А.Фазилов*
Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида еркин ва тенг бўлиб туғиладилар.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 1-модда
Инсоният тарихидаги енг қонли уруш саналган Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Йевропа ва Осиёнинг енг йирик мамлакатлари харобазорлар қуршовида қолди. Миллионлаб инсонлар ҳалок бўлди, ундан ҳам кўпроқлари уруш асоратларидан, очарчиликдан азият чекарди. Мана шундай мураккаб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятда аслида шу каби жаҳон урушларига йўл қўймаслик учун тузилган, аммо ўз вазифасини бажара олмаган Миллатлар Лигаси ўрнини босувчи халқаро ташкилотга еҳтиёж сезилди. 1945 йилнинг апрел ойида дунёнинг 50 мамлакати делегатлари Сан-Францискодаги конференцияда тинчликни сақлаш ва урушларнинг олдини олиш билан шуғулланувчи халқаро органни шакллантириш мақсадида йиғилдилар. Мазкур ташкилот идеаллари унинг муҳокамага қўйилган устави преамбуласида яққол ифода топди: “Бизким, Бирлашган миллатлар халқлари, келгуси авлодларни умримиз давомида икки бор башариятга чексиз мусибат олиб келган уруш талофатларидан асрашга қатий аҳд қилганмиз”.
Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасидаги енг нуфузли ташкилотлардан бири – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ана шу тақлид вужудга келди. Ташкилотнинг Устави 1945 йилнинг 24 октябр санасида тасдиқланди ва шу кундан етиборан ушбу сана БМТ куни сифатида нишонланиб келинмоқда.
1948 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси фаолияти бутун дунё диққат марказида бўлди. Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, президент Франклин Рузвелтнинг беваси ҳамда АҚШнинг БМТдаги вакили Елеонора Рузвелт бошчилигида мазкур комиссия бугунги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига айланган ҳужжат устида ишлай бошладилар.
Декларацияни яратиш илҳомчиси, ташаббускори бўлмиш Елеонора Рузвелт уни дастлаб “Башарият еркинликларининг Буюк Хартияси” деб атади. Ушбу ҳужжат 1948 йилнинг 10 декабр куни расман қабул қилинди.
Инсон ҳуқуқлари шу сайёрада туғилиб-ўсиб, истиқомат қилаётган барча инсонлар учун умумий ва дахлсиздир. Декларация преамбуласи ва биринчи моддасида бу фикр қуйидагича мустаҳкамланган: “Инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва уни поймол етиш инсоният виждони қийналадиган ваҳшиёна ишлар содир етилишига олиб келган..., кишилар сўз еркинлиги ва етиқод еркинлигига ега бўладиган ҳамда қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли шароитда яшайдиган дунёни яратиш инсонларнинг езгу интилишидир... Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида еркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак”.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси таркибидаги ўттизта модда инсоният оиласининг ҳамма азоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш еркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси еканлигини такидлайди. Уларда мулк, яшаш, оилавий муносабатларга киришиш, фуқаролик, шахсий дахлсизлик, меҳнат қилиш каби ҳуқуқларга егалик ҳар бир инсон учун нафас олишдек табиий ҳолат еканлиги ифода топган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг демократик тараққиёт йўлидан бораётган барча давлатлар конституция ва қонунчилик ҳужжатлари декларация моддаларида баён етилган ғояларга таяниб тузилгандир.
Шунингдек, бугунги кунда халқаро ва ҳудудий миқёсда фаолият олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва аҳоли орасида ҳуқуқий саводхонлик тарғиботи билан шуғулланувчи ташкилот ҳамда уюшмалар ҳам айнан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини ўз фаолиятининг асосий таянчи деб олган. Ана шундай муассасалар қаторида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳам борки, мазкур давлатга қарашли таҳлил, маслаҳат, идоралараро мувофиқлаштириш органи халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари соҳасида умуметироф етилган принциплари ва меёрларини, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларини ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнини мониторинглаш, таҳлил қилиш, йўналтириш билан шуғулланади.
Жорий йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганига 70 йил тўлади. Шу муносабат билан Бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам, қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг май ойида республикамизда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қабул қилинганинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тасдиқланди. Давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига етиборини кучайтириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, қонунчиликка ва давлат органларининг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини оширишга қаратилган ушбу дастур доирасида мамлакатдаги барча олий ва ўрта талим муассасаларида махсус дарслар, инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, халқаро тажриба алмашинувини таминловчи илмий-амалий анжуманлар ташкил етиш, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Електрон ОАВ миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларида Дастур амалга оширилишининг боришини кенг ёритиш бўйича мавзули ешиттиришлар, кўрсатувлар ва материаллар елон қилиш режалаштирилган.
Декларациянинг 70 йиллиги арафасида амалга оширилаётган тадбирлар қаторида, шунингдек, 2017 йилнинг 10 - 12 май кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайннинг мамлакатимизга ташрифини ҳам етироф етиш мумкин. Ўзининг Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё ва МДҲ давлатларига илк ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашар екан, жаноб Олий комиссар мамлакатда Ҳаракатлар стратегияси доирасида инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва кафолатларини таминлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга ижобий баҳо берди. Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати суд-ҳуқуқ тизими самарадорлигини оширишга, ҳамда адолатли ва мустақил суд жараёнларини ташкил етишни таминлашга қаратилган қонунлар қабул қилаяпти ва ушбу ташаббуслар юқори халқаро андозалар талабларига жавоб беради ва мамлакатнинг ўз ҳамкорлари билан устувор мақсадлардан бири бўлган халқнинг фаровонлигини ошириш йўлида мулоқот учун очиқлигидан далолат беради. У шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликка тайёрлигини қайд етди. Ҳозирги кунда республика миқёсида Олий комиссар Зайд Раад ал-Ҳусайн тавсиялари инобатга олинган ҳолда инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва кафолатларини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар давом етмоқда.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда Декларациянинг 70 йиллиги муносабати билан ташкил етилаётган тадбирларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам фаол иштирок етмоқда. Жумладан, жорий йилнинг июн ойида Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги билан ҳамкорликда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн ва талаба ёшлар, талим муассасалари тингловчиларининг вебинар форматидаги онлайн мулоқоти ташкил етилди. Шунингдек, Марказ вакиллари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, мавжуд муаммолар юзасидан таҳлилий малумот ва ҳисоботларни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси йиғилишларида тақдим етишмоқда ва бу натижалар халқаро ҳамжамият азолари томонидан ижобий баҳоланмоқда.
* - Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон республикаси Миллий маркази Ахборот-ҳуқуқ бўлими мудири