ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ЁШЛАР СТРАТЕГИЯСИ

  

Расул ОМАРОВ*

        

Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ёшларнинг ҳуқуқларини илгари суриш учун иккита йўналиш:  биринчиси - ёшлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи ва кафолатлайдиган сиёсат ва ечимлар, иккинчиси -  ушбу қарорларни амалга ошириш ҳамда муайян дастурлар ва лойиҳалар орқали мазкур сиёсатни амалга оширишга даъват этилган  муассасалардир.

Ёшларга оид халқаро  сиёсат тамойиллари, мавжуд халқаро ҳужжатлар Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.Хусусан,  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши томонидан 1973 йил 14 декабрда қабул қилинган 3140-сонли қарорида ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро сиёсатни, миллий ва халқаро миқёсда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш таклиф қилинган. 1998 йилги Прага декларациясида жамиятда ёшларнинг муҳим роли қайд этилган.

Ёшларга оид умумжаҳон ҳаракатлар дастурида ёшлар ҳуқуқларининг олтита асосий  тамойиллари белгиланган:

- биринчидан, муносиб яшаш ҳуқуқи: ёшлар жамиятда ва ўз юртида муносиб яшашлари керак;

- иккинчидан, ўз фикрларини эркин билдириш ҳуқуқи: ёшларга ўз интилишларини, ғояларини, умидларини ва муаммоларини ифода этиш имконияти берилиши керак;

- учинчидан, яхши таълим олиш ҳуқуқи: ёшлар ўз ватанида сифатли таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бу эса меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек айниқса, университет даражасида  стипендиялар   тақдим этиш;

- тўртинчидан, соғлом бўлиш  ҳуқуқи: ёшлар соғлом бўлиши учун яхши тиббий марказлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари керак;

- бешинчидан, муносиб касбга бўлган ҳуқуқи: ҳукуматлар таълим муассасалари  битирувчиларининг зарур билим ва керакли кўнникмаларга эга бўлишларини таъминлаш   масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак. Шунингдек, улар  битирувчиларнинг давлат ёки хусусий секторда ишлашини таъминлашлари ёки ўрта ва кичик бизнесни ташкил этиш учун ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит берилишига эришишлари керак;

- олтинчидан, ривожланиш ҳуқуқи. Ёшлар ўз мамлакатида  сиёсий партияларда иштирок этиш ва уларда раҳбарлик лавозимларига эга бўлиш имконияти берилиши керак. Бу эса ёшларнинг ўзларига тааллуқли  қарорлар қабул қилишда иштирок этишларига имконият яратади.

Араб ёшлар декларацияси ҳам қабул қилинган бўлиб, унда аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, шунингдек ёшларни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолиятга кенг жалб қилиш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича муҳим тамойиллар мавжуд. Шунингдек, 2003 йил 5 декабрда Аҳоли ва ривожланиш бўйича Работ декларацияси қабул қилинган. Декларация ёшларга нисбатан адолатли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш вазифалари ўз ифодасини топган.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ёшлар стратегиясида  ташкилотга аъзо давлатларга ёшларнинг миллий даражадаги эҳтиёжларини қондириш воситаларидан фойдаланиш, ўзаро қўллаб-қувватлаш механизмларини ишга солиш, ёшлар билан мулоқотни йўлга қўйиш концепцияси мужассамланган. Шу мақсадда ёшлар масалалари бўйича ваколат ва масъулиятга эга бўлган манфаатдор томонлар ёшларнинг инсон ҳуқуқлари, таълим, иш билан таъминлаш  билан боғлиқ аниқ вазифаларни ишлаб чиқиш тавсия этилган.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар стратегиясининг  мақсадлари ҳам Бирлагнан Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳам қамраб олади, Хусусан унда Барқарор ривожланиш мақсадларининг ўта қашшоқликка барҳам бериш, сифатли таълим, гендер тенглиги, муносиб иш ўринлари ва иқтисодий ўсиш, тенгсизликни камайтириш, тинчлик ва адолат учун кураш вазтифалари ўз ифодасини топган.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ёшлар сиёсатини амалга ошириш учун институционал асослар яратлган. Ташкилотнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси мусулмон дунёсида ва ундан ташқарида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш билан шуғулланмоқда.

Ислом тараққиёт банки Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда кўплаб ёшлар ташаббусларини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди. Банк томонидан ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилган. Банкнинг Ислом молиявий хизматлар департаменти микромолиялаштиришни ривожлантириш дастурига эга, шунингдек, бакалавр, магистр ва фан докторлари учун стипендиялар тақдим этади. Бу дастурлар ёшларнинг энг муҳим ҳуқуқларидан бири – таълим олиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди.

Таълим, фан ва маданият бўйича ислом ташкилотининг дастурлари, жумладан ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқлари тўғрисида улар хабардорлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган.

Статистика, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ҳамда ислом мамлакатлари учун кадрлар тайёрлаш маркази Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда ёшларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги иштироки масалаларини ўрганиб, тегишли тавсиялар тайёрлайди.

Халқаро мусулмон скаутлари иттифоқи эса ёшларни фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришда  иштирок этишга ўргатади ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширади.

Ёшлар ҳуқуқларини илгари суришда Ислом ҳамкорлик ёшлар анжуманининг роли ҳам каттадир.

Шу билан бирга ёшлар ҳуқуқларини таъминлашда муайян муаммолар бор. Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда ёшлар ўртасида саводхонликнинг ўртача даражаси бугунги кунда ривожланган мамлакатлардаги, умуман дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан паст. Яъни саводхонлик даражаси ртачўа 85,3 фоизни ташкил этади. Жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичи эса 91,0 фоиз, ривожланган давлатларда эса  93,0 фоиздир.

Бу ҳисобга олинган ҳолда Ислом тараққиёт учун бирдамлик жамғармаси"2030 йилгача мактаб таълимидан маҳрум болалар қолмайди" лойиҳасини ишлаб чиқиш  ташаббускори бўлди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар анжумани ушбу лойиҳани амалга оширишда Ислом ҳамкорлик ташкилотига  аъзо давлатларда БМТНинг Барқарор ривожланиш мақсадлари кун тартибидага 4-мақсадга эришиш – "таълим"ни таъминлашда иштирок этади. Ушбу лойиҳанинг мақсади 2030 йилгача мактаб таълимидан маҳрум болалар қолмаслигига оид тегишли қарорлар қабул қилиш, манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш орқали хорижий мактаблардан болаларни ўз мактабларига қайтаришдир.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардаги ёшлар ўртасида  ишсизлик даражаси 16 фоиздан  ортиқдир.  Муносиб иш топа олмайдиган ва оқибатда оила қура олмайдиган ёшлар иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдан четлатилади. Бу ҳолат ёшлар орасида  умидсизликни келтириб чиқаради ва буни бартараф этиш имконияти  мавжуд бўлмаганда, ёшларнинг бир қисми экстремизм оқимларига қўшилиб кетишларига олиб келади.

Бундай вазиятда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар анжумани, ташкилот таркибига кирувчи ёшлар институти ташкил этилиши  ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишда ижобий воқеа бўлди. Мусулмон ёшлари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий  салоҳиятини ривожлантириш, фикримизча, халқаро майдонда Ғарбдаги тенгдошлари билан тенг мавқега эга бўлишни кафолатлаш имконини беради.  Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар анжумани ёшлар ҳуқуқлари ҳақида хабардорликни таъминлайди ва уларнинг салоҳиятларини оширишга ёрдам беради.

Фуқаролик жамияти ҳаётидаги ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган фаолият сифатида белгиланадиган ёшларнинг фаоллиги уларнинг ҳаётини бойитади ва салоҳиятини юзага чиқариш, шунингдек, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиш имконини беради. Ушбу ўзгаришларга эришиш учун билим, кўникма, қадриятлар ва мотивацияни ривожлантириш керак.

Мазкур дастур ёшлар ташкилотлари вакиллари, олимлар, аъзо давлатлар вакиллари ва бошқа ҳамкорларни бирлаштириб, ёшларни ИҲТга қандай жалб қилиш сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаолликни ошириш, шунингдек, мавжуд имконият ва муаммоларни ўрганишга кўмаклашиши мумкинлигини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган. Дастур давра суҳбатларидан ва жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш кампанияларидан жамиятни қуриш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жараёнига қўшган ҳиссасига қадар кўплаб тадбирлардан иборат.

 

* Расул Омаров -  Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар анжуманининг  бош директори.