Konvensiyaga takliflar
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро КОНВЕНЦИЯ лойиҳасига ҳуқуқшунос Ш.Қ.Норбоевнинг ТАКЛИФЛАРИ
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро Конвенция лойиҳасини ўқиб чиқиб, жуда хурсанд бўлдим. Ҳаммага маълумки, Конвенцияни ишлаб чиқиш ва ҳалқаро даражада қабул қилиш фикри муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан БМТ сессиясида 2017 йилда кенг омма олдига қўйилган эди.
Мана қарийб 3 йил ичида ушбу ғояни амалга ошириш вақти келибди.
Ҳалқаро ҳужжат лойиҳасига, қуйидагича ўз таклифларимни билдираман:
1. Лойиҳанинг 6-моддасига қуйидагича жумла киритишни таклиф қиламан:
“Иштирок этувчи давлатлар ёшларнинг мулкдор бўлиш ҳуқуқларини кафолатлайди ва учинчи шахсларнинг таъсиридан сақлайди. Ёшларнинг омонатлари ва мерос мулклари дахлсизлигини таъминлайди”.
- Конвенция лойиҳасига “Иштирок этувчи давлатлар ёшларни ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари учун етарли шарт-шароит яратади, уларни иш билан таъминлашни кафолатлайди” деган жумлани киритишни таклиф қиламан. Чунки, бутун дунёда аҳоли сонининг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил қилади ва уларни иш билан таъминлашни давлат ўз зиммасига олса, ишсизликни олдини олинади, жиноятчилик камайишига эришилади, оила қуриш ва уни боқишда ёшлар ўз ўрнига эга бўлади.
Қайд этилганлардан ташқари, Конвенция лойиҳасини тайёрлашда йўл қўйилган айрим хатоларни тўғирлаш керак деб хисоблайман.
Шербек Норбоев
ҳуқушунос
Сурхондарё вилояти
Таклифлар:
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенциянинг 2-моддаси биринчи банди матнини қуйидагича баён этишни таклиф қиламан:
1. “ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан ўттиз беш ёшгача бўлган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил этадиган шахслар;”;
2. Таклиф этилаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенциянинг ўзбек тилидаги матни, менинг фикримча, жуда илмий тилда баён этилган бўлиб, кенг омманинг тушуниши учун мураккаблик қилади. Шунинг учун, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенциянинг матнини иложи борича содда, халқчил баён этиш керак, деб ҳисоблайман.
Юрист, Абдуллаев Боймурод
Ёшлар хуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга эътироз ва камчиликлар
№ |
Конвенциялаги таҳрир |
Камчиликлар ва Таклиф этилаётган таҳрир |
1 модда |
Ушбу Конвенциянинг мақсади ёшлар эҳтиёжларини қондириш, уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқлари, эркинликлари ва энг яхши манфаатларини бутун жаҳондаги барча турфалиги билан қондириш |
Мазкур Конвенциянинг мақсади дунё бўйича ёшларнинг эҳтиёжларини қондириш, ёшларнинг барча энг яхши қизиқишлари, эркинлик ва ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда потенциалини мустаҳкамлаш мақсадларида халқаро, минтақавий ва миллий даражада ҳаракатларни кучайтириш ҳисобланади. |
2 модда |
ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган, аҳолининг |
ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан бошлаб ўттиз ёшдан ошмаган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил этадиган шахслар; |
|
давлатнинг ёшлар сиёсати- ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш, муносиб меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек давлат ва жамиятни бошқаришда, ўз мамлакатининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий |
давлатнинг ёшлар сиёсати- ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш, муносиб меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек давлат ва жамиятни бошқаришда, ўз мамлакатининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий |
|
|
Мазкур конвенцияда моддаларнинг кетма кетлигида баъзи камчиликлар мавжуд. Яъни ҳуқуқлар қуйидаги кетма-кетлик шаклида тартибланса мақсадга мувофиқ бўлар эди: 3. Ёшларнинг шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқи 4. Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи 5. Виждон ва эътиқод эркинлиги 6.Ёшларнинг зўравонлик ва эксплуатациядан ҳимояланиш ҳуқуқи 7. Ёшларнинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи 8. Субъективлик ва қонун олдида тенглик ҳуқуқи 9. Миллий ва халқаро даражада қарор қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқи 10. Ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлов олиш ва оилавий ҳимоя ҳуқуқи 11. Ёшларнинг жамият қўллаб-қувватлови ва ғамхўрлигидан фойдаланиш ҳуқуқи 12. Ёшларни дискриминациядан ҳимоя қилиш 13. Ёшларга оид сиёсат соҳасида давлатнинг мажбуриятлари 14.... 15... 16.... |
3 модда |
Иштирок этувчи давлатлар ёшларни камситишга тақиқ ўрнатади |
Иштирок этувчи давлатлар ёшларни камситилишига қарши тақиқ ўрнатади ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини самарали амалга |
|
|
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг асосий принциплари тўғрисидаги моддани киритиш лозим: - Очиқлик ва шаффофлик; - Тенглик; - Иштирокчи давлатларнинг ушбу Конвенциядаги мажбуриятларини бажарилишида ёшларнинг иштирокини таъминланиши; - Ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги. |
Абдумажидов Иқбол, Халқаро хуқуқшунос
Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Д.А.Эгамбердиевдан таклиф
Бугунги кунда халқаро майдонда йўналиши турли лекин мақсади бир бўлган бир неча ёшларни ҳимоя қилувчи ташкилотларни кўришимиз мумкин. Мисол тариқасида, 1844 йилда ташкил этилган “Ёш насроний йигитлар уюшмаси” (Young Men’s Christian Association, YMCA) хозирда 130 мамлакатдан 45 млн аъзога эга, 1855 йилда ташкил этилган “Бутун дунё ёш насроний қизлар уюушмаси” (World Young Women’s Christian Association, World YWCA), 1920 йилда ташкил этилган 120 мамлакатда ўз аъзоларига эга “Скаутлар ҳаракати бутун жаҳон ташкилоти”,( World Organization of the Scout Movement, WOSM), 155 мамлакатда 31 млн аъзога эга “Бутун жахон гид-қизлар ва қиз-скаутлар ассоцацияси” (World Association of Girl Guides and Girl Scouts, WAGGGS), 1945 йил Лондонда ташкил этилган “Бутун жахон демократик ёшлар федерацияси” (World Federation of Democratic Youth, WFDY), 1915 йилда ташкил этилган 110 малакатдан 200 минг аъзога эга “Бутун жаҳон ёш етакчилар ва тадбиркорлар федерацияси” ва 1949 йилда ташкил этилган “Халқаро талабалар ассоцацияси” (International Association of students in economic and commercial science) каби ташкилотларни олишимиз мумкин. Бундан ташқари хар бир мамлакатнинг ёшларни ҳимоя қилиш, улуарни рағбатлантириш давлат сиёсати мавжуд ва бу сиёсатни албатта миллий ёшлар ташкилотлари ижро этиб келмоқда. Ушбу таклифни беришдан мақсад, таклиф этилаётган конвенциянинг 4, 8, 14-моддаларида ташкилотларга аъзо бўлиш, халқаро хамкорликни амалга ошириш каби масалалар берилган шу боисдан, “ёшлар ташкилотлари” тушунчасини киритиш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенцияга қуйидагича таклифни бермоқчиман.
2- модда.
Таърифлар
ёшлар ташкилотлари – ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ёшларнинг демократик жараёнларда фаол иштирок этишини, гендер тенгсизлиги ҳамда зўравонлик ва камситишнинг барча эҳтимол тутилган шаклларида, маънавий қадриятларни қўпориш, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғоялари ёшларни ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида тузилган халқаро ва миллий ташкилотлар.
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро Конвенция лойиҳасига Заирова Дилфузанинг таклифлари
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро Конвенция лойиҳасини кўриб чиқиб, қуйидагича ўз таклифларимни билдираман:
Лойиҳанинг 4-моддасига қуйидаги жумлани киритишни таклиф қиламан:
- Мактабнинг битирувчи синфларида ёшларни Миллий менталитетга мос, Милланимизни ва мамлакатимизни юксалтирувчи эзгу қадриятларни сингдирувчи психологик ўрганиш ва ўз қизиқиши йўналишида олийгоҳларга йўналтирувчи, ўқишга киришини мустақил танлашни таъминловчи, ҳар томонлама мустақил ҳаётга қадам қўйиш жараёнини шакиллантирувчи, ташхисдан ўтказувчи 1 йиллик - олийгоҳлар билан узвий боғлиқ бўлган таълим соҳаси лойиҳасини ишлаб чиқиб жорий этиш. Шу жараён ичида ёшлар ўзлари мустақил равишда билимларини янада мустахкамлаб, ўз касбларини танлашга эришадилар.
- Олийгоҳларга ўқишга кириш истагидаги ёшларга кўйилган моддий талабларни кам таъминланган оилаларга мос равишда меъёрлаштириш, ўқиш иштиёқидаги ёшларни имтихондан қайтармаслик, ёшларни иш билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш.
- Олийгоҳларни тугатган ёшларни ишга қабул қилиш жараёнида талабларни кучайтириш.
- Чет элларда таълим олаётган ёшларимизнинг қизиқишларни ўрганиб мамлакатимиздаги таълим соҳасидаги рақобатни жаҳон стандартларига тенглаштириш принцпларини ривожлантириш.
- Маҳаллаларда Миллий қадриятларимизни юксалтира оладиган ёш посбонлар фаолиятларини ривожлантириш ва кучайтириш.
Мазкур таклифлифларни лойиҳага киритиш ёшларимизни аввало Миллий қадриятларимизни сақлашга ва келгуси авлодга етказишга, тенгҳуқуқлиликка, ўз соҳасини қатъиятли билим эгаси бўлишига ёрдам беради ва ўқишлари учун моддий тўсиқлар бўлмаслигини таъминлайди.
Заирова Дилфуза, педагог
Тошкент шаҳри
ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯСИГА ТАКЛИФЛАР
Ёшлар конвенцияси кенг кўламли халқаро ҳужжат сифатида тан олинишга лойиқ ҳужжат. Шундай бўлишига қарамасдан қуйидаги ўзгаришлар конвенцияни яхшилай олади деган фикрдаман.
- 2-моддада келтирилган таърифларда ёшлар деганда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган демографик гуруҳга ёшлар дейилади дейилган. Шу диапазонни кенгайтириб 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган демографик гуруҳни ёшлар деб таърифлашни таклиф қиламан. Бунга асос сифатида БМТ Дунё Дастурининг ёшларга берган таърифида демографик гуруҳнинг қуйи чегараси 15 ёш деб белгилангани бўлса юқори чегарани белгилашда Aфрика Ёшлар Хартиясида белгиланган 35 ёшни олишни таклиф қиламан. Бу қарор конвенция томонидан барча ёшларни қамраб олишга ва конвенциянинг дунёдаги барча геополитик гуруҳлар томонидан қабул қилинишига хизмат қилади. Ёшлар ҳаётига амалий назар бугунги кунда жудаям кўплаб ёшлар 14-15 ёшида ҳам ўқишни ташлаб пул ишлагани катта ҳаётга қадам қўяётгани ва уларга айни шу дамда ҳимоя энг муҳимлигини кўрсатади. Юқори чегарани оширишга сабаб эса айнан 30-35 ёшлар бугунги кунда айниқса ривожланган давлатларда ёшларнинг турмуш қуришни бошлаётган даврига тўғри келмоқда ва бу даврда ҳам уларга ҳимоя ва кўрсатмалар зарур.
- 4-модда давлатларнинг ёшлар сиёсати масалаларини очиб берган. Фикримча, Халқаро Ёшлар Конвенцияси ёшлар сиёсатининг глобал векторларини ҳам белгилаб бериши жоиз. Шундай экан алоҳида модда билан глобал ёшлар сиёсати қайси устувор ғоялар устига қурилишининг баёни ўринли деб биламан.
- Табиатан ёки ижтимоий муҳитнинг ёзилган ва ёзилмаган қоидаларига асосан ёшлар доим ота-онаси ёки бошқа масъул шахснинг қарамоғида вояга етади. Aгарда биринчи таклифда таъкидланганидек ёшлар демографик гуруҳининг таърифи ўзгариб унга 15 ёшдан бошлаб ёшлар киритилса унда алоҳида модда билан ота-онаси ёки боқувчисини йўқотиб болалар уйи тарбияланувчисига айланган ёшларнинг қўшимча ҳуқуқлари ҳақида моддалар киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай ёшларга глобал бир хил ҳимояни таъминлаш орқали жиноятни камайтириш ва жамиятдаги функционал оилаларнинг сонини оширишга эришиш мумкин.
Рахматиллаева Назира
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан муҳокамага қўйилган халқаро Ёшлар бўйича халқаро конвенцияни чин юракдан қўллабқуватлайман, чунки бу ёшларга жуда катта имкониятлар яратиб беради.
Ж.Исмоилов, фуқаро.
Конвенцияда ёш оилаларни қуллаб қувватлашга қаратилган нормаларни кўпайтириш керак. Бугунги кунда ёш оилани ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уни ҳимоя қилиш ҳалқаро миқёсида долзарб масала бўлиб турибди.
Филолог – Холиқулов Лазизбек Турдиқулович
БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенцияси” лойиҳасининг ўзбек тилидаги таҳририда бир қатор орфографик ва бошқа хато ва камчиликлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- “Ёшларни камситишдан ҳимоя қилиш” деб номланган 3-моддаданинг 1-қисмидаги “қатъи” сўзини “қатъий” деб ўзгартириш лозим.
- “Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 1-қисмидаги “сиёстаини” сўзини “сиёсатини” деб ўзгартириш лозим.
- “Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 2-қисми 2-хатбошисидаги “томонидан” сўзи ортиқча бўлганлиги ва маъно нотўғри чиқаётганлиги учун чиқариб ташлаш лозим.
- “Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 2-қисми 4-хатбошисидаги “қонунлар” сўзини маъно нотўғри талқин қилинмаслиги учун “қонунларга” деб ўзгартириш лозим.
- “Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 4-қисми 9-хатбошисидаги “алкоголни суиистеъмол қилишдан” сўзларини “алкоголни истеъмол қилишдан” сўзларига алмаштириш лозим.
“Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 4-қисми –хатбошисидаги “излаб чиқиш” сўзларини “ишлаб чиқиш” сўзларига алмаштириш лозим.
Муқаддас, уй бекаси
БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенцияси” лойиҳасининг ўзбек тилидаги таҳририда бир қатор орфографик ва бошқа хато ва камчиликлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- "давлатнинг ёшлар сиёсати"- деб номланган 2-моддада "ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш" деб берилган лекин шуни "ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш" деб ўзгартирилса мақсадга муофиқ бўлади.
- "Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари" деб номланган 4-модданинг 1-қисмида "давлат" сўзи такрор ишлатилган биттасини олиб ташлаш лозим.
- "Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари" " деб номланган 4-модданинг 2-қисмида " Иштирок этувчи давлатлар ёшлар сиёсати маъносида давлат томонидан қуйидагиларни таъминлаш учун зарур шароитларни яратишга йўналтирилган" деб берилган лекин шуни " Иштирок этувчи давлатлар ёшлар сиёсатидоирасида давлат томонидан қуйидагиларни таъминлаш учун зарур шароитларни яратишга йўналтирилган" деб ўзгартирилса мақсадга муофиқ бўлади.
- “Ёшларни камситишдан ҳимоя қилиш” деб номланган 3-моддаданинг 1-қисмидаги “қатъи” сўзини “қатъий” деб ўзгартириш лозим.
- “Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 1-қисмидаги “сиёстаини” сўзини “сиёсатини” деб ўзгартириш лозим.
- “Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 2-қисми 4-хатбошисидаги “қонунлар” сўзини маъно нотўғри талқин қилинмаслиги учун “қонунларга” деб ўзгартириш лозим.
- “Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 4-қисми 9-хатбошисидаги “алкоголни суиистеъмол қилишдан” сўзларини “алкоголни истеъмол қилишдан” сўзларига алмаштириш лозим.
Мухлиса
Barcha darajadagi ta’lim muassasalarida(xalq ta'limi,o'rta maxsus va oliy ta'lim) o‘quvchilar va o‘qituvchilarning huquq va majburiyatlari, zo‘ravonlik va kamsitishdan holi bo‘lgan xulq-atvor va tarbiya qoidalari, muhokama qilinadigan axborot-ma’rifiy tadbirlar (seminarlar, treninglar) o‘tkazishni tashkillashtirish yanada maqsadga muvofiq boladi.
Madina, Samarqand
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳаси билан танишдим. Унда илгари сурилган мақсад ва ғояларни тўла қўллаб қувватлайман. Лойиҳа билан танишгач бир таклиф пайдо бўлди, Конвенциянинг 2 моддасига “Ёшларга оид халқаро сиёсат” атамаси киритилса. Бунда “Ёшларга оид халқаро сиёсат – ёшлар фаолияти (таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқалар) билан боғлиқ давлатлараро муносабатларни белгилаб берувчи ва мазкур Конвенция ҳамда унинг асосида қабул қилинадиган бошқа халқаро ҳужжатлар билан тартибга солинувчи сиёсий йўналиш” деган таърифни қўшиш мақсадга мувофиқ.
Низомов Фарҳод / ҳуқуқшунос
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро КОНВЕНЦИЯ лойиҳаси юзасидан қуйидагиларни ТАКЛИФ қиламан:
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро Коневенция ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозимлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Ш.М.Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 2017 йил 19 сентябрдаги 72-сессиясида илгари сурилган эди.
Мазкур таклиф доирасида ишлаб чиқилган мазкур ҳалқаро ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиб, қуйидагича ўз таклифларимни билдираман:
1.Лойиҳанинг 1-моддасидаги жумлани қуйидагича ўзгартиришни таклиф қиламан:
“Ушбу Конвенциянинг мақсади бутун дунёдаги хилма-хилликдаги ёшларнинг энг яхши манфаатларига эришиш учун ёшлар эхтиёжини ҳалқаро, минтақавий ва миллий даражада қондириш, уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқлари, эркинликлари ва энг яхши манфаатларини таъминлаш хисобланади”.
- Лойиҳанинг ўзбек тилидаги матни 3-моддаси 1-бандида кўрсатилган “...ота-оналари ёки қонуний васийларининг ёши...” деган жумлани чиқариб ташлаш таклиф этилади. Чунки, Конвенция лойиҳасининг рус тилидаги матнида бу ҳақдаги жумла киритилмаган. Қолаверса, ушбу жумла “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”си 2-моддасидан кўчирилганга ўхшайди.
- Лойиҳанинг 3-моддаси 2-бандидаги “...қонунчилик” деган сўз “...қонуний” деб ўзгартириш таклиф этилади.
- Лойиҳанинг 3-моддаси 4-бандидаги “...қизларни”, “...қизларнинг” деган сўзлар ўрнига тегишинча “...аёл жинсидаги ёшларни”, “...аёл жинсидаги ёшларнинг” деб ўзгартириш таклиф этилади.
- Лойиҳанинг 4-моддаси 2-бандидаги “...умум қабул қилинган” деган сўзларнинг ўрнига “...умумэътироф этилган” деган сўзларни ишлатиш таклиф этилади.
Шунингдек, ушбу банднинг 2-хатбошидаги “ҳам катта ёшдагилар, ҳам ёшлар томонидан...” деган сўзлар ўрнига “ҳам катта ёшдагиларни, ҳам ёшларни...”деган сўзлар билан алмаштириш таклиф этилади.
- Лойиҳанинг 5-моддаси 1-банди 3-хатбошидаги “ёшларнинг болалари сони, улар туғилиши оралиғи тўғрисида эркин тақдим этиш.” деган жумла ўрнига “ёшларнинг фарзандлари сони, уларнинг туғилиши орасидаги интервали тўғрисидаги эркин ва масъулиятли қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини тан олиш” деб ўзгартириш таклиф этилади.
- Лойиҳанинг 9-моддаси қуйидагича таклиф қилинади:
“Ёшларнинг ҳар бир вакили шахсий ҳаёти ҳурмат қилиниши, ўзига эга бўлиши, шахсий ҳаёти ва ёзишмаларининг махфийлиги, шахсий ҳимояланиш ва шахсий мақоми ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга”.
- Лойиҳанинг 10-моддаси 1-банди қуйидагича таклиф этилади:
“Ёшлар зўравонликка ёки эксплуатация қилинишга дучор қилинмаслиги керак ва давлат томонидан кафолатланган ҳимояланиш ҳуқуқига эга”.
Бундан ташқари, Конвенция лойиҳасининг ўзбек тилидаги айрим орфографик хатоларга йўл қўйилган бўлиб, тўғирланиши керак.
Отабек Норбоев, ҳуқушунос
БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенцияси” лойиҳасини ўрганиб чиқиб, уни қуйидаги таклифларни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман:
- Конвенция лойиҳасининг “Таърифлар” деб номланган 2-моддасидаги “давлатнинг ёшлар сиёсати” жумласини “ёшларга оид давлат сиёсати” деб ўзгартириш мақсадга мувофиқ, чунки “давлатнинг ёшлар сиёсати” жумласида сўзлар орфографик жиҳатдан бир-бирига боғланмаган.
Шу билан бирга, мазкур таърифнинг охирги жумласи мазмун жиҳатдан нотўғри таҳрир қилинган. Шу боис, ундаги “миллий устуворликлар ва тизимидир” жумласини “миллий устуворликлар ва чоралар тизимидир” деб ўзгартириш лозим. Бу унинг рус тилидаги таҳрири билан бир хил бўлишини таъминлайди.
- Конвенция лойиҳасининг ўзбек тилидаги матнининг барча ўринларида қўлланилган “иштирок этувчи давлат” жумлаларини “иштирокчи-давлат” сўзларига алмаштириш мақсадга мувофиқ.
- Конвенция лойиҳасининг “Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” деб номланган 4-моддаданинг 2-қисми 5-хатбошисидаги “уларнинг инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш” жумласини маъно чиқмагани учун “уларнинг инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилиш”деб ўзгартириш ҳамда ушбу хатбошини рус тилидаги матни билан мувофиқлаштириб уни қуйидаги таҳрирда баён қилиш керак: “ёшларнинг ҳуқуқларига тўла амал қилиш, уларнинг инсоний қадр-қимматини, шунингдек, инсон ҳуқуқлари устуворлигига содиқликни рағбатлантирадиган шароитларни ҳурмат қилиш;”
- Конвенция лойиҳасининг 4-моддадаси 4-қисми 6-хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён қилиш лозим: “ёшларнинг таълим олиш, касбий тайёргарлик ва касб фаолиятидан фойдаланиш имкониятларини норасмий таълим ва ўқитишни ривожлантириш ва уларнинг натижаларини тан олиш орқали таъминлаш;”.
- Конвенция лойиҳасининг 4-моддадаси 4-қисми 10-хатбошисидаги қисмидаги “олдлини” сўзини “олдини” деб, 17-хатбошисидаги “Ёшларга нисбатан барча амалларда” жумласини “Ёшларга нисбатан барча ҳаракатларда” деб ўзгартириш лозим.
- Конвенция лойиҳасининг 5-моддадаси 1-қисми 3-хатбошисини маъноси тушунарсиз бўлганлиги учун қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ: “ёшларнинг болалари сони, улар туғилиши оралиғи тўғрисида эркин ва масъулифтли қарор қабул қилиш ҳуқуқини тан олиш;”.
- Конвенция лойиҳасининг рус тилидаги матни ва ўзбек тилидаги матни ўртасида жуда кўплаб номувофиқликлар бўлганлиги сабабли уларни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, лойиҳанинг ўзбек тилидаги матнидаги орфографик ва пунктуациявий хатоларини тузатиш лозим.
Рустамбек
“Yoshlar huquqlari to’g’risidagi Xalqaro Konvensiya”ga Robiya Arslonovadan takliflar
O’zbek tilidagi variantiga quyidagi takliflarni taqdim etadi:
− Yoshlar huquqlarini virtual olamdagi himoyasi. Bugungi kun yoshlarining hayoti virtual olamga chambarchas bog'liq. Bu bog'liqlik yoshlarning salomatligi, kayfiyati, rivojlanishi, jismoniy tayyorgarligi va hatto psixologik sog'ligiga ham ta'sir o'tkazmoqda. Bir qator negativ xususiyatlariga qaramay virtual dunyo juda katta foydalarga ham ega. Shuning uchun yoshlarning virtual dunyoga qiziqishini cheklash dono qaror bo'lmaydi. Lekin shu bilan bir davrda biz yoshlarning psixologik salomatligini va umumiy salomatligini virtual dunyo ta'siridan himoya qilishga majburmiz. Shunday ekan alohida modda bilan yoshlarning virtual dunyodagi huquq va majburiyatlari hamda o'zaro munosabatlarning tamoyillari bayon qilinishi maqsadga muvofiq bo'ladi. Ayniqsa, bu holatda yoshlarga nisbatan amalga oshirilgan tajovuzlarga xalqaro hamjamiyatning munosabati bunda aks etishi kerak deb o'ylayman.
− Nogironlikdan aziyat chekuvchi yoshlarning haq huquqlari ham alohida modda yoki moddalar orqali ifodalanishi ayni muddao bo'lar edi. Nogiron yoshlarning katta hayotga qadam qo'yib voyaga yetgan insonlar bilan uyushib ketishi sog'lom yoshlardagi bu jarayondan ko'ra sekinroq va qiyinroq o'tadi. Shunday ekan nogironligi mavjud yoshlar ko'proq himoya va tarbiyaga muhtoj bo'ladi. Bunday insonlarga ko'maklashish davlat siyosati darajasiga ko'tarilishiga ehtiyoj mavjud bo'lganligi uchun ham tegishli majburiyatlar alohida modda sifatida emas balki 4-moddaning bir bandi sifatida konvensiya tarkibiga kiritilishi maqsadga muvofiq bo'ladi.
Rus tilidagi variantiga quyidagi o’zgartirishlarni taqdim etadi:
1. Стр. 1 абзац 2 заменить словосочетание «…признание присущего достоинства» на «…признание достоинства…»
2. Стр. 1 абзац 4 заменить «…одним из основных людских ресурсов, необходимых для целей развития, также и основным участником социальных преобразований…» на «…одним из основных человеческих ресурсов, необходимых для целей развития, а также основным участником социальных преобразований…». Так как термин «людские ресурсы» подразумевают только количественную характеристику, исключая качественную, а то время как «человеческие ресурсы» включает и качественную характеристику, что кажется нам более уместным в данном тексте. А также сочетание «а также» представляется более уместным, чем «также и».
3. Стр. 1 абзац 8 заменить «признавая, что во всех странах мира молодые люди, живущие в исключительно трудных условиях, они нуждаются в особом внимании и поддержке» на «признавая, что во всех странах мира молодые люди, живущие в исключительно трудных условиях, нуждаются в особом внимании и поддержке». Лишнее местоимение.
4. Стр. 2 абзац 3 «навязыванию чуждых ценностей и ложных религиозных представлений» заменить на «деструктивных ценностей и разрушительных R.Arslonova
религиозных представлений». В связи с тем, что человек по собственному желанию может принимать чуждые ему ценности, однако если данные ценности являются деструктивными, то это приобретает негативный характер. Но сам факт смены ценностей не является негативным явлением. Также с религиозными представлениями. Если данные представления не несут в себе негативного характера, то нет основания придавать негативную окраску данному факту. Например, самые распространенные религии мира (ислам, христианство, буддизм) являются взаимоисключающими (христианство и ислам имеют некоторую преемственность, однако все равно являются двумя различными религиями, имеющими свои концепции). Написав «ложных религиозных представлений» мы претендуем на декларирование какой-либо «истинной религии», что является дискриминацией по отношению к остальным и противоречит основным принципам прав человека.
5. Статья 1 «Целью настоящей Конвенции является наращивание усилий, прилагаемых на международном, региональном и национальном уровнях в целях удовлетворения потребностей молодежи, укрепления потенциала и гарантий прав, свобод и наилучших интересов молодежи во всем ее многообразии по всему миру» заменить на «Целью настоящей Конвенции является наращивание усилий, прилагаемых на международном, региональном и национальном уровнях для удовлетворения потребностей молодежи, укрепления потенциала и гарантий прав, свобод и наилучших интересов молодежи во всем ее многообразии по всему миру». В одном предложении 2 раза использовали слово «цель».
6. Статья 1 Заменить определение молодежной политики на «система национальных приоритетов и мер, направленных на защиту и поощрение прав и свобод молодых людей, а также создание условий и возможностей для успешной социализации и эффективной самореализации молодежи, предусматривающих создание наилучших условий для более широкого доступа к качественному образованию и медицинскому обслуживанию, достойной трудовой деятельности, участию в управлении государством и обществом, социально-экономическом и культурном развитии своей страны и укреплении национальной безопасности».
7. Стр. 4 п.4 абзац 3. «сокращение бедности среди молодежи, являющейся причиной и следствием ее дискриминации» заменить на «сокращение бедности среди молодежи, являющейся одной из причин и следствий дискриминации». Причин и следствий дискриминации огромное множество. Причины – отличное от большинства мнение, слишком яркий макияж, вульгарные угри в юношеском возрасте, полнота, ношение очков и другие. Среди следствий – суицид, психические и психологические расстройства и другие.
8. Стр 5 абзац 1 «от принудительной труда» заменить на «от принудительного труда». Несогласованность слов.
9. Стр 5 абзац 1 «самоубийств» заменить на «суицида».
10. Стр 5 абзац 8 «важность защиты и использования надлежащим образом природных ресурсов для удовлетворения текущих потребностей молодежи без угрозы для будущих поколений». Не согласуется с п. 4 «Государства-участники всемерно способствуют усилению социальной интеграции молодежи, которая предполагает:». R.Arslonova Возможно, целесообразно изменит начало на «защиту и использование надлежащим способом…».
11. Статья 11 п.2 «Государства-участники содействуют защите права на свободу и безопасность молодежи, гарантируют их права молодежи на защиту от произвольного ареста, задержания, лишения свободы и других посягательств на личную неприкосновенность.». По нашему мнению, целесообразно формулировать права без упоминания государств-участников, а как декларирование сути права. Например, «Представители молодежи имеют право на свободу и безопасность, защиту от произвольного ареста, задержания, лишения свободы и других посягательств на личную неприкосновенность.».
12. Некоторые статьи дублируют друг друга. Считаем необходимым построить структуру документа таким образом, чтобы минимизировать повторения.
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенция” лойиҳаси “14-модда. Ёшлар ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик”нинг 1-моддасига: е) халқаро ёшлар фестиваллари, спорт мусобақалари ташкил этилиши ва ўтказилишини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлайди деган сўзни қўшишни таклиф қиламан.
Севара Абзалхўжаева, иқтисодчи
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойиҳасида ёшлар ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласини кенгроқ ёритиш мақсадга мувофиқ. Ёшлар ҳуқуқларини таъминлашда ёшлар ташкилотларининг мақоми аниқ белгиланиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Кейинги халқаро форумни экологик ҳуқуқларни таъминлаш муаммоларига бағишлаш мумкин.
Ю.ф.н., доцент Ў. С. Очилов
“ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ” лойиҳасига таклифи:
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенция” лойиҳаси “4-модда. Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари” 4-банди 14-хатбошисига қуйидаги қўшимча киритиш:
иштирок этувчи давлатлар иш берувчиларни ёшлар учун иш жойлари яратишларини рағбатлантиради, меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлаш миллий дастурларига аниқлик киритади, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш.
Эркин Эрназаров, Журналист
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро Конвенция лойиҳасини кўриб чиқиб, қуйидагича ўз таклифларимни билдираман:
- Конвенция лойиҳаси муқаддимасининг ўзбек тилидаги таржимасини рус тилидаги вариантига мувофиқлаштириш мақсадида муқаддиманинг 2-чи хатбошисини қуйидагича баён этиш таклиф қилинади:
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Устави ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар, шунингдек инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа халқаро шартномаларни мақсадлари ва принципларига амал қилиб,
- Конвенция лойиҳаси муқаддимасининг ўзбек тилидаги вариантидаги 5-қисми рус вариантида баён этилмаган, яъни тушириб қолдирилган.
- Конвенция лойиҳасининг 1-моддасини қуйидагича баён қилиш таклиф этилади:
Ушбу Конвенциянинг мақсади ёшлар эҳтиёжларини қондириш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда бутун дунёдаги хилма-хилликдаги энг яхши манфаатлари салоҳияти ва кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида глобал, минтақавий ва мамлакатлар даражасида қилинаётган саъй-харакатларни кучайтириш ҳисобланади.
Камила Олимова, ҳуқуқшунос
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенция” лойиҳасига таклифлар
- Ёшлар хуқуқларини бир меёрда белгилаш ва уни химоя қилиш керак.
- Ёшлар хуқуқлари бўйича уларнинг шахси, шаъни, қадр қиммати, хуқуқи, эркинликлари ва қонуний манфаатларига жамоатчилик, давлат тузилмалари, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларда хурмат даражасини ошириш зарур.
- Ёш авлодларни “Экстремизм, тероризим, гиёхвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция ва оммавий маданият” каби иллатлардан химоялаш тизимини шакллантириш мақсадида ёшлар хуқуқларини мухофаза қилиш бўйича қўшимча тузилмалар тузишни тавси этамиз
Н.Мухаммадиева
Наманган вилоят
бўлинмаси бошлиғи
2020 йил 12-13 авгyст кунлари ёшлар хуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумида қуйидагиларга эътибор берилиши мақсадга мувофиқ:
1. Ушбу Форумда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Сиёсий партия лидерлари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ОТМ ректорларини ҳам иштирокчи (кузатувчи) сифатида рўйхатга киритиш;
2. Мамлакатда ёшлар сиёсатини олиб боришда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига доир амалга оширилаётган ишларни танқидий муҳокама қилиш (тадбиркорлик, ишсизлик ва ҳ.к.);
3. Форумга қадар Ўзбекистон ёшларидан уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, таклиф ва ташаббусларини тинглаш, қўллаб-қувватлаш борасида жойларда тегишли идора ва ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг самарали ҳаракатлари ва фаолияти тўғрисида онлайн ижтимоий сўровлари ўтказиш ҳамда натижаларини муҳокамага қўйиш;
4. Ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уни ривожлантириш ҳамда амалга оширишдаги ҳамкорлигини кучайтиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ижтимоий шериклик муносабатларини янада кучайтириш, ёшларга оид қонун ва меъёрий хужжатларада акс эттириш.
Х.Абдуниязов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро конвенция” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган форум учун ҳаракатнинг Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмасидан таклиф ва тавсиялар.
- Мамлакатда ёшлар сиёсатини олиб боришда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига доир амалга оширилаётган ишларни танқидий муҳокама қилиш (тадбиркорлик, ишсизлик, таълим, тиббиёт ва ҳ.к.).
- Ёшларнинг ахлоқий қадриятларини бузиш, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғоялари ва хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилишда жойларда доимий равишда ўқув семинарлар ҳамда тарғибот ишларини (айниқса чекка қишлоқларда) олиб боришни кучайтириш.
- Ҳудудда иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатишда “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттириб, тизимли йўлга қўйиш. Илғор хорижий тажриба асосида ҳунармандчиликга ўқитиш ҳамда ходимларни профессионал касбий кўникмаларини оширишга қаратиш.
- Мавсумий ва ёлланма ишловчи фуқароларни (30 ёшгача) соҳа йўналиши бўйича иш билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳамда механизмини ишлаб чиқиш.
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенция лойихасига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилган таклифлар
- Ҳозирги кунда мавжуд ёшлар ташкилотлари ҳақиқатан ҳам иложи борича кўпроқ ёшларнинг фикри ва қизиқишларини билдирган лойихаларни амалга ошириш ишларига аҳамият бериш лозим.
- Республика миқёсида турли хил лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг таркибий тузилмалари ижроия ҳокимияти ҳузурида жамоат, эксперт ёшлар кенгашларини тузиш орқали давлат ҳокимияти органлари ёшларга тақдири ҳал қилинадиган қарорларни қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқини ишониб топшиши лозим. (Бу улкан ишонч кредити. Умуман олганда, ёшларнинг кайсидир жамоат кенгашларида қатнашиши норасмий ва хар бир ёш иштирокчи ўз тенгдошлари ва мамлакат келажаги учун жавобгарликни ҳис килади.)
- Маърифий ишлар ёшлар сиёсатининг энг муҳим таркибий қисми бўлиши керак. Айнан ўз тақдири ва жамият тақдири учун жавобгарликни тарбиялаш, фаолиятнинг устувор йўалиши бўлиши керак.
- Замонавий ёшларнинг дунёқараши ва турмуш тарзига яқин бўлган янги усулларни излаш муҳим вазифадир.
- Жамиятнинг барқарор ривожланиши учун мутаносиб, индивидуал йўналтирилган ёшлар сиёсати талаб қилинади.
* * *
Яқинда Ўзбекистонда Ёшлар ишлари бўйича агентлик ташкил этилди. Янги давлат органининг вазифалари — ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёрдам бериш бандлик, чет эл таълими ва бизнес билан шуғулланиш. Шу билан бирга, ушбу соҳада уларни ҳал этишга комплекс ёндашувни талаб қиладиган бир қатор долзарб муаммолар мавжуд.
Улардан бири ёшларнинг оммавий онгида ижтимоий фаолиятга нисбатан олдиндан нотўғри муносабат мавжудлиги, унинг шахс ва ўз ривожланиши учун аҳамиятини тушунмаслик. Ҳозирги кунда мавжуд ёшлар ташкилотлари ҳақиқатан ҳам иложи борича кўпроқ ёшларнинг фикри ва қизиқишларини билдирган лойихаларни амалга ошириш ишларига аҳамият бериш лозим.
Шундай қилиб, замонавий меҳнат бозорида рақобатбардош, нафақат дипломга ва касбий маълумотга эга одамлар, балки ижтимоий ишда ижобий тажрибага эга бўлганлар ҳам бор. Улар жамоани яратишга, ностандарт ижодий қарорлар қабул қилишга, лойиҳани ҳимоя қилишга, ўзларини ва ғояларини тақдим этишга қодир. Бундай тажрибага эга бўлишнинг, ёшлар ўзини ўзи бошқаришнинг турли соҳаларида қатнашишдан ташқари бошқа йўлларини тасаввур қилиш қийин,.
Яна бир муаммо - бу ёшларнинг фуқаролик жавобгарлиги. Давлат хизматлари тизими сифатида ёшлар сиёсатини горизонтал ва вертикал жамоат-давлат муносабатларига эга бўлмаган ҳолда, шунингдек барча субъектларнинг ўзаро таъсирисиз амалга оширилиши имконсиз.
Республика миқёсида турли хил лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг таркибий тузилмалари ижроия ҳокимияти ҳузурида жамоат, эксперт ёшлар кенгашларини тузиш орқали давлат ҳокимияти органлари ёшларга тақдири ҳал қилинадиган қарорларни қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқини ишониб топширади. Бу улкан ишонч кредити. Умуман олганда, ёшларнинг кайсидир жамоат кенгашларида қатнашиши норасмий ва хар бир ёш иштирокчи ўз тенгдошлари ва мамлакат келажаги учун жавобгарликни ҳис килади.
Баъзида кўпгина ёшлар ҳаётий тажрибага, сиёсий донолигига, муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун зарур бўлган амалий ва назарий билимларга эга эмаслар. Бу қўшимча мажбуриятларни юклайди: доимий ишлаш, ўқиш, саволларнинг чуқурлигини ўрганиш, энг муҳими, буларнинг барчаси ҳисобга олинмаса, олинган ишонч кредитини амалга оширишнинг иложи йўқлигини тушуниш.
Шу муносабат билан маърифий ишлар ёшлар сиёсатининг энг муҳим таркибий қисми бўлиши керак. Айнан ўз тақдири ва жамият тақдири учун жавобгарликни тарбиялаш, фаолиятнинг устувор ёъналиши бўлиши керак. Шу боис, бугунги кунда давлатимиз таълим соҳасида бир қатор муаммоларга дуч келмоқда.
Улар орасида ватанпарварлик тушунчаси ҳар қандай шахснинг дунёқарашининг муҳим таркибий қисми сифатида тарбиялаш муаммоси бор. Ўзбекистон фуқаролари учун ватанпарварлик туйғулари доимо муҳим ва аҳамиятли бўлиб келган ва ҳозирги инқироз давлат томонидан ушбу ҳис-туйғуларни кучайтиришда фойдаланадиган янги усул ва ёндашувларнинг йўқлиги билан изоҳланади. Замонавий ёшларнинг дунёқараши ва турмуш тарзига яқин бўлган янги усулларни излаш муҳим вазифадир.
Ёшлар сиёсати қабул қилувчиларини кенгайтириш, ёш оилалар, ёш мутахассислар, ногирон ёшлар ва оғир иш шароитида бўлган ёш ишчиларни ҳамкорликка таклиф қилиш муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда. Давлатнинг бу борадаги ўрни - бу қўллаб-қувватлаш, ижобий тендентсияларни рағбатлантириш, салбий ва деструктив таъсирларга қарши туришидир. Шу билан бирга, фақат ёшга қараб биттасини ёки ёшга қараб барчасини қўллаб-қувватлаш ҳақида нутқ кетмаслиги керак. Бу йўл келажакда жамиятнинг муҳим муаммоларини ҳал қилишга қодир бўлмаган авлодга ижтимоий қарамликни, инфантилизмни сингдирувчи йўлдир. Жамиятнинг барқарор ривожланиши учун мутаносиб, индивидуал йўналтирилган ёшлар сиёсати талаб қилинади.
Бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати, биринчи навбатда, ёш шахснинг ижтимоийлашувига ҳисса қўшадиган давлат хизматлари мажмуаси бўлиши керак. Ушбу тезис Ўзбекистон ёшлари томонидан бугунги кунда ёки яқин келажакда амалга оширилаётган ёки режалаштирилаётган янги ёндашувлар ва лойиҳаларни аниқлайди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенция” лойиҳасига таклифлар
2-модда. Таърифлар
Ушбу Конвенция мақсадлари учун қуйидаги таърифлар қўлланилади: ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил этадиган шахслар;
Таклиф:: ёшлар (ёш шахслар) – ўн тўрт ёшдан ўттиз ёшгача бўлган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил этадиган шахслар;
5-модда. Ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ва оилани ҳимоя қилиш ҳуқуқи
Таклиф: Никоҳ ёшини аниқ белгилаб қўйиш керак.
9-модда. Ёшларнинг шахсий ҳаёт ҳуқуқи
Ёшларнинг ҳар бир вакили шахсий ҳаёти ҳуқуқи, ихтиёри қўлида бўлиши ҳуқуқи, шахсий ҳаёт маҳфийлиги, ёзишиш маҳфийлиги, шахснинг ҳимоя қилиниши ва шахсий мақоми ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга.
Таклиф: Ёшларнинг ҳар бир вакили (18 ёшга тўлмаган ёшлар, вояга етмаганлар бундан мустасно) шахсий ҳаёти ҳуқуқи, ихтиёри қўлида бўлиши ҳуқуқи, шахсий ҳаёт маҳфийлиги, ёзишиш маҳфийлиги, шахснинг ҳимоя қилиниши ва шахсий мақоми ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга.
ТАКЛИФЛАР:
15 ёшли шахс олдидаги масалалар 29 ёшли шахс тўқнаш келадиган масалалардан фарқланади. Шунинг учун ёшларни 3 та тоифага ажратиш лозим:
1) 7-13 ёш
2) 14-23 ёш
3) 24-30 ёш
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳаси юзасидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Cамарқанд вилояти бўлинмасининг таклифи
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасининг ўзбек тилидаги шаклида
4-модда. Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари
2-банди 4- хатбошиси қуйидагича ифодаланган:
ёшларни ватанпарварлик, бағрикенглик, қонунлар, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши туришга қодир бўлган миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
Бизнингча, ушбу жумлада ватанпарварварлик, бағрикенглик, қонунлар, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши туришга қодир бўлган миллий ва умуминсоний қадриятлар уюшиқ бўлаклар сифатида келган бўлса-да, нотўғри маъно ифодаланиб қолмоқда.
Шу сабабли ушбу хатбошини қуйидагича ифодалашни таклиф қиламиз:
ёшларни ватанпарварлик, бағрикенглик, қонунларга итоаткорлик ҳамда зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши туришга қодир бўлган миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
Бундан ташқари, Конвенция лойиҳасининг ўзбек тилидаги матни яна бир бор тўлиғича тегишли мутахассислар томонидан кўриб чиқилишига муҳтож, деб ўйлаймиз.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан 2020 йил 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми учун таклиф ва тавсиялари
ТАВСИЯЛАР:
- Халқ хўжалигининг барча соҳаларида фаолият юритувчи субъектларда кадрларнинг камида 40 фоизини ёшлар ташкил этиши ҳамда гендер тенглигига алоҳида эътибор қаратиш;
- Бутун дунё ёшлари ўртасида геосиёсий ёшлар Форумини ҳар йили камида икки маротаба ўтказилишини йўлга қўйиш;
- Ногиронлги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни йўлга қўйиш ва айниқса улардаги туғма талант ва истеъдодларини намоён этишлари учун қўлай шарт-шароитлар яратиб бериш.
ТАКЛИФЛАР
1. Ёшлар қонуний биринчи никоҳдан ўтиб, турмуш қурганда давлат томонидан ёш оилани маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда уларнинг келажакдаги бўлажак фарзандлари учун (маълум бир миқдорда) банк омонат хисоб варақаси очилиши ва истиқболда туғилган фарзандлари вояга етгач (18 ёш) ундан оқилона фойдаланишини тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгилаб қўйилиши масаласини ўрганиб чиқиш;
(Бугунги ёшлар ўртасида турли иқтисодий қийинчиликлар сабабли ажримларнинг олди олинади ва кескин камайишига эришилади.)
2. Чет мамлакатларга ўқиш ва ишлаш учун борган ёшларни умумий ҳолатини ўрганишни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг ўқиш сифати, касб малака ва кўникмаларини оширишда халқаро ҳамкорликда тажриба алмашиш механизмини йўлга қўйиш.
ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯГА ТАКЛИФ
Мазкур Концепцияда ҳар бир иштирок этувчи давлат чет эл фуқаролигига эга мигрант сифатида меҳнат қилаётган ёшларни, зўравонлик ва эксплуатация қилинишдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарур чоралар кўриши шартлигини белгилаб қўйиш лозим.
Мигрант сифатида меҳнат қилаётган ёшларга нисбатан зўравонлик ва эксплуатация қилиниш ҳар қандай турлари, шу жумладан мажбурий меҳнат, турли камситиш ва меҳнат соҳасида эксплуатация қилиниш ҳаракатлари олдини олиш учун самарали қонунчилик, маъмурий, суд ва бошқа чораларни кўриш лозим.
Меҳнат мигранлари бўлган ёшларнинг шахсий дахлсизликка бошқа тажовузлардан ҳимоя қилиниш ҳуқуқини кафолатлаб қўйиш.
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳаси юзасидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент вилояти бўлинмасининг таклифи
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасининг ўзбек тилидаги шаклида
1-модда. Конвенциянинг мақсади
Ушбу Конвенциянинг мақсади ёшлар эҳтиёжларини қондириш, уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқлари, эркинликлари ва энг яхши манфаатларини бутун жаҳондаги барча турфалиги билан қондириш мақсадларида глобал, минтақавий ва мамлакатлар даражасида қилинаётган саъй-ҳаракатларни кучайтириш ҳисобланади.
Ушбу кўринишда ифодаланган бўлиб, аниқ бир маъно ва мазмунга эга эмас, бу фикрга далил сифатида ушбу конвенция ёшларнинг барча эҳтиёжларини (масалан, қайсидир бир ёш феррари машинасини ҳайдагиси келиб қолса) қондира оладими, ушбу конвенция қайси омиллар асосида бу соҳадаги глобал, минтақавий ва мамлакатлар даражасида қилинаётган саъй-ҳаракатларни кучайтира олади деган мавҳумликлар вужудга келтиришини кўрсатиб ўтишимиз мумкин.
Шу сабабли ушбу конвенциянинг 1-моддасини қуйидагича таҳрирда ифодаласак мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ҳисоблаймиз.
1-модда. Конвенциянинг мақсади
Ушбу Конвенциянинг мақсади жаҳонда ёшлар манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, уларнинг салоҳиятини ошириш, эҳтиёжларини қондириш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини, бурчларини эътироф этиб, глобал, минтақавий ва мамлакатлар даражасида қилинаётган саъйи-ҳаракатларни қўллаб - қувватлашдан иборат.
- Жадал ўзгариб бораётган ҳамда технологиялар шиддат билан илдамлаётган бир даврда ёшлар ҳаётига кириб келаётган турли ахборотлар шу жумладан терроризм диний экстремизм каби иллатлар ҳужумидан ҳеч бир давлат фуқороси суний равишда ҳимоя қилиниш имкониятига эга эмас шуни ҳисобга олган ҳолда ёшларимиз ушбу конвенсия орқали ҳеч қандай шаклда ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Ватани равнақига тўсиқ бўлувчи ҳаракатларни қўллаб қувватламаслик мажбуриятини олишлари зарур;
- Ёшлари ҳуқуқлари ҳимоя қилиниш меҳанизмлари айнан қандай ишлайди деган саволга жавоб сифатида чет элда юрган ёшлар ҳуқуқлари халқаро миқёсда қандай ва қайси ташкилотлар ёрдамида ёки хизматлар асосида ҳимоя қилинади, масалан чет элда ишловчи ёки ўқийдиган талаба ёшлар ҳуқуқлари бепул адвакат ҳуқуққи орқали ёки элчихоналар масуллигида ҳал қилинадими деган саволларга аниқ ва равшан жавоб бўлиши лозим;
- Ёш оилалар ижтимоий маънавий ҳимояси учун айнан қандай чоралар кўрилади, масалан ёш оилалар чет элда ишлаш учун кетиб ҳали 3 ёшга тўлмаган фарзандини қариндошлар қўлида қолдириб кетишади бу борада оила бирлиги таминланиши учун қандай чора кўрилади, болани ҳам олиб кетиб оилада бола таминоти давлат томонидан назорат қилиниши таклиф қилиниши мумкин.
- Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишни ошириш эмас ёшларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ортқали ижтимоий оғир аҳволда қолмасликларини таминлаш зарур;
- Қўмита орқали бутун бир ёшлар гуруҳи муммоларини ҳал этиш қийин масала шу сабабли конвенциянинг ҳар бир моддасини тўлдирувчи тизимли пухта ишланган дастур ишлаб чиқиш лозим.
- Ёшларнинг қочоқлар ва ижтимоий ночор ёшлар тоифалари билан ишлаш бўйича фуқаролик ташаббусларига кўмаклашиш; ушбу ҳолатда давлат асосий ҳимоячи шиори остида ҳаракат қилиш лозим.
Нурматова Дурдона Ғофиржон қизи
Бугунги кунда ёшлар олдидаги энг долзарб масалалар бу уларнинг таълим қамрови ҳамда бандлигини таъминлаш бўлиб қолмоқда. Ёшларни олий таълимга қамраб олиш йилдан-йилга ўсиб борётганини кўриш мумкин. Шу жумладан уларнинг бандлиги таъминлаш борасида ҳам. Аммо уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни реал потенциалидан тўғри фойдаланишни, ўз Она-Ватанига керак эканлиги кўрсатиш учун ҳам уларни адолатли меҳнат шароитига, иш стажига эга бўладиган, шунингдек, маълум касбга йўналтиришни ташкил этадиган муофиқлаштирувчи марказ ташкил этиш зарур.
Тешаев Дониёр Мажид ўғли
- Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сонли Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4768-сонли Қарор талабларидан келиб чиқадиган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш.
- Самарқанд вилоятида кичик бизнес ва тадбиркорлик яхши ривожланганлиги сабабли мазкур ҳудуд ёшларига субцидалар орқали имтиёзли кредитлар ажратилишини мониторинг қилиш ва бу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш (йиллик режа бўйича).
- Ёшларни замонавий технологиялардан самарали фойдаланишларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва касбга ўргатиш орқали ўзини-ўзи банд қилиш.
Турсунбоев Жахонгир
Қашқадарё вилояти “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлими томонидан тақдим қилиган таклифлар
- Конвенцияда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланиш даражасига қараб ҳар бир аъзо-давлатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларига баҳо берилишини белгилаб ўтиш.
- Ҳар бир аъзо давлатда Конвенция талаблари амалга оширилиши бўйича мониторингни нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда маҳаллий фуқаролик жамияти институтлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилишини белгилаш.
Самарқанд вилояти “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлими томонидан тақдим қилиган таклифлар
4-модда.
Давлатларнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги мажбуриятлари
2-банди 4- хатбошиси қуйидагича ифодаланган:
ёшларни ватанпарварлик, бағрикенглик, қонунлар, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши туришга қодир бўлган миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
Бизнингча, ушбу жумлада ватанпарварварлик, бағрикенглик, қонунлар, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши туришга қодир бўлган миллий ва умуминсоний қадриятлар уюшиқ бўлаклар сифатида келган бўлса-да, нотўғри маъно ифодаланиб қолмоқда.
Шу сабабли ушбу хатбошини қуйидагича ифодалашни таклиф қиламиз:
Ёшларни ватанпарварлик, бағрикенглик, қонунларга итоаткорлик ҳамда зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши туришга қодир бўлган миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш.
Сирдарё вилояти “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлими томонидан тақдим қилиган таклифлар
- Мамлакатда ёшлар сиёсатини олиб боришда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига доир амалга оширилаётган ишларни танқидий муҳокама қилиш (тадбиркорлик, ишсизлик, таълим, тиббиёт ва ҳ.к.);
- Ёшларнинг ахлоқий қадриятларини бузиш, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғоялари ва хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилишда жойларда доимий равишда ўқув семинарлар ҳамда тарғибот ишларини (айниқса чекка қишлоқларда) олиб боришни кучайтириш;
- Ҳудудда иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатишда “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттириб, тизимли йўлга қўйиш. Илғор хорижий тажриба асосида ҳунармандчиликга ўқитиш ҳамда ходимларни профессионал касбий кўникмаларини оширишга қаратиш;
- Мавсумий ва ёлланма ишловчи фуқароларни (30 ёшгача) соҳа йўналиши бўйича иш билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳамда механизмини ишлаб чиқиш.
Сурхондарё вилояти “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлими томонидан тақдим қилиган таклифлар
Таклиф:
- Ёшлар учун ҳар йили алоҳида Давлат дастурини қабул қилиш, унда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига талуқли барча йўналишларида имтиёзлар бериш;
Мисол учун:
А) Мавжуд нотурар объектлари шаҳарсозлик асосида бузилиб, қайта қурилишга тушганда, уларга қурилиши режалаштирилган лойиҳа хужжатини таъминотга қўйиб қайта молиялаш ставкасидан ошмаган миқдорда узоқ мудатли кредитлар ажратиш
Б) Ёшлар оилаларга уй-рўзғор буюмлари учун имтиёзли узоқ муддатли кредитлар ажратиш
В) Умуман ёшлар учун ажратиладиган кредитлар мудатини 3 йилдан кам бўлмаган мудатга имтиёзли фоизда ажратиладиган маблағ миқдорини талаб даражасида ўз вақтида максимал таъминлаш.
- Талаба ёш оилаларнинг фарзандларини боғчаларга қатнови тўловлари учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш.
Хоразм вилояти “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлими томонидан тақдим қилиган таклифлар
- Мазкур Концепцияда ҳар бир иштирок этувчи давлат чет эл фуқаролигига эга мигрант сифатида меҳнат қилаётган ёшларни, зўравонлик ва эксплуатация қилинишдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарур чоралар кўриши шартлигини белгилаб қўйиш лозим;
- Мигрант сифатида меҳнат қилаётган ёшларга нисбатан зўравонлик ва эксплуатация қилиниш ҳар қандай турлари, шу жумладан мажбурий меҳнат, турли камситиш ва меҳнат соҳасида эксплуатация қилиниш ҳаракатлари олдини олиш учун самарали қонунчилик, маъмурий, суд ва бошқа чораларни кўриш лозим;
- Меҳнат мигранлари бўлган ёшларнинг шахсий дахлсизликка бошқа тажовузлардан ҳимоя қилиниш ҳуқуқини кафолатлаб қўйиш.
2020 йил 12-13 август кунлари “Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш меҳанизмларини такомиллаштириш” мавзусида бўлиб ўтадиган форумга таклиф ва тавсиялар
1) Ҳозирги кунда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини республика миқёсида тартибга солиш асосан вилоятлар кесимида мавжуд бўлган энг муҳим муаммоларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши зарур. Нафақат Ўзбекистон Республикасида балки МДҲ давлатларида ҳам ҳозирги пайтга қадар ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тартибга солувчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Долзарб масалалардан бири бу Ўзбекистон миқёсида ёшлар ҳуқуқларини янада тўлиқ мониторинг қилиш ва биринчи навбатда, ички ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинишини рағбатлантиришга имкон беради ва ягона халқаро ҳуқуқий ҳужжат яратилишининг шартларидан бири бўлиб хизмат қилади ва бунинг натижасида “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги хужжат” ишлаб чиқилишига эришилади.
Бундан ташқари демократик жамиятни шакллантиришнинг замонавий жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий онги фаол рол ўйнайди, бу шубҳасиз миллий менталитетга таъсир қилади. Бу очиқ ёки яширин шаклда бўлиши мумкин ва республика ҳудудидаги замонавий ўзгаришлар жараёнига таъсир кўрсатишга имкон беради. Шу муносабат билан давлат томонидан муҳим давлат қарорларини шакллантириш ва қабул қилишда ёшларга тенг имконият яратиб беришлари керак ҳамда қонун чиқарувчининг асосий эътиборини тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш орқали ушбу муаммони ҳал қилишга қаратиш керак эди.