Лойиҳа
ЁШЛАРҲУҚУҚЛАРИ ҡҒРИСИДА ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ
МУҚАДДИМА
Ушбу Конвенцияда иштирок етувчи давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг мақсадлари ва принципларига ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар, шунингдек инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа халқаро шартномаларга амал қилиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида елон қилинган принципларга мувофиқ, жамият барча азоларининг қадр-қиммати, тенглиги ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш еркинлик, адолат ва тинчликни таминлашнинг асоси еканлиги ҳисобланишини етироф етиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқлари Уставларида инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахси қадр-қиммати ва қадриятига ўз ишончини тасдиқланганлигини ва кўпроқ еркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилашга қатиятга тўла еканлиги етиборга олиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларда ҳар бир инсон уларда кўрсатилган ҳуқуқ ва еркинликларига ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа етиқоди, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар каби белгиларда ҳеч қандай фарқланмасдан ега бўлиши кераклиги елон қилинганлиги ва бунга рози бўлганлигини тан олиб,
барча мамлакатларда ёшлар ривожланиш мақсадлари учун зарур бўлган асосий одам ресурсларидан бири еканлигини ва ижтимоий ўзгаришлар, иқтисодий ривожланиш ҳамда техника тараққиётининг асосий иштирокчилари ҳисобланишини тан олиб,
ҳозирги ижтимоий ва иқтисодий шароитлар, шунингдек келажак авлодларнинг фаровонлиги ва турмуш шароитлари сиёсат доирасида ёшларнинг муаммоси ва улар салоҳиятининг имкониятларини амалга ошириш қай тарзда ҳал қилинишига боғлиқ бўлишини ҳисобга олиб,
жаҳоннинг барча минтақаларида ёш йигитлар ва қизлар жамият ҳаётида ҳар томонлама иштирок етишга интилаётганларини тан олиб,
бунда ёшлар глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жўшқин ривожланаётган шароитларда жамиятдаги йирик ўзгаришларнинг ўтказувчилари, манфаатдорлари ва жабрдийдалари ҳисобланишини етиборга олиб,
жаҳоннинг барча мамлакатларида ниҳоятда оғир шароитларда яшаётган ёшлар алоҳида етибор ва қўллаб-қўлланишга муҳтож еканликларини тан олиб,
ёшлар жаҳон аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил етишини ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал етиш ва уларнинг салоҳиятларини намоён қилиш масалалари ижтимоий-иқтисодий шароитларда, шунингдек келажак авлодларнинг фаровонлиги ва уларни яшаш учун воситалар билан таминланишида ўз ифодасини топишини ҳисобга олиб,
ёш авлодни тинчлик, халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ўзаро англашув руҳида тарбиялаш халқаро муносабатларни яхшилашга ҳамда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашишига, ёшлар ўз келажакларига ишончлари комил бўлиши, тинчлик, еркинлик ва адолат уларнинг бахтли ҳаётга интилишлари амалга ошишининг асосий кафолатларидан бири еканлигини ҳамда ёш авлод ўз мамлакати ва бутун инсониятнинг маданий меросини билиши, ҳурмат қилиши ва ривожланиши зарурлиги етқодидан ишончдан келиб чиққан ҳолда,
ёш авлодни ҳимоя қилиш ва уйғун ривожлантириш учун ҳар бир халқнинг ананалари ва маданий қадриятлари муҳимлигини зарур тарзда ҳисобга олиб,
ёш авлодларнинг қатор вакилларига турли ички ва ташқи омиллар туфайли оммавий ахборот-мафкуравий ва ахборот-руҳий тасир кўрсатилаётганлиги, бегона қадриятлар ва ёлғон диний тасаввурлар тиқиштирилаётганлигини, терроризм, сепаратизм ва екстремизм фаолиятига жалб етилаётганилигини қайд етиб,
ҳар бир мамлакатда ёшлар турмуш шароитини яхшилаш учун ҳар томонлама халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини тан олиб,қуйидагиларга рози бўлдилар:
1-модда. Конвенциянинг мақсади
Ушбу Конвенциянинг мақсади ёшлар еҳтиёжларини қондириш, уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқлари, еркинликлари ва енг яхши манфаатларини бутун жаҳондаги барча турфалиги билан қондириш мақсадларида глобал, минтақавий ва мамлакатлар даражасида қилинаётган сай-ҳаракатларни кучайтириш ҳисобланади.
2-модда. Тарифлар
Ушбу Конвенция мақсадлари учун қуйидаги тарифлар қўлланилади:
ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил етадиган шахслар;
давлатнинг ёшлар сиёсати – ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ва еркинликларини рағбатлантириш, уларнинг сифатли талим ва тиббий хизмат кўрсатиш, муносиб меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек давлат ва жамиятни бошқаришда, ўз мамлакатининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожлантириш, миллий хавфсизликни мустаҳкамлашда иштирок етиш имкониятларини кўзда тутадиган муваффақиятли ижтимоийлашуви ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун енг яхши шароитлар яратишга йўналтирилган миллий устуворликлар ва тизимидир.
3-модда. Ёшларни камситишдан ҳимоя қилиш
1. Ушбу Конвенцияда иштирок етувчи Давлатлар ўз юридикцияси доирасида бўлган ёшларни ушбу Конвенцияда кўзда тутилган барча ҳуқуқлардан ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, сиёсий ёки бошқа етиқоди, миллий, етник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, ота-оналари ёки қонуний васийларнинг ёши, саломатлиги ёки бошқа ҳолатлардан қати назар ҳеч бир камситмасдан фойдаланишларини таминлаш мажбуриятини олади.
2. Иштирок етувчи давлатлар ёшларни камситишга тақиқ ўрнатади ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва манфаатларини самарали амалга ошириш учун барча қонунчилик, мамурий ва бошқа чораларни кўради.
3. Иштирок етувчи давлатлар ёшларига нисбатан тенгликни рағбатлантириш ва камситишни бартараф етиш учун ёшларни аҳолининг бошқа тоифаларига нисбатан камситиш ҳисобланмаган оқилона мослашишларига ўргатишни таминлаш учун махсус муваққат чораларни кўради.
4. Иштирок етувчи давлатлар еркаклар ва аёллар ўртасида тенгликни таминлаш, шунингдек қизларнинг аҳволини яхшилаш ва ҳуқуқларини кенгайтиришни таминлаш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф етиш учун қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш, шунингдек қизларнинг ёшлар ҳуқуқларидан тўлиқ ва тенг фойдаланишларини таминлаш учун ёшларнинг аҳволини яхшилаш ва ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича зарур чоралар кўради.
4-модда. Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари
1. Ҳар бир иштирок етувчи давлат давлат томонидан амалга ошириладиган ташкилий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чоралар тизими ҳисобланган ҳамда ёшларнинг ижтимоий шаклланишини ва ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятларини ривожлантириш учун қулай шароит яратишни кўзда тутадиган ёшлар сиёстаини амалга ошириш мажбуриятини олади.
2. Иштирок етувчи давлатлар ёшлар сиёсати маносида давлат томонидан қуйидагиларни таминлаш учун зарур шароитларни яратишга йўналтирилган, умум қабул қилинган инсон ҳуқуқлари ва демократияни ривожлантиришни ҳурмат қилиш устуворлигини ўрнатади:
ҳам катта ёшдагилар, ҳам ёшлар томонидан ушбу Конвенциянинг принциплари ва қоидаларидан кенг хабардор қилиш учун тегишли ва тасирчан воситалардан фойдаланиш;
ёшларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини таминлаш;
ёшларни ватанпарварлик, бағрикенглик, қонунлар, зарарли тасирлар ва оқимларга қарши туришга қодир бўлган миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
ёшларнинг ҳуқуқларига тўла амал қилиш, уларнинг инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари устуворлигига содиқликни рағбатлантирадиган шароитлар яратиш;
ёшларнинг демократик жараёнларда фаол иштирок етишини ва уларнинг демократик тузилмаларда кенг вакиллигини таминлаш;
ёшларга кундалик ҳаётнинг барча соҳаларида иштирок етишлари учун тенг имкониятлар яратиш;
гендер тенгсизлиги ҳамда зўравонлик ва камситишнинг барча еҳтимол тутилган шакллари билан курашиш бўйича самарали чоралар кўриш;
ёшларнинг атроф-муҳит ва барқарор ривожланиш муаммоларига нисбатан хабардорлик даражасини оширадиган марифий тадбирлар ва талим дастурлари сонини кўпайтириш;
ёшлар еҳтиёжига мўлжалланган ахборот-маслаҳат ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
ёшларнинг манавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий ривожланишига кўмаклашиш;
ёшларни манавий қадриятларни қўпориш, терроризм ва диний екстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқацизлик ғоялари ва хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш.
3. Иштирок етувчи давлатлар ҳозир жаҳонда ижтимоий-маданий турфалик кучайиши билан боғлиқ маданиятлараро мулоқот, бирдамлик ҳамда биргаликда яшаш ва ўзаро англашув кўникмаларини ривожлантиришга қуйидагилар орқали кўмаклашади:
ёшларга, енг аввало, маданиятлараро мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳуқуқини тақдим етиш;
барча еҳтимол тутилган асослар ва белгиларнинг ҳар қанақаси бўйича камситишнинг барча шаклларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш;можароларнинг олдини олиш ва бошқариш, шунингдек маданиятлараро ва динлараро мулоқот ўрнатиш орқали можаролардан кейинги ҳолатни тартибга солиш бўйича ёшлар ташкилотлари ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
ёшларнинг қочоқлар ва ижтимоий ночор ёшлар тоифалари билан ишлаш бўйича фуқаролик ташаббусларига кўмаклашиш;
ёшларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини амалга ошириш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган халқаро ташкилотлар билан бирдамлик ва ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.
4. Иштирок еувчи давлатлар ёшларнинг қуйидагиларни назарда тутадиган ижтимоий интеграциясини кучайтиришга ҳар томонлама кўмаклашади:халқаро ҳамкорлик доирасида ёшлардаги мавжуд ресурслар асосида уларнинг йетарли турмуш даражасини таминлайдиган иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини амалга ошириш;
ёшларни камситиш сабаби ва оқибати бўлган улар ўртасидаги камбағалликни камайтириш;ёшларнинг ночор тоифаларини ижтимоийлашуви бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш кўламини ошириш;ёшларнинг айниқса норасмий талим ва ўқитишни ривожлантириш ва уларнинг натижаларини тан олиш орқали талим олиш, касбий тайёргарлик ва касб фаолиятидан фойдаланиш имкониятларини таминлаш;
ёшларга талим олишдан меҳнат фаолиятига ўтиш, уларнинг замонавий меҳнат бозорига муваффақиятли интеграциялашишига кўмаклашиш;ёшларни мажбурий меҳнатдан ҳар томонлама ҳимоя қилиш;ёшларни алоҳида демографик бўғин сифатида соғлом бўлиш ҳуқуқини таминлаш, шу жумладан ВИЧ/СПИД каби касалликларгақарши курашиш, хавфли наркотик воситалар ва наркоманиядан, тамаки ва алкоголни суиистемол қилишдан ҳимоялаш;
ёшлар ўртасида ўлимни камайтириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдлини олиш чораларини кўриш;ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек ёшлар бўш вақтини ўтказишларини ташкил етиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;ёшлар, шу жумладан алоҳида қийин шароитларда яшаётгган ёш ногиронларнинг ҳаётини, шу жумладан уларнинг ҳуқуқларини иш билан тўла бандликка еришишларига кўмаклашиш ёрдамида ҳимоя қилиш орқали яхшилаш чораларини кўриш;
келажак авлодларга хавф туғдирмаган ҳолда ёшларнинг жорий еҳтиётларини қондириш учун табиий ресурсларни ҳимоя қилиш ва улардан тегишли тарзда фойдаланиш муҳимлигини тушунтириш;авлодлар ўртасида мулоқотларни рағбатлантириш, уларнинг бирдамлигига кўмаклашиш;ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ёш оилаларни манавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, улар турмуш шароитларини ошириш учун муносиб турар жой, ижтимоий-маиший ва бошқа қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чоралар тизимини излаб чиқиш ва жорий етиш, оила-никоҳ муносабатлари соҳасида гендер тенгсизлигининг олдини олиш бўйича тизимли чоралар кўриш, оилада аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни, ерта никоҳлар ва аёлларни мажбурий стериализация қилишга барҳам бериш.
Ёшларга нисбатан барча амалларда, бу амаллар давлат муассасалари ёки ижтимоий таминот, суд, мамурий, қонунчилик масалалари билан шуғулланадиган хусусий муассасалар бўлишидан қати назар, ёшларнинг манфаатини енг яхши таминлашга биринчи даражали етибор қаратилади.
5-модда. Ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ва оилани ҳимоя қилиш ҳуқуқи
1. Иштирок етувчи давлатлар қуйидагиларни таминлаш учун зарур чораларни кўради:никоҳ ёшига йетганда никоҳга кираётган ёшларнинг еркин ва тўлиқ розилиги асосида оила тузишларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш;ёшларнинг болалари сони, улар туғилиши оралиғи тўғрисида еркин тақдим етиш.
2. Иштирок етувчи давлатлар ёшлар сиёсати маносида умум етироф етилган инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва демократияни ривожлантириш устуворлигини ўрнатади:
ҳам катталар, ҳам ёшлар учун ушбу Конвенция принциплари ва қоидалари тўғрисида кенг ахборот бериш учун зарур ва тасирчан воситалардан фойдаланиш;
ёшларнинг ҳуқуқлари, еркинлиги ва қонуний манфаатлари;
ёшларни қатий етиқодлари ва ҳаётга қарашлари билан зарарли тасир ва оқимларга қарши туришга қодир бўлган ватанпарварлик, фуқаровий, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
ёшларнинг ҳуқуқларига тўла амал қилиш, уларнинг инсоний қадр-қимматларини, шунингдек инсон ҳуқуқлари устуворлигигига содиқликни рағбатлантирадиган шароитларни ҳурмат қилиш;ёшларнинг демократик жараёнларда фаол иштирок етиши ва уларнинг демократик тузилмаларда кенг вакиллиги;
барча ёшларнинг кундалик турмушнинг истисносиз ҳамма томонларида иштирок етишлари учун тенг имкониятлар;гендер тенгсизлиги ҳамда зўравонлик ва камситиш турли шакллари билан курашиш бўйича самарали чоралар;
атроф муҳит ва барқарор ривожланиш муаммоларига нисбатан ёшларнинг хабардорлиги даражасини оширадиган марифий тадбирлар ва талим дастурлари сонини кўпайтириш;
ёшлар еҳтиёжларига йўналтирилган ахборот ва маслаҳат ресурслардан фойдаланиш имконияти;
ёшларни манавий, интеллектуал, жисмоний ва аҳлоқий ривожлантиришга кўмаклашиш;
ёшлар аҳлоқий асосларини қўпориш, терроризм ва диний екстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқацизликка йетаклайдиган ҳаракатлардан ҳимоя қилиш;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш;
иқтидорли ва истедодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.
3. Иштирок етувчи давлатлар сақлаб қолишга, оила институти ва оила қадриятларини сақлаш, шунингдек оилада ёшларнинг соғлом ривожланишига кўмаклашадиган иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа шароитларни яратиш ва таминлаш мажбуриятини олади.
6-модда. Ёшларнингижтимоий қўллаб-қувватланиш ва ғамхўрликқилиниш ҳуқуқи
1. Ёшлар ижтимоий қўллаб-қувватланиш ва ғамхўрлик қилиниш ҳуқуқига ега.
2.Иштирок етувчи давлатлар давлатнинг ёшлар сиёсати доирасида:
ёшларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат институтлари тизимини ривожлантиради ва қўллаб-қувватлайди. Давлатнинг ёшлар сиёсати ёшлар жамоатчилик бирлашмалари, ноҳукумат ташкилотлари, ижтимоий қўллаб-қувватлаш хизматлари ҳамда бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар иштирокида давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан шакллантирилади ва амалга оширилади;
шериклик ва ҳамкорликнинг маҳаллий, миллий, минтақавий ва глобал механизмлари, шу жумладан ёшлар ташкилотлари ва ҳукуматлар ўртасида, мустаҳкамланади;
тинчлик, хавфсизлик, инсонпарварлик фаолияти масалалари ҳамда иқлим ўзгариши билан курашиш билан шуғулланадиган ёшлар ташкилотининг салоҳияти улар фаолиятининг самарадорлигини ва ташкилий барқарорлигини ошириш мақсадида мустаҳкамлайди.
7-модда. Қонун олдида ҳуқуқ субектлиги ва тенглиги
Иштирок етувчи давлатлар ёшларнинг қонун олидидаги тенглиги, ҳимоя қилиниш, адолатли ва муносиб муомалада бўлиш, одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқини тан олади.
8-модда. Миллий ва халқаро даражада қарор қабул қилишда иштирок етиш ҳуқуқи
1. Иштирок етувчи давлатлар ёшларнинг ва ёшлар ташкилотларининг миллий даражада жамият ҳаётида фаол иштирок етиш имкониятларини таминлайди, ёшларнинг сиёсий институтларда ваколатлилиги даражасини парламент сайловларида овоз бериш ва номзодлар кўрсатиш учун енг кичик ёшни ўрнатиш ҳамда ҳар икки жинсдаги ёшларнинг ижтимоий ҳаётга жалб етиш ва унда иштирок етишларига халақит берадиган тўсиқларни бартараф етишни таминлайди.
2. Иштирок етувчи давлатлар ёшларнингўзларининг ҳаётига тааллуқли қонунчиликни ишлаб чиқиш ҳамда сиёсатни шакллантириш, мониторингини олиб бориш ва ўтказишда иштирок етишларини таминлаш, шунингдек ҳукумат билан ёшлар сиёсати билан боғлиқ масалалар ва муаммоларни кўриб чиқиш, ёшлар манфаатини тақдим етиш ва ҳимоя қилишда ҳамкорлик қиладиган ёшлар кенгашларини ташкил етишга кўмаклашади.
3. Иштирок етувчи давлатлар ёшлар ноҳукумат ташкилотларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизими органлари ишида фаол иштирок етишларига кўмаклашишни таминлайди, барча шартномавий органлар, махсус тартиблар ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизмлари томонидан ёшларнинг барча ҳуқуқларини ҳисобга олиниши рағбатлантиради ва уларнинг диққат-етиборини ёш ҳуқуқ ҳимоячилари ва улар ташкилотларини ҳимоя қилиш муҳимлигига етиборни қаратади.
9-модда. Ёшларнинг шахсий ҳаёт ҳуқуқи
Ёшларнинг ҳар бир вакили шахсий ҳаёти ҳуқуқи, ихтиёри қўлида бўлиши ҳуқуқи, шахсий ҳаёт маҳфийлиги, ёзишиш маҳфийлиги, шахснинг ҳимоя қилиниши ва шахсий мақоми ҳимоя қилиниши ҳуқуқига ега.
10-модда.Ёшларнинг зўравонлик ва експлуатация қилишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи
1. Ёшларнинг зўравонликка ва експлуатация қилинишга дучор қилинмаслиги ва давлат томонидан кафолатли ҳимоя қилиниш ҳуқуқига ега.
2. Ҳар бир иштирок етувчи давлат ўз юрисдикциясидаги ҳар қандай ҳудудда ёшларга нисбатан зўравонлик ва експлуатация қилиниш ҳар қандай турлари, шу жумладан қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнат, иқтисодий камситиш ва меҳнат соҳасида експлуатация қилиниш ҳаракатлари олдини олиш учун самарали қонунчилик, мамурий, суд ва бошқа чораларни кўради.
3. Ҳар бир иштирок етувчи давлат чет ел фуқаролигига ега ёки фуқароликка ега бўлмаган ёшларни зўравонлик ва експлуатация қилинишдан ҳимоя қилишни таминлаш учун зарур чоралар кўриши керак.
4. Иштирок етувчи давлатлар ёшларнинг експлуатация, суиистемол қилиниш ёки шаҳвоний зўравонлик ёхуд зўравонлик ёки шафқациз муомала ҳар қандай бошқа турларининг олдини олиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.5. Ҳеч бир истисно вазиятлар, бу уруш ёки уруш таҳдиди ҳолати, ички сиёсий, иқтисодий беқарорлик ёки ҳар қандай бошқа фавқулодда вазият бўлсин ёшларга зўравонлик ёки експлуатация қилиниш, шу жумладан иш жойида шаҳвоний шилқимлик, аёлларга нисбатан маиший зўравонлик ва ёшларга нисбатан тана жазосини оқлаш бўлиши мумкин емас.
11-модда. Еркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи
1. Иштирок етувчи давлатлар ёшларнинг шахсий хавфсизлиги, шунингдек қийноқлар ва шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомалага нисбатан ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг аниқ чораларини кўради ҳамда зўравонлик жабрдийдалари ҳуқуқларини тиклаш учун ҳуқуқий, руҳий, иқтисодий ва бошқа ёрдам берилишини таминлайди.
2. Иштирок етувчи давлатлар ёшларнинг еркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади, ёшларнингасоссиз ҳибсга олиш, ушлаш, озодликдан маҳрум қилиш ва шахсий дахлсизликка бошқа тажовузлардан ҳимоя қилиниш ҳуқуқини кафолатлайди.
3. Ёшлар ўзларига тааллуқли суд ёки мамурий суриштирув давомида ёки миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган тартибда бевосита, ёхуд қонуний вакилининг тингланиши ҳуқуқига ва имкониятига ега бўлишлари керак.
12-модда. Ёшларнинг еркин ҳаракатланиш ҳуқуқи
1. Ёшлар иштирок етувчи давлатлар қонунчилигида кўзда тутилган қоидалар ва тартибларга мувофиқ мамлакат ҳудудида тўсиқсиз ҳаракат қилиш, ўз яшаш ва туриш жойини танлаш, ўзининг мамлакатини ва ҳар қандай бошқа мамлакатни тарк етиш ҳамда ўз мамлакатига қайтиш ҳуқуқига ега.
2. Иштирок етувчи давлатлар ёшларнинг қуролли можароларга турли сабаблар (екстеризм, терроризм, сепаратизм) жалб етилишининг олдини олиш мақсадларида, шу жумладан қочоқ мақомини олишни истаётган ёки халқаро ёхуд миллий ҳуқуқлар ва тартибларга мувофиқ қочоқлар деб ҳисобланадиган ёшларни зарур даражада ҳимоя қилиш ҳамда қўлланиладиган ҳуқуқлардан фойдаланишда инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши учун зарур чораларни кўради.
13-модда. Конвенция бажарилишининг мониторинги, малумотларни тўплаш ва баҳолаш
1. Иштирок етувчи давлатлар тегишли ахборотни, шу жумладан ушбу Конвенцияни бажариш мақсадларида стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берадиган статистика ва тадқиқот малумотларини тўплаш мажбуриятини олади. Ушбу ахборотни тўплаш ва сақлаш жараёнида қуйидагилар қилиниши керак:
а) ҳуқуқий белигилаб қўйилган кафолатларга, шу жумладан ёшларнинг шахсий ҳаётининг махфийлигини ва дахлсизлигини таминлаш учун малумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка амал қилиш;
б) инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларини ҳимоя қилишга тааллуқли халқаро етироф етилган нормаларга, шунингдек статистика малумотларини тўплаш ва улардан фойдаланиш бўйича ахлоқ принципларига амал қилиш.
2. Ңпланган ахборот тегишли тарзда қайта агрегатланади ва иштирок етувчи давлатлар ушбу Конвенция бўйича ўз мажбуриятларини қандай бажараётганликларини баҳолашга шунингдек ёшлар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда дуч келаётган тўсиқларни аниқлаш ва бартараф етишга кўмаклашиши учун фойдаланилади.
3. Иштирок етувчи давлатлар ушбу статистика малумотларини тарқатишлари ҳамдаа уларнинг ёшлар ва бошқа шахслар томонидан фойдаланишини таминлашлари шарт.
4. Иштирок етувчи давлатлар ўзларининг ташкилий тузилмаларига мувофиқ ҳукуматда ушбу Конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларга мутасаддилик қиладиган бир ёки бир неча инстанцияларни аниқлайди ҳамда ҳукуматда турли секторлар ва турли даражаларда тегишли фаолиятни амалга ошириш учун муассаса ёки мувофиқлаштирувчи механизм тайинлаш имкониятини ўрганади.
5. Иштирок етувчи давлатлар ўзларининг ҳуқуқий ва мамурий тузилмаларига мувофиқ ушбу Конвенцияни амалга оширишни рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва мониторингини олиб бориш учун бир ёки бир нечта мустақил механизмларни қамраб олган тузилмани қўллаб- қувватлайди, мустаҳкамлайди, белгилайди ёки тасис етади. Ана шундай механизмни белгилаш ёки тасис етишда иштирок етувчи давлатлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш билан шуғулланадиган миллий муассасаларнинг мақоми ва амал қилишига тааллуқли принципларни етиборга олади.6. Фуқаролик жамияти, жумладан ёшлар ва уларнинг ташкилотлари кузатиш жараёнига тўла жалб етилади ва унда иштирок етади.
14-модда. Ёшлар ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик
1. Иштирок етувчи давлатлар ушбу Конвенция мақсад ва вазифаларини амалга ошириш бўйича миллий сай-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш учун халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини тан олади ва шу муносабат билан давлатлараро алоқалар орқали тегишли ва самарали чораларни кўради. Бунда мақбул бўлганида ана шуларни тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти, шу жумладан ёшлар ташкилотлари билан шерикликда амалга оширади. Бундай чоралар жумладан қуйидагиларни қамраб олади:
а) ёшлар ҳуқуқларини таминлаш масалаларини қамраб оладиган халқаро дастурлар;
б) ўзаро ахборот, тажриба, дастурлар ва илғор ишланмаларни айирбошлаш;
ц) илмий-техникавий билимларни тадқиқ етиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш;
д) техникавий-иқтисодий ёрдам тақдим етиш, шу жумладан технологиялар билан ўзаро алмашиш ва технологияларни узатиш;
2. Ушбу модданинг қоидалари ҳар бир иштирок етувчи давлатнинг ушбу Конвенцияга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариш бўйича мажбуриятларига тааллуқли емас.
15-модда. БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси
1. Ушбу Конвенцияга мувофиқ, иштирок етувчи давлатлар томонидан зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдаги тараққиётни кўриб чиқиш мақсадида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича қўмита тасис етилади. Ӡқуйида кўзда тутилган функцияларни бажаради.
2. Қўмита таркиби юксак аҳлоқий хусусиятларга ега ҳамда ушбу Конвенция томонидан қамраб олинган соҳаларда малакаси етироф етилган ўнта експертдан иборатдир. Қўмита азолари иштирок етувчи давлатлар фуқаролари ичидан сайланади ва улар шахсан тартибда иш кўради, бунда адолатли жўғрофий тақсимланиш, шунингдек турли ҳуқуқий тиизимларга етибор қаратилади.Қўмита азолари иштирок етувчи давлатлар томонидан кўрсатилган ва рўйхатга киритилганлар ичидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Ҳар бир иштирок етувчи давлат ўз фуқароларидан бир шахсни кўрсатиши мумкин.
3. Қўмитага дастлабки сайловлар ушбу Конвенция кучга кирган кундан бошлаб олти ойдан кеч бўлмаган муддатда, кейинчалик ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиади. Ҳар бир сайлов ўтказиладиган кундан камида тўрт ой олдин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби иштирок етувчи давлатларга ўз номзодларини икки ой мобайнида тақдим етиш таклифи битилган хат билан мурожаат қилади. Шундан кейин Бош котиб иштирок етувчи давлатлар кўрсатган шахсларни алифбо тартибида рўйхатга киритади ва ушбу рўйхатни ушбу рўйхатни ушбк Конвенцияда иштирок етувчи давлатларга тақдим етади.
4. Сайловлар Бош котиб томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий муассасаларида чақириладиган иштирок етувчи давлатларнинг кенгашида ўтказилади. Иштирок етувчи давлатларнинг учдан икки қисми кворумни ташкил етадиган ушбу кенгашларда овоз беришда ҳозир бўлган ва иштирок етаётган иштирок етувчи давлатлар вакилларининг енг кўп ва мутлақ кўп овозини олган номзодлар Қўмита таркибига сайланган ҳисобланади.
5. Қўмита азолари тўрт йиллик муддатга сайланади. Улар номзоди такроран кўрсатилса қайтадан сайланиш ҳуқуқига ега. Биринчи сайловларда сайланган Қўмитанинг беш азоси ваколати муддати икки йиллик муддат охирида тугайди; биринчи сайловлардан кейин дарҳол ушбу беш азо Кенгаш Раисининг қура ташлаши орқали аниқланади.
6. Қўмита азоларидан кимдир вафот еца ёки истефога чиқса ёхуд Қўмита азоси мажбуриятларини бундан буён бажара олмаса ушбу Қўмита азоси номзодини кўрсатган иштирок етувчи давлат ўз фуқароларидан бошқа експертни Қўмита томонидан мақуллаш шарти билан қолган муддатга тайинлайди.
7. Қўмита ўзининг тартиб қоидаларини ўрнатади.
8. Қўмита ўзининг мансабдор шахсларини икки йил муддатга сайлайди.
9. Қўмита сессиялари, қоида бўйича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий муассасаларида ёки Қўмита томонидан белгиланган ҳар қандай бошқа мақбул жойда ўтказилади. Қўмита, қоида бўйича, ҳар йили ўз сессияларини ўтказади. Қўмита сессиянинг давомийлиги ва зарурат бўлганда қайта кўриб чиқилиши Бош Ассамблея томонидан мақулланиши шарти билан ушбу иштирок етувчи давлатлар кенгашида белгиланади.
10. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Қўмита ушбу Конвенцияга мувофиқ ўз вазифаларини самарали амалга ошириши учун ходимлар ва моддий воситалар тақдим етади.
11. Ушбу Конвенцияга мувофиқ тасис етилган Қўмита азолари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маблағлари ҳисобидан Бош ассамблея томонидан ўрнатилган тартиб ва шартларда рағбатлантирилади.
16-модда. Иштирок етувчи давлатларнинг миллий марузалари ва уларнинг қараб чиқилиши
1. Иштирок етувчи давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби орқали Қўмитага улар томонидан Конвенцияда мустаҳкамлаб қўйилган чоралар юзасидан кўрилган чоралар ҳамда бу ҳуқуқларни амалга оширишда еришилган ютуқлар тўғрисида марузалар тақдим етади.
Улар қуйидаги муддатларда тақдим етилади:
Конвенция тегишли иштирок етувчи давлат учун кучга киргандан сўнг икки йил мобайнида;
кейинчалик ҳар беш йилда.
2. Ушбу моддага мувофиқ тақдим етиладиган марузаларда ушбу Конвенция мажбуриятларини бажариш даражасига тасир кўрсатаётган омиллар ва қийинчиликлар, агар шундай ҳолатлар бўлса, кўрсатилади. Марузада, шунингдек Қўмита ушбу мамлакатда Конвенция амал етишини тўла англанишни таминлайдиган йетарли ахборот бўлиши керак.
3. Қўмитанинг фаолияти тўғрисидаги марузалар Бош Ассамблеяга ҳар икки йилда бир маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш орқали тақдим етилади.
4. Иштирок етувчи давлатлар марузаларини ўз мамлакатларида кенг оммалаштиришни таминлайди.
17-модда. Қўмитанинг БМТнинг бошқа органлари билан ҳамкорлиги
1. Конвенцияни самарали амалга оширишда ва ушбу Конвенция билан қамраб олинадиган соҳаларда халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида:
а) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасалари ва бошқа органлари ушбу Конвенциянинг ўз ваколатларига кирадиган соҳасидаги қоидалар амалга оширилиши тўғрисидаги масалани қараб чиқишда иштирок етишлари мумкин. Қўмита ихтисослаштирилган муассасалар ва бошқа ваколатли органларга, ўзлари мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаганларида, експертларнинг Конвенциянинг уларнинг тегишли ваколатларига кирадиган соҳалари амалга оширилишига нисбатан хулосаларини тақдим етиши мумкин. Қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасалари ва бошқа органларига улар фаолияти соҳасига кирадиган масалаларни амалга ошириш тўғрисида марузаларни тақдим етишни таклиф етиши мумкин.
б) Қўмита, бу мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаганда, ихтисослаштирилган муассасалар ва бошқа ваколатли органларга иштирок етувчи давлатларнинг техникавий маслаҳат ёки ёрдам сўралган ёхуд бунга еҳтиёж қайд қилинган, шунингдек Қўмитанинг ана шундай илтимосб ёки кўрсатмаларига нисбатан мулоҳаза ва таклифлари қайд етилган ҳар қандай марузаларини юборади;
ц) Қўмита Бош Ассамблеяга Бош котиб орқали ёшлар ҳуқуқларига тааллуқли алоҳида масалалар бўйича ўз номидан тадқиқот ўтказишни тавсия етиши мумкин;
д) Қўмита ушбу Конвенциянинг 26- ва 27-моддаларига мувофиқ оладиган ахборотлари асосида умумий хусусиятга ега таклиф ва тавсиялар киритиши мумкин. Бундай умумий хусусиятга ега таклиф ва тавсиялар ҳар қандай манфаатдор иштирок етувчи давлатга юборилади ҳамда Бош Ассамблеяга иштирок етувчи давлатларнинг мулоҳазалари билан бирга малум қилинади.
18-модда. Қўмитанинг тадбирлари
1. Иштирок етувчи давлатлар ушбу Конвенцияни амалга оширишга тааллуқли ҳар қандай масалани қараб чиқиш учун мунтазам равишда Иштирок етувчи давлатларнинг Конференциясига тўпланади.
2. Ушбу Конвенция кучга киргандан сўнг кечи билан олти ойдан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Иштирок етувчи давлатларнинг Конференциясини чақиради. Шундан кейинги кенгашлар Бош котиб томонидан икки йилда бир маротаба ёки иштирок етувчи давлатларнинг Конференцияси қарори бўйича чақирилади.
19-модда. Конвенцияни имзолаш ва ратификация қилиш
1. Ушбу Конвенция имзолаш учун барча давлатларга очиқдир.
2. Ушбу Конвенция ратификация қилиниши керак. Ратификация ёрлиқлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади.
20-модда. Конвенцияга қўшилиш
Ушбу Конвенция қўшилиш учун ҳар қандай давлатга очиқдир. Қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади.
21-модда. Конвенциянинг кучга кириши
1. Ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилган санадан ўттиз кун ўтгандан кейин кучга киради.
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар бир давлат учун ушбу Конвенция йигирманчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилган санадан ўттиз кундан кейин кучга киради.
22-модда. Конвенцияга тузатишлар
1. Ҳар бир иштирок етувчи давлат ушбу Конвенцияга тузатиш киритишни таклиф етиши ва буни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига тақдим етиши мумкин. Бош котиб таклиф етилган тузатишни иштирок етувчи давлатларга улар Иштирок етувчи давлатлар ана шу таклифларни кўриб чиқиш ва улар бўйича овоз бериш мақсадида конфереция ўтказишни ёқлашлари тўғрисида фикр билдириш илтимоси билан жўнатади. Агар ана шу нома юборилгандан кейин тўрт ой давомида иштирок етувчи давлатларнинг учдан бир қисми конференция ўтказишни ёқлаб чиқса, Бош котиб ушбу конференцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелиги остида чақиради.
2. Ҳар қандай тузатиш ушбу конференцияда ҳозир бўлган ва иштирок етган иштирок етувчи давлатларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига тасдиқлаш учун тақдим етилади.
3. Ушбу модда 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланганидан ва иштирок етувчи давлатларнинг учдан икки қисми кўпчилик овози билан қабул қилигандан сўнг кучга киради.
4. Тузатиш кучга киргач, уни қабул қилган иштирок етувчи давлатлар учун мажбурий бўлади, бошқа иштирок етувчи давлатлар учун еса ушбу Конвенциянинг қоидалари ва тузатиш киритилгандан аввалги улар томонидан қабул қилинган ҳар қандай тузатишлар мажбурий бўлиб қолади.
23-модда.Қўшимча шартлар
1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби давлатлар томонидан Конвенцияни ратификациялаш ёки унга қўшилиш пайтида қўшимча шартлар матнини қабул қилиб олади ва барча давлатларга юборади.
2. Ушбу Конвенциянинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ келмайдиганлар қўшимча шартларга йўл қўйилмайди.
3. Қўшимча шартлар ҳар қандай вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига юборилган тегишли билдирги орқали бекор қилиниши мумкин. Бош котиб кейин буни барча давлатларга малум қилади. Бундай билдирги Бош котиб томонидан қабул қилинган кунда кучга киради.
24-модда. Денонсация
Иштирок етувчи давлат ушбу Конвенцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига ёзма билдирги орқали денонцация қилиши мумкин. Денонсация Бош котиб томонидан ана шу билдирги олинган санадан бир йил кейин кучга киради.
25-модда. Депозитарий
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Конвенциянинг депозитарийи етиб тайинланади.
26-модда. Бир хил матнлар
Ушбу Конвенциянинг инглиз, араб, испан, хитой, рус, француз тилларидаги матнлари бир хилдир.
БУНИ ТАСДИҚЛАШ УЧУН ўзларининг тегишли ҳукуматлари томонидан зарур тарзда ваколатга ега қуйида имзо чеккан ваколатли вакиллар ушбу Конвенцияни имзоладилар.