган биринчи халқаро шартнома еди. Конвенсия глобал иқлим ўзгаришига қарши курашнинг енг умумий йўналишларини белгилайди.

Декларация давлатлар учун самарали екологик қонунчиликни қабул қилиш мажбуриятини белгилайди. Улар қўллайдиган екологик стандартлар, мақсадлар, қоидалар ва устуворликлар атроф-муҳит ҳамда ривожланиш шароитларини акс еттириши кераклиги белгиланди. Бази мамлакатлар томонидан қўлланиладиган стандартлар номақбул бўлиши, бошқа мамлакатларда, хусусан, ривожланаётган мамлакатларда асоссиз иқтисодий ва ижтимоий харажатларни келтириб чиқариши мумкин.

Доиравий конвенсияни амалга ошириш ва такомиллаштириш учун мослашишнинг глобал мақсадини белгилайдиган, яни чидамлиликни ошириш, иқлим ўзгаришига заифликни камайтириш учун келишувда ҳар бир томон миллий даражада ўз ҳиссаларини, давлат еришмоқчи бўлган мақсадларга тайёрланишини такидловчи Париж келишуви қабул қилинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 42-сессияси Глобал ҳисоботида иқлим ўзгариши масаласига алоҳида етибор қаратилиб, унда иқлим ўзгариши дунёнинг ҳар бир минтақасига тасир етувчи воқелик екани ва бу муаммони ҳал қилиш учун барча давлатлардан биргаликда ҳаракат қилиш бўйича қатий мажбуриятни талаб қилиши такидланди.

БМТнинг иқлим сиёсати воситаларидан бири Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисобланади. Жаҳон метеорология ташкилоти “йер атмосферасининг ҳолати ва хатти-ҳаракати, унинг океанлар билан ўзаро тасири, натижада юзага келадиган иқлим ва сув ресурсларининг пайдо бўладиган тақсимоти тўғрисида БМҠтизимининг нуфузли малумот манбаи” сифатида намоён бўлади. Шунингдек, ушбу курашлардаги енг муҳим ташкилот бу – Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро експертлар гуруҳи (Тҳе Интерговернментал Панел он Цлимате Чанге – ИПЦЦ) бўлиб, у дунёнинг 130 мамлакатидан бир неча юз олимларни бирлаштирган ва глобал иқлим сиёсатининг ҳолатини тушунишда муҳим аҳамиятга ега бўлган ташкилот ҳисобланади.

Мутахассислар гуруҳининг такидлашича, иқлимнинг исиши, океанлар ва криосферадаги ўзгаришлар, аҳолининг кўпайиши ва иқлим ўзгаришининг ўсимликларга салбий тасирининг кучайиши билан озиқ-овқат хавфсизлигини таминлаш учун йер ресурсларининг унумдорлигини сақлаш, бундан ташқари, антропоген босимлар ривожланиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига еришиш йўлидаги тараққиётга таҳдид соладиган глобал муаммо ҳисобланади.

2023-йилда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенсияси томонлари конференсияси (УНФЦЦЦ ЦОП) – ЦОП 28 доирасида 123 мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон аҳолини ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини глобал исишнинг ҳаддан ташқари иссиқлик, ҳавонинг ифлосланиши ва юқумли касалликлар каби тасирига қарши туришга тайёрлаш зарурлигини етироф етган ҳолда иқлим ва саломатлик тўғрисидаги декларацияни имзолади. Бундан ташқари, совутиш мосламаларидан фойдаланиш соҳасидаги чиқиндиларни камайтириш режаси келишиб олинди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим бўйича саммитларидан буён биринчи марта барқарор қишлоқ хўжалиги декларацияси муҳокамага чиқарилди. Ушбу тарихий лаҳза қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига аҳамияти ва тасирини тан олиш, бу соҳада барқарор амалиётни ривожлантириш зарурлигини такидлайди.

Екологик сиёсатни ишлаб чиқиш билан йетакчи халқаро ассоциациялар шуғулланаётгани бу муаммонинг замонавий жамият учун қанчалик муҳимлигини тасдиқлайди. Бу ташкилотлар дунёнинг деярли барча давлатларини бирлаштиради, шунинг учун уларнинг биргаликдаги фаолияти иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Бажарилиши керак бўлган механизмлар ва стандартларни назарда тутувчи мувозанатли халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ҳамда уларнинг миллий ҳуқуқий тизимларга татбиқ етилиши давлатлар ривожланадиган ва табиатга ғамхўрлик қиладиган ҳуқуқий асоснинг ривожланишига олиб келади.

Ўзбекистоннинг “яшил кун тартиби”

Кўп йиллардан бери Ўзбекистон иқлим ўзгаришига заиф мамлакат бўлиб, деярли барча халқаро ва минтақавий майдонларда Орол денгизининг қуриши, йерларнинг чўлланиши ва деградацияси, ҳароратнинг ўзгариши, табиий офатлар ҳолатларининг кўпайиши билан боғлиқ муаммоларга етибор қаратмоқда.

Ушбу қийинчиликларга жавобан иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлди. Мамлакат кўп босқичли комплекс ёндашувларни қўллаш орқали глобал исиш тасирини минималлаштириш учун фаол ҳаракат қилмоқда.

Ушбу муаммоларнинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида алоҳида боб назарда тутилган. Хусусан, 49-моддада ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга ега бўлиш ҳуқуқига егалиги мустаҳкамланган. Давлат барқарор ривожланиш тамойилларига амал қилган ҳолда атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, екологик мувозанатни сақлаш чора-тадбирларини амалга ошириш мажбуриятини олади. Конституцияда Орол инқирози оқибатларига алоҳида етибор қаратилган. Давлат екологик тизимни муҳофаза қилиш ва тиклаш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрмоқда, шунингдек, Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашмоқда. Бу екотизимларни тиклаш, ижтимоий ва иқтисодий тузилмаларнинг барқарорлигини таминлаш бўйича мақсадли сай-ҳаракатларни ўз ичига олади.

Такидлаш жоизки, сўнгги йилларда республикада екологик муаммоларни ҳал етишга алоҳида етибор қаратилмоқда. 2017-йилда Ўзбекистон Париж келишуви иштирокчисига айланди. Уни амалга ошириш учун 2019-йилда 2019 – 2030-йилларга мўлжалланган “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича стратегия ишлаб чиқилиб, унинг асосий мақсадларидан бири иқтисодиётнинг енергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобланади.

Айни пайтда Ўзбекистонда екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ва 200 га яқин қонуности ҳужжатлари амал қилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”, “Йер қа‘ри тўғрисида”, “Чиқиндилар тўғрисида”, “Екологик експертиза тўғрисида”, “Екологик назорат тўғрисида”, “Екологик аудит тўғрисида”, “Аҳолининг санитария-епидемиологик фаровонлиги тўғрисида”ги қонунлари мавжуд. Хусусан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида 2018-йилда “Ўрмон тўғрисида” ва 2019-йилда “Қайта тикланувчи енергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари қабул қилинди, шунингдек, мазкур қонунлар асосида бир қатор қарорлар ва идоравий меёрий ҳужжатлар – қонунлар нормаларини белгиловчи ва уларнинг тўғри қўлланилишига хизмат қилувчи қоидалар, низомлар, кўрсатмалар қабул қилинди.

2019-йилда биринчи марта 2030-йилгача атроф-муҳитнинг миллий консепсияси қабул қилинди, бу дастурий ҳужжат бўлиб, мамлакатнинг ўрта муддатли истиқболда екологик сиёсатининг ривожланишини белгилайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Екологик кодекси лойиҳаси тайёрланмоқда.

Мамлакатнинг халқаро екологик конвенсияларда иштирок етиш жараёни кенгаймоқда. Ѣнгги йилларда Ўзбекистон 2019-йилда барқарор органик ифлослантирувчи моддалар тўғрисидаги Стокголм конвенсиясининг, Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенсияга биохавфсизлик бўйича Картагена протоколининг иштирокчиси бўлди.

Миллий сай-ҳаракатлардан ташқари, Ўзбекистон иқлим бўйича муҳим ташаббусларни фаол илгари суришда йетакчи ўринни егаллайди. Бу ташаббуслар нафақат минтақа доирасида, балки халқаро миқёсдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашда сай-ҳаракатларни бирлаштиришга кўмаклашишга қаратилган.

Давлат раҳбарларининг 3-маслаҳат учрашувида Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва учрашувнинг барча иштирокчилари томонидан ижобий қабул қилинган Марказий Осиё учун “Минтақавий яшил кун тартиби” дастури алоҳида етиборга лойиқдир. Давлат раҳбарларининг 4-маслаҳат учрашувида ушбу дастурнинг беш мамлакат раҳбарлари томонидан қабул қилиниши муҳим воқеа бўлди.

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг 5-йиғилишида иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари бўйича минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш бўйича елон қилинган Ўзбекистон ташаббуси Марказий Осиё учун ягона иқлим кун тартибини шакллантиришнинг мантиқий давоми бўлди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари Марказий Осиё давлатлари ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши (ГЦЦ) саммитида яшил енергия сегментида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини такидлади. Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва рақамлаштириш мақсадида “Бир макон, бир йўл” форумида давлат раҳбари “Яшил ривожланиш” дастурини ишлаб чиқиш ва кам углеродли иқтисодиёт ва тоза технологияларни шакллантириш учун Яшил молиялаштириш жамғармасини яратишни таклиф қилди.

Шу нуқтаи назардан, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференсияси (ЦОП 28) яна бир платформага айланди, у йерда Президент Шавкат Мирзиёйев яна бир бор жаҳон ҳамжамиятига иқлим ўзгаришига қарши курашда инсониятнинг ҳаракат ва жамоавий масулиятини талаб қилди. Шундай қилиб, глобал исиш муаммоларини доимий равишда, шу жумладан Г7 ва Г20 саммитлари доирасида кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистонда 2024-йилда иккита йирик халқаро тадбир ўтказиш таклифини билдирди.

Биринчиси, БМҠбилан биргаликда “Иқлим миграцияси” мавзусида конференсия ўтказиш. Бу, айниқса, ноқулай иқлим шароити бутун сайёра бўйлаб одамларни ҳаракатга келтириши, ресурсларнинг йетишмаслиги, иш ўринлари учун рақобатнинг кучайиши ва ижтимоий кескинликка олиб келиши мумкин бўлган контексда жуда муҳим ҳисобланади. Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050-йилга келиб сайёрамизнинг 6 минтақасида 216 миллион киши “иқлим қочоқлари”га айланиши мумкин.

Иккинчиси, ёшларнинг екологик маданиятини ошириш ва уларнинг екологик тадбирларда иштирокини кенгайтиришга бағишланган иқлим ўзгариши бўйича ёшлар конференсиясини ташкил етиш. Бу қадам БМТнинг “Ёшлар – 2030” стратегиясига мувофиқ бўлиб, у екологик хавфсизлик масалалари бўйича сиёсат ва қарорлар қабул қилиш жараёнларида ёшларнинг мазмунли иштирокини таминлашга устувор аҳамият беради.

Ўзбекистон БМҠБош Ассамблеясининг 78-сессиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сув ресурслари бўйича махсус вакили лавозимини тасис етишни қўллаб-қувватлагани бу борадаги муҳим қадам бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан БМҠминбаридан туриб ушбу ташаббуснинг қўллаб-қувватланиши сув ресурсларини бошқариш соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Бу узоқ муддатда Марказий Осиёда янада барқарор ривожланиш ва екотизимларни ҳимоя қилишга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистоннинг иқлим масалалари бўйича кун тартибидаги сай-ҳаракатларини инобатга олган ҳолда, мамлакатимиз халқаро муносабатлар субйекти сифатида глобал муаммоларни ҳал етишда масулиятни бўлишишга тайёр еканидан далолат беради. “Иқлим ўзгаришининг инсон ҳуқуқларига тасири” форуми иқлим ўзгаришининг инсон ҳуқуқларига келажакдаги тасирини олдини олиш бўйича ишчи стратегияларни ҳар томонлама муҳокама қилиш ва узоқ муддатли самарали йечимларни ишлаб чиқиш учун кўп томонлама платформа бўлиб хизмат қилиши мумкин.

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА САМАРҚАНД ФОРУМИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, ФОРМАТИ ВА КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

Форумнинг асосий мақсади

Форумнинг мақсади иқлим ўзгаришининг инсон ҳуқуқларига тасири билан боғлиқ масалаларни кенг ва атрофлича муҳокама қилишдан иборат. Тадбир иштирокчиларга нафақат ушбу соҳада керакли билимларни олиш, балки халқаро ҳамжамият доирасида тажриба ва енг яхши амалиётларни алмашиш имкониятини беради. Иқлим ўзгаришининг инсон ҳуқуқларига салбий тасирини юмшатишга қаратилган аниқ тавсиялар ва қарорларни ишлаб чиқишга алоҳида етибор қаратилади. Муҳокама ўзгарувчан иқлим шароитида ҳар бир инсоннинг барқарор ривожланиши ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига ёрдам берадиган самарали стратегия ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун турли соҳалардаги мутахассисларнинг сай-ҳаракатларини бирлаштириш учун платформа бўлади.

Форумнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

- иқлим ўзгаришининг инсон ҳуқуқларига тасирини яхшироқ тушуниш учун форум иштирокчилари ўртасида долзарб илмий ва амалий билимларни алмашишга кўмаклашиш.;

- муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок етишга қаратилган иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги муносабатларга нисбатан ижтимоий ва касбий онгни ошириш;

- иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, ифлосланиш ва бошқа екологик муаммолар инсоннинг асосий ҳуқуқларига, жумладан, соғлиқ, сув, озиқ-овқат ва хавфсиз уй-жой ҳуқуқларига қандай тасир қилишини муҳокама қилиш;

- иқлим ўзгаришининг аҳолининг турли гуруҳлари, жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларига тасирини ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг тасирини юмшатиш бўйича аниқ стратегияларни ишлаб чиқиш;

- иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни яхшилаш бўйича амалий тавсиялар ва стратегияларни ишлаб чиқиш;

- иқлимнинг инсон ҳуқуқларига тасирига комплекс ёндашув учун турли соҳалардаги мутахассисларни бирлаштирган ҳолда фанлараро мулоқотни ривожлантириш;

- атроф-муҳит муаммолари шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун миллий ва халқаро миқёсда ҳуқуқий ва сиёсий механизмларни такомиллаштириш бўйича мунозаралар олиб бориш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

- атроф-муҳит муаммолари ва уларнинг инсон ҳуқуқларига тасири, шунингдек, ҳар бир инсон ва жамият барқарор ривожланишга қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги тўғрисида хабардорликни ошириш учун талим дастурлари ва кампанияларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилиш.

- глобал миқёсда самарали чора-тадбирлар ва стандартларни яратиш учун мамлакатлар ўртасида халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни ривожлантириш;

- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашувчи иқлим ўзгаришларини бошқариш соҳасида инновацион йечимларни ишлаб чиқиш ва жорий етишни рағбатлантириш;

- иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги аниқ ҳаракатлар учун форум иштирокчиларидан мажбуриятлар ва сиёсий декларацияларни сақлаш ва шакллантиришга кўмаклашиш;

- атроф-муҳит ўзгаришларининг инсон ҳуқуқларига тасири ва барқарор йечимларни амалга оширишдаги тараққиётни мониторинг қилиш механизмларини яратиш, шунингдек, бу жараёнда шаффофлик ва ҳисобдорликни таминлаш;

- форумнинг асосий хулосаларини умумлаштирадиган ва иқлим ўзгариши соҳасидаги кейинги ҳаракатлар ҳамда ташаббуслар ва унинг асосий инсон ҳуқуқларига тасири учун асос бўлиши мумкин бўлган тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳужжатни ишлаб чиқиш.

Форум формати

Форум Самарқанд шаҳрида гибрид форматда ўтказилади. Ушбу формат кенгроқ аудитория ва бутун дунё бўйлаб експертларга форумнинг муҳокама сессияларида виртуал иштирок етиш имконини беради.

Форум атроф-муҳит ва инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар ва асосий марузачилар иштирокида очилиш маросими, ёпилиш маросими ва ялпи мажлисларни ўз ичига олади. Ялпи мажлислар давомида модераторлар тингловчиларни фаол жалб қилиш ва иложи бўлса, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш орқали мунозараларнинг диққат марказида бўлишида муҳим рол ўйнайди.

Таклиф етилган иштирокчилар форум мавзусининг ҳуқуқий ва консептуал жиҳатларини ўрганиш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш ва ўз мамлакатларидаги мавжуд вазиятларнинг вазият таҳлилини ўтказишлари кутилмоқда. Улар иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ мавжуд сиёсат ва дастурларни тақдим етадилар ҳамда тингловчиларнинг саволларига жавоб беришади. Иштирокчилар, шунингдек, ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, миллий ва халқаро миқёсда турли манфаатдор томонлар учун сиёсат ва ҳаракатлар бўйича аниқ тавсиялар бериш имкониятига ега бўладилар.

“Екологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги учун барқарор йечимлар топиш” мавзусидаги

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

САМАРҚАНД ФОРУМИ

ДАСТУРИ

Форум доирасида 3 та Ялпи мажлис ўтказилиши режалаштирилган

1-ЯЛПИ МАЖЛИС:

ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ТЕНДЕНСИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЗАИԠАҲОЛИ ГУРУҲЛАРИ КОНТЕКСТИДА ЕКОЛОГИК ҲУҚУҚЛАРГА ТАСИРИ

Ушбу ялпи мажлис глобал иқлим ўзгаришининг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларга тасирини чуқурроқ кўриб чиқишга қаратилган. Аҳолининг алоҳида гуруҳларининг хусусиятлари ва заиф томонларига алоҳида етибор берилади. Сессия доирасида аниқ тавсиялар ва стратегияларни шакллантириш бўйича муҳокамалар ўтказилади.

Соҳа бўйича халқаро тажриба ва илғор амалиётларни муҳокама қилиш мажлиснинг муҳим қисми ҳисобланади. Самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва жамоат институтларининг роли кўриб чиқилади. Шунингдек, аҳолининг заиф гуруҳлари дуч келиши мумкин бўлган хавф ва муаммоларни таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш ва минималлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

2-ПЛЕНАРСЕССИЯ:

ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ШАРОИТИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ГЛОБАЛ СТРАТЕГИЯЛАРВА ҲАМКОРЛИК

Мазкур сессияда ўзгарувчан иқлим шароитида инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган мавжуд халқаро ва минтақавий ҳужжатлар батафсил кўриб чиқилади. Муҳокама давомида халқаро ва минтақавий ҳужжатларда мустаҳкамланган белгиланган стандартларга ҳам тўхталиб ўтилади.

Сессиянинг асосий мақсади сайёрамизда барқарор ва адолатли яшаш шароитларини таминлашга қаратилган ҳамкорликдаги ёндашувларни ишлаб чиқиш ва глобал стратегияларни ишлаб чиқишдир. Муҳокамаларда нафақат долзарб муаммоларга, балки иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги истиқболли йечимларга, шунингдек, салбий ижтимоий ва екологик оқибатларнинг олдини олишга ҳам етибор қаратилади.

Сессиянинг асосий мақсади – ҳамжиҳатликдаги ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда сайёрамизда барқарор ва адолатли ҳаёт шароитларини таминлашга қаратилган глобал стратегияларни ишлаб чиқишдан иборат. Муҳокамалар давомида нафақат долзарб муаммоларга, балки иқлим ўзгаришига мослашиш, салбий ижтимоий ва екологик оқибатларнинг олдини олиш соҳасидаги истиқболли йечимларга ҳам етибор қаратилади.

Сессия якунида иқлим бўйича глобал ташаббуслар доирасида мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

3-ПЛЕНАРСЕССИЯ:

ЕКОЛОГИК ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ТАШАББУСЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА БИЗНЕѠВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РОЛИ

Ушбу ялпи мажлис иқлим бўйича ташаббусларни самарали амалга оширишда бизнес ва фуқаролик жамиятининг асосий ролини муҳокама қилишга бағишланган. Асосий етибор ҳамкорликнинг умумий иқлим мақсадларига еришишга ёрдам берадиган муҳим жиҳатларини аниқлашга қаратилган.

Сессия иқлим муаммоларига қарши курашда бизнес ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ қадамлар ва стратегияларни белгилайди. Барқарор ривожланиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги лойиҳаларни янада самарали амалга оширишга имкон берадиган ўзаро тасир ва тажриба алмашиш механизмларини ишлаб чиқишга алоҳида етибор қаратилади.

Шунингдек, йиғилишда иқлим бўйича мақсадларга еришишда инновацион технологиялар ва янги иқтисодий моделларнинг ролини муҳокама қилиш режалаштирилган. Иштирокчилар яшил технологиялар ва барқарор бизнес амалиётларини муваффақиятли амалга ошириш масалаларини кўриб чиқадилар, шунингдек, бизнес муҳитида ҳам, жамоатчилик орасида ҳам екологик масулиятли хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш йўлларини муҳокама қиладилар.

Кутилаётган натижалар:

  • форум иштирокчилари ўртасида алоқалар тармоғини ўрнатиш ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, инсоннинг екологик ҳуқуқлари соҳасида доимий ахборот алмашинуви ва ҳамкорлик учун платформа яратиш;
  • иқлим ўзгаришининг инсон ҳуқуқларига салбий тасирини юмшатиш мақсадида ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти учун мўлжалланган аниқ тавсиялар яратиш;
  • иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги муносабатлар ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш бўйича талим ва ахборот компонентларини кучайтириш;
  • форум тавсияларини амалга ошириш бўйича иштирокчилар, шу жумладан ҳукуматлар, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти томонидан аниқ мажбуриятларни шакллантиришга кўмаклашиш;
  • форум якунланганидан сўнг иқлим ўзгариши муаммоларига самарали жавоб бериш учун тавсияларни амалиётга татбиқ етишга қаратилган стратегиялар ва ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш;
  • иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиясида инсон ҳуқуқлари жиҳатларини бирлаштиришга қаратилган инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш;
  • форум тавсияларини амалга ошириш бўйича иштирокчилар, шу жумладан ҳукуматлар, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти томонидан аниқ мажбуриятларни шакллантиришга кўмаклашиш;
  • иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилишга ёрдам берадиган турли мамлакатлар ва минтақалар ўртасида ўзаро тажриба ва билим алмашинувини ривожлантириш.

Форум ташкилотчилари

Форумнинг асосий миллий ташкилотчилари:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Тараққиёт стратегияси маркази.

Халқаро ҳамкорлар:

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси;

БМҠИнсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси;

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси идораси;

БМҠТараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси;

БМТнинг Ўзбекистондаги Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди;

ЙеХҲҠДемократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси;

ЙеХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси;

Фридрих Еберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси;

Конрад Аденауер номидаги фонднинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси.

Иштирокчилар:

Халқаро форумда 200 нафардан ортиқ иштирокчи, шу жумладан сиёсатчилар, маҳаллий ва хорижий експертлар, инсон ҳуқуқлари ҳамда иқлим бўйича експертлар, иқлим ўзгариши масалалари бўйича фаолият олиб борадиган вазирликлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, тадқиқот марказлари, компаниялар, бизнес доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок етиши кутилмоқда.

Тадбир ўтказиладиган сана ва манзил:

2024-йил 13-14-июн, Самарқанд шаҳри

Мулоқот тили:

Ўзбек, инглиз, араб ва рус тиллари

Алоқа учун малумот:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

Електрон почта манзили: инфо@нҳрц.уз

Телефон / Факс: (+ 998 71) 239 47 22