С. Ишмуратова*
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳозирги замонда инсон еркинликлари кафолатининг буюк хартиясидир. У инсоннинг ҳам шахсий ва сиёсий, ҳам ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқ - еркинликлари кўламини ўзида илк бор тўла мужассам етган халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши халқаро муносабатлар ривожида муҳим тарихий босқич бўлди.
1948 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси фаолияти бутун дунё диққат марказида бўлди. Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, президент Франклин Рузвелтнинг беваси ҳамда АҚШнинг БМТдаги вакили Елеонора Рузвелт бошчилигида мазкур комиссия бугунги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига айланган ҳужжат устида ишлай
бошладилар.
Декларацияни яратиш илҳомчиси, ташаббускори бўлмиш Елеонора Рузвелт уни дастлаб “Башарият еркинликларининг Буюк Хартияси” деб атади ва ушбу ҳужжат 1948 йилнинг 10 декабр куни расман қабул қилинди.
Декларацияни тузувчиларнинг узоқни кўра билиш ва қатияти барчамиз учун инсоннинг умумий ҳуқуқлари илк бор ўз ифодасини топган ушбу ҳужжатни тайёрлаш имконини берди. Бугунги кунда Декларация 360 дан ортиқ тилда чоп
етилган бўлиб, жаҳондаги енг кўп таржима қилинган ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Бу унинг универсал хусусиятига ега еканлиги ва кенг тарқалганлигидан далолат беради. Мазкур ҳужжат кўплаб янги, мустақил давлатлар конститутциялари ва янги демократиялар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда, онгимизда езгулик, ёвузлик ҳақида фикр юритиш имконини берадиган мезонга айланди.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси таркибидаги ўттизта модда инсоният оиласининг ҳамма азоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш еркинлиги, адолат ва ялпи тинчлик асоси еканлигини такидлайди. Уларда мулк, яшаш, оилавий муносабатларга киришиш, фуқаролик, шахсий дахлсизлик, меҳнат
қилиш каби ҳуқуқларга егалик ҳар бир инсон учун нафас олишдек табиий ҳолат еканлиги ифодаланган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг демократик тараққиёт йўлидан бораётган барча давлатлар конституция ва қонунчилик ҳужжатлари декларация моддаларида баён етилган ғояларга таяниб тузилган.
Шунингдек, халқаро ва ҳудудий миқёсда фаолият олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда аҳоли орасида ҳуқуқий саводхонлик тарғиботи билан шуғулланувчи ташкилот, уюшмалар ҳам айнан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини ўз фаолиятининг асосий таянчи деб олган. Ана шундай муассасалар қаторида Инсон ҳуқуқлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳам борки, мазкур давлатга қарашли таҳлил, маслаҳат, идоралараро мувофиқлаштириш органи халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари соҳасида умуметироф етилган принциплари ва меёрларини, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларини ҳамда қонунларини, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг фармонларини, давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш, таҳлил етиш, йўналтириш билан шуғулланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари 70 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган 10 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланди.[1]
Малумки, Ўзбекистон Президенти 2017 йил 7 февралда тасдиқлаган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси инсон ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини таминлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларини бажариш бўйича Ўзбекистоннинг “йўл харитаси” бўлди ва у беш босқичда амалга оширилмоқда.
Шу йилнинг 10 декабр куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги бутун дунёда кенг нишонланади. У давлатимиз мустақилликка еришганидан кейин қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланиб, ҳақли равишда жаҳонда инсон ҳуқуқлари ва еркинликларининг асосий қонунига айланган.
Шу манода, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 майдаги Фармони билан “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури” тасдиқлангани ҳам муҳим аҳамиятга ега.
Декларациянинг 70 йиллигига бағишланган Дастур, ўз навбатида, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субекти сифатидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Декларациянинг 70 йиллиги арафасида амалга оширилаётган тадбирлар қаторида 2017 йилнинг 10 - 12 май кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайннинг мамлакатимизга ташрифини ҳам етироф етиш мумкин.
Бугун Декларация қабул қилинган ўша дастлабки кунлар каби ҳамон долзарбдир. Ушбу ҳужжат ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланишига ишончим комил.
[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги “Инсон ҳуқуқлар умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармони // ЎзА,2018 йил 5 май.
* С. Ишмуратова - Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ахборот-ҳуқуқ бўлими йетакчи мутахассиси.