“Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги учун барқарор ечимлар топиш” мавзусидаги ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БО‘ЙИЧА САМАРҚАНД ФОРУМИ КОНЦЕПЦИЯСИ Умумий малумот Иқлим ўзгариши инсон ҳуқуқлари учун фундаментал муаммо ҳисобланади....
“Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги учун барқарор ечимлар топиш” мавзусидаги ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БО‘ЙИЧА САМАРҚАНД ФОРУМИ КОНЦЕПЦИЯСИ Умумий малумот Иқлим ўзгариши инсон ҳуқуқлари учун фундаментал муаммо ҳисобланади. У кўплаб асосий ҳуқуқларга, жумладан яшаш, соғлиқ, озиқ-овқат, тоза сув ва хавфсиз уй-жой ҳуқуқларига бевосита тасир қилади. Иқлим ўзгаришининг енг ташвишли жиҳатларидан бири унинг асосий инсон ҳуқуқларидан фойдаланишга тасиридир. Бу тасирлар кенг кўламли ва чуқур ҳисобланиб, соғлиқ ва ҳаётга хавф солувчи таҳдидлардан, бўронлар ва қурғоқчилик каби ҳалокатли об-ҳаво шароитларидан тоза сув ва озиқ-овқатдан фойдаланишнинг қисқаришигача бўлган муаммоларни ўз ичига олади. Иқлим ўзгариши, шунингдек, можаролар ва оммавий миграцияга ҳисса қўшиши мумкин бўлган ижтимоий ва иқтисодий беқарорликнинг кучайишига олиб келади. Иқлим ўзгариши инсон ҳуқуқларининг, айниқса, аҳолининг заиф қатламлари ҳуқуқларининг бузилишига сабаб бўлади, чункиуаҳоли ўртасида мавжуд тенгсизликни кучайтиради. Иқлим ўзгариши болалар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар, мигрантлар, маҳаллий халқлар ва озчиликлар каби заиф гуруҳларга – глобал исишга енг кам ҳисса қўшганларга енг катта зарар йетказади. UNICEF иқлим инқирозини “бола ҳуқуқлари инқирози” деб номлаган. 500 миллиондан ортиқ болалар 'кстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли сув тошқини хавфи ўта юқори бўлган ҳудудларда яшайди, тахминан 160 миллион бола еса кучли қурғоқчиликка мойил бўлган ҳудудларда истиқомат қилади. Иқлим ўзгариши бўйича ҳаракацизлик ёшлар ва келажак авлодларнинг ривожланиш ҳуқуқига бевосита таҳдидни кучайтиради. Иқлим ўзгариши глобал саломатликка ҳам жиддий таҳдид солмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) иқлим ўзгариши саломатликнинг қуйидаги асосий омилларига, яни тоза сув, тоза ҳаво, тўғри овқатланиш ва хавфсиз уй-жой омилларига таҳдид қилишини та‘кидлайди. Масалан, иссиқлик тўлқинларининг частотаси ҳамда интенсивлигининг ошиши иссиқлик стресси ва юрак-қон томир касалликларининг кўпайишига олиб келади. Иқлим ўзгариши натижасида безгак ва денге безгаги каби юқумли касалликлар ҳам тарқалади. Инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит бўйича махсус марузачи Девид Р. Бойднинг ҳисоб-китобларига кўра, “Йилига содир бўладиган 150 000 бевақт ўлимга иқлим инқирози сабаб бўлади”. Иссиқхона газларининг глобал емиссиясига Марказий Осиёнинг қўшган ҳиссаси глобал улушнинг 2 фоизига зўрға йетаётганига қарамай, ушбу ҳудуд иқлим ўзгаришига нисбатан енг заиф минтақалардан бири ҳисобланади. Халқаро валюта жамғармаси малумотларига кўра, Марказий Осиёнинг “иссиқлик” даражаси глобал кўрсаткичлардан 2 баравар юқоридир. Сайёрамизнинг бошқа ҳудудларига (0,7 даража) таққосласак, охирги 30 йил ичида ҳаво ҳарорати Селсий бўйича 1,5 даражага ошган. Иқлим ўзгаришига қарши курашнинг асосий елементи барқарор технологиялар ва амалиётларни ривожлантириш, шунингдек, екологик талим ва хабардорликни ошириш, атроф-муҳит ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик чораларини кучайтириш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мослашишга қаратилган лойиҳаларни йетарли даражада молиялаштиришни таминлашдан иборат. Иқлим ўзгаришига қарши кураш контекстида кўрилаётган барча чора-тадбирлар ва сиёсат инсон ҳуқуқлари стандартларига асосланиши муҳим аҳамиятга ега. Бу шуни англатадики, иқлим ўзгаришини юмшатиш бўйича ҳар қандай ҳаракат енг заиф аҳоли гуруҳлари, шу жумладан туб аҳоли, камбағал жамоалар ҳамда хавф остида бўлган мамлакатларнинг еҳтиёжлари ва ҳуқуқларини ҳисобга олиши керак. Шу манода иқлим ўзгаришига қарши курашда халқаро ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Мамлакатлар барча учун барқарор ва адолатли келажакни таминлаш юзасидан сиёсат, молиялаштириш ва технология алмашинуви бўйича келишиб олишлари талаб етилади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, иқлим ўзгаришига қарши курашиш нафақат ҳукуматларнинг масулияти, балки ҳар бир инсон кундалик ҳаётда шахсий танлови ёки фуқаролик ташаббусларида иштирок етиши орқали ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган соҳа ҳисобланади. Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ташаббуси ана шундай ҳамкорликка мисол бўла олади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев сай-ҳаракатларни бирлаштиришнинг маҳсулдорлигини англаган ҳолда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик” резолюциясини қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Ушбу ташаббус, биринчи навбатда, Марказий Осиёдаги глобал иқлим ўзгариши таҳдидларига қаратилган бўлиб, бу минтақавий ва халқаро ҳамкорлик йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Бирдамлик тамойилларига асосланган ушбу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари барқарор ривожланиш ва халқ фаровонлигига бевосита тасир кўрсатадиган чўлланиш, сув хавфсизлиги каби муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамжиҳат бўлиши муҳим аҳамиятга ега еканлигини такидлайди. Минтақавий жиҳат билан бир қаторда, ушбу ташаббуснинг аҳамияти Марказий Осиёнинг ўзига хос иқлим муаммоларига халқаро етиборни жалб қилиш орқали ортиб бормоқда. Бундай ёндашув нафақат зарур ресурсларни сафарбар қилиш имкониятини беради, балки халқаро ҳамжамиятни янада фаолроқ ҳамкорлик қилиш ва биргаликдаги йечимларни излашга ундайди. Шунингдек, ушбу ташаббус минтақавий ҳамкорлик ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши глобал екологик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатиб, дунёнинг бошқа минтақалари учун муҳим намуна бўлиб хизмат қилади. Таклиф етилаётган ташаббус иқлим ўзгаришига қарши курашда халқаро мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда бундай глобал муаммолар барча даражадаги жамоавий ва мувофиқлаштирилган сай-ҳаракатларни талаб қилишини такидлайди. БМТ Бош Ассамблеясининг 2021-йилда бўлиб ўтган 75-сессиясида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёйев ташаббуси билан “Оролбўйи минтақасини екологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб елон қилиш тўғрисида”ги резолюция қабул қилинди. Бу Бош Ассамблея бундай мақом берган биринчи минтақа ҳисобланади. Оролбўйида 2018 – 2022-йилларда 1624 минг гектар майдон...